Етказиб бериш тартиби
Маҳсулотлар Ўзбекистон бўйлаб Фарго почта хизмати орқали, Тошкент шаҳрига эса курьер орқали етказиб берилади. Хорижий давлатларга халқаро почта орқали юборилади.
Буюртма жўнатилгач, мижозга электрон почта орқали хабар берилади.
Буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб 3–4 иш кунида, Тошкент шаҳрига 48 соатда, хорижий давлатларга 10–25 иш кунида етказиб берилади.
Етказиб бериш вақтида юзага келадиган кечикишлар учун почта/курьер хизмати жавобгар.
Агар буюртма берувчи нотўғри манзил кўрсатган бўлса ёки почта ходимлари борганида қабул қилувчи бўлмаса, қайта юбориш харажатлари мижоз ҳисобидан қопланади. Жўнатилган маҳсулот учун почта харажатлари ҳеч қандай ҳолатда қайтарилмайди.
Буюртма беришда манзилни тўлиқ кўрсатиш мажбурийдир. Фойдаланувчининг исми-шарифи, манзили ва телефон рақами фақат почта/курьер хизматига етказиб беришни осонлаштириш учун тақдим этилади.
Бош дўкондан олиб кетиш
Мижоз буюртма бериш вақтида "Бош дўкондан олиб кетиш" вариантини танлаши мумкин.
Буюртма учун тўлов тасдиқлангач, харидор 30 кун ичида келиб, буюртмани олиб кетиши керак.
Агар харидор 30 кун ичида маҳсулотни олиб кетмаса, буюртма бекор қилинади. Тўлов эса харидор ариза билан мурожаат қилгандан сўнг унинг пластик картасига қайтарилади.
Бош дўкон манзили: Тошкент шаҳар, Сўгалли ота кўчаси 5 уй. Телефон: + 99871-217-59-99