«Кундалик суннат амаллар»
1431 ҳижрий сана, рабиъул аввал ойининг кириб келиши муносабати билан уюштирилган сийратга бағишланган тадбир асносида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кундалик ишларидаги суннатларини ўрганиб, бу борадаги маълумотларни тўплаб, тақдим этиш каминага топширилган эди. Рисолани тўплашда суннатлар ўзбек халқининг амалдаги эргашган мазҳаби бўлмиш Имом Аъзам Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳаблари — ҳанафийлик мазҳабига мувофиқ баён қилинди. Бунда Шақиқурроҳман Надавийнинг «Имом Аъзам Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳаблари асосида муяссар (қисқа, қулай) фиқҳ» китобидан фойдаландик.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу камтарона амалимизни Ўз даргоҳида қабул этиб, дунёда барокатли, охиратимиз учун захира бўлишини насиб қилсин. Аввало ўзимизни, қолаверса, рисолани мутолаа қилган азизларимизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари асосида ҳаёт кечиришларини муваффақ айласин.
1431 ҳижрий сана, 23 рабиъул аввал. Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид
Муаллиф: Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 18 февралдаги 03-07/1097-сонли хулосаси асосида тайёрланди.
Мундарижа
Кириш
Кундалик суннат амаллар
Уйқудан уйғонишдаги суннатлар
Ҳожатхонага кириб-чиқишдаги суннатлар
Таҳоратнинг суннатлари
Таҳоратга тааллуқли суннатлар
Таҳорат қилиш мустаҳаб бўлган ўринлар
Мисвок суннати
Зийнатланиш
Поябзал кийишдаги суннатлар
Либос кийишдаги суннатлар
Уйга киришдаги суннатлар
Уйдан чиқиш дуоси
Масжидга боришдаги суннатлар
Азон суннатлари
Иқоматдаги суннат
Сутра суннати
Сутра масаласи
Бир кеча-кундузда ўқиладиган нафл намозлар
Тунги намоз суннатлари
Витр суннатлари
Намозга тааллуқли умумий суннатлар
Бомдод намозидаги суннатлар
Намоздаги қавлий суннатлар
Намоздаги феълий суннатлар
Намоздан кейинги суннатлар
Тонгда ва кечда ўқиладиган зикрлар
Инсонларга йўлиққандаги суннатлар
Таомланишдаги суннатлар
Таомлангандан кейинги суннатлар
Ичимлик ичишдаги суннатлар
Мажлис одоби
Уйқу олдидаги суннатлар
Тунги суннатлар
Қуръони Каримнинг ҳақи
Хулоса
- Stock: йўқ
- Код: 3212
- Вазни: 0.15кг
- ISBN: 9789943694491