Ҳадислар Қуръондан кейинги иккинчи асосий манба саналади. Афсуски, сўнгги йилларда суннатга қарши чиқувчилар кўпайиб бораётгани кузатилмоқда. Ислом олами олимлари уларнинг бузуқ даъво ва эътирозларга турли жавобларни бермоқдалар.
Қўлингиздаги ушбу китобда суннатнинг моҳияти, аҳамияти, ҳадисларнинг турлари, уларни сақлаш йўлидаги муҳаддисларнинг саъй-ҳаракатлари ҳақида сўз юритилади. Суннатнинг диндаги ўрни аниқ далиллар асосида, равон ва мухтасар шаклда баён
этилган.
Шу боис, бу китоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари нима экани, унинг мусулмонлар учун аҳамияти, Қуръони каримнинг унга берган баҳоси ҳамда келажак авлод учун сақлаш борасида умматнинг саъй-ҳаракатлари ҳақида маълумотга эга бўлмоқчи бўлган китобхонлар учун айни муддаодир.
Таржимон: Даврон Нурмуҳаммад
Нашриёт: «Matbaachi» нашриёт-матбааси
Сана: 2023 йил
Ўлчами: 84x108 1/32
Муқоваси: юмшоқ
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 07 декабрдаги 03-07/7594- сонли хулосаси асосида тайёрланди.
- Stock: Мавжуд
- Код: 4696
- Вазни: 0.18кг
- ISBN: 9789943931794