1943-йил Жиззах вилояти, Фориш тумани Можурум қишлоғида туғилдилар. 1959-йили Пискент тумани Охун Бобоев колхозидаги ўрта мактабни битирдилар. 1961-1966-йилларда Тошкент шаҳар Низомий номимдаги педагогика институтини тамомладилар. 1966-1967-йиллари армия сафида бир йил хизмат қилдилар ва «Катта лейтенант» унвони билан тақдирландилар.
Рустамжон Раҳматуллоҳзода 1969-1971-йиллари Носир қорига Қуъони Каримни тўлиқ топширганлар. 1971-1976-йиллари Маршал Алихонтўра Соғуний ҳазратларига шогирд тушиб «сарф» ва «наҳв» бўйича «Кофия» ва бир қанча китобларни, фиқҳдан «Мухтасари Виқоя»ни ўтказдилар. 1976-1980-йиллар оралиғида муфтийни ноиби Юсуфхондан «Талҳийз» номли китобни, «Қасидаи бурда» китобини ёдлаб, шарҳи билан ўтказдилар.
1979-йили Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси қошида ташкил этилган «Имом ал-Бухорий» Олий Маъҳадига ўқишга кириб, 1983-йилда у ерни тамомладилар. 1986-йилгача Мусулмонлар идораси қошидаги чет эл алоқалари бўлимида Форс ва Араб тили бўйича таржимон бўлиб ишладилар. 1986-1988-йилларда Тошкент Ислом маъҳадида мударрис бўлиб ишладилар. 1988-1990-йилларда Жиззах ва Сирдарё қозиси этиб тайинландилар ва шу муддат оралиғида Жиззах шаҳрининг «Қўш Чинор», 1992-1993-йилари эса Зангиота тумани «Зангиота» масжидида имом хатиб бўлиб ишладилар. 1990-1992-йиллари Ўрта Осиё ва Қозоғистон Мусулмонлари раиси шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига Бош котиб бўлиб ишладилар. 1993-1995-йиллари иккинчи бор Ислом Маъҳадига мударрис бўлиб қайтдилар.
2007-2008-йиллари Абдураҳмон Жоменинг «Ал-Кофия» китобига мукаммал шарҳ ёздилар. Ҳозирда ўндан ортиқ тарихчилар, жумладан, Али Язиднинг «Зафарнома», Улуғбекнинг «Тўрт улус тарихи», Абул Ғозихоннинг «Шажаратут Турк» ва Фирдавсийнинг «Шоҳнома» китобларини таржима