Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
1981 йил 12 январда Андижон шаҳрида таваллуд топган. 13 ёшида Қуръони Каримни тўла ёд олган.Ҳасанхон қори 2005 йил Саудия Арабистони Қироллиги Маккаи Мукаррама шаҳрида ўтказган халқаро Қуръон мусобақасида қатнашган. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан ўтказилган 19-Қуръон мусобақасининг Республика босқичида биринчи ўринни олди (2009).
Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтини тамомлаган (2008).
Ҳасанхон қори «Навоийдан чу топқайлар навоэ» (Ҳусайнхон қори билан ҳаммуаллифликда) китоби муаллифи. «Олтин силсила» мажмуаси таржимонларидан ва муҳаррирларидан бири. 30 жузлик Қуръони карим қироати аудио диски чиқарилган.
Бир неча йиллардан буён юртимиз масжидларида, жумладан, «Шайх Зайниддин» (2015), «Минор» (2016), «Ислом ота» (2017), «Абу Бакр Қаффол Шоший» (2018), «Аҳмадхон» (2019), «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» (2021-...) масжидларида таровеҳ намозларига ўтиб келмоқда.
Айни дам «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжидида имом-ноиб вазифасида фаолият юритмоқда.
Муаллифнинг бир нечта видеодарсликлари ва суҳбатлари ижтимоий тармоқдаги саҳифаларга жойланган. «Шамоилул-Муҳаммадия», «Қуръон билан танишув» туркум суҳбатлари, «10 кеча билан қасам», «Қуръон тартили» номли Қуръони Каримни ўқиш ва ёдлашга ёрдам берувчи видеодарсликлар шулар жумласидандир