Menu
Your Cart

«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул-маърифа», тажвидли, 30 жилдли)

«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул-маърифа», тажвидли, 30 жилдли)
«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул-маърифа», тажвидли, 30 жилдли)
«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул-маърифа», тажвидли, 30 жилдли)
«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул-маърифа», тажвидли, 30 жилдли)
«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул-маърифа», тажвидли, 30 жилдли)
«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул-маърифа», тажвидли, 30 жилдли)
«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул-маърифа», тажвидли, 30 жилдли)
«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул-маърифа», тажвидли, 30 жилдли)
йўқ
«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул-маърифа», тажвидли, 30 жилдли)
«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул-маърифа», тажвидли, 30 жилдли)
«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул-маърифа», тажвидли, 30 жилдли)
«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул-маърифа», тажвидли, 30 жилдли)
«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул-маърифа», тажвидли, 30 жилдли)
«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул-маърифа», тажвидли, 30 жилдли)
«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул-маърифа», тажвидли, 30 жилдли)
«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул-маърифа», тажвидли, 30 жилдли)
«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул-маърифа», тажвидли, 30 жилдли)

  2020-йилнинг октябр ойида «Hilol-Nashr» нашриёти ва «Дорул Маърифа» ўртасида тажвидли Мусъҳафнинг асл нусхасини нашр этиш бўйича шартнома имзоланди. Қуръон ўқувчилар учун уни сифатли ва азрон нархда етказиб беришда мазкур шартноманинг аҳамияти жуда катта бўлди.
Ушбу мусъҳаф рангги ва нақш ёзувларигача муаллифлик ҳаққи ва ҳимояси билан рўйхатга олинган. Шунинг учун ҳамкор нашриётлар ушбу Қуръонга бирорта ҳам ўзгартиритиш киритолмайди.
Янги тажвидли Мусъҳафда асосан 3 та ранг қўлланилган. Ундан ташқари битта кулранг ҳам бор, бу ранг ўқилмайдиган ҳарфлар учун ишлатилган. Лекин асосий тажвид қоидаларини ифодалашга хизмат қилган ранглар қизил, яшил ва кўк ранглардир.
Қизил ранг – маднинг турларини ифодалайди.
Яшил ранг – ғуннани ифода қилади
Кўк ранг – қалқала ва таҳфимни ифода қилади.
Ранглар баъзи бир қоидаларни ифодалашда тусларга ажратилган, сал тўқроқ, очроқ. Лекин умуман олганда 3 та ранг билан 28 та тажвид қоидаси ифодаланган. Шу ва бошқа сабабларни инобатга олганда ушбу мусъҳаф айниқса Қуръонга энди тушган ўрганувчилар учун жуда қўл келади. 

Ушбу порали Мусҳафнинг бир нечта қулайликлари мавжуд. Жумладан:
• 30 пора алоҳида қилинган, яъни 30 та китоб бўлади. Бу, айниқса, жамоат билан Қуръон хатм қилинганда жуда асқотади;
• Махсус қутида чиқарилмода. Бу Мусҳафни ўзингиз билан олиб юришингиз учун қулайдир;
• Янги Мусҳафнинг поралари алоҳида қилингани ёш, бўлажак қорилар учун Қуръонни ёдлаш даврида китоблари уриниб кетишини олдини олади (бир порани ёдлаб бўлгач, кейинги порани олиб ёдлайди);
• Янги Мусҳафнинг поралари алоҳида бўлса ҳам асл Қуръони Каримнинг бетлари билан бир хилдир. Бу ўқувчи учун адашиб кетишнинг олдини олади.


«Hilol-Nashr» ва «Дорул Маърифа» нашриётларининг мақсади сизларга сифатли ва арзон нархда асл тажвидли Мусҳафни етказиб беришдир.

Сана: 2023 йил (2021)
Ўлчами: 70х100 1/16 
ISBN: 978-9943-4797-0-8 
Муқоваси: юмшоқ

МУСҲАФ БИЛАН ТАНИШУВ

Аллоҳ таолонинг инояти билан бир неча йиллик уринишлардан сўнг «Дорул-маърифа» нашриёти ушбу мусҳафи шарифни тайёрлаб, сиз азизларга тақдим этмоқда. Мақсадимиз ‒ Қуръонни ўқувчиларга тиловат асносида Ҳафс ибн Сулаймон ибн Муғийра ал-Асадий ал-Куфий тобеъий Осим ибн Абу Нажуд Куфийдан ривоят қилган қироатга мувофиқ, тажвид аҳкомларига риоя этишда ёрдам беришдир. Осим бу қироатни Абу Абдурраҳмон ибн Ҳабиб Суламийдан, у Усмон ибн Аффон, Алий ибн Абу Толиб, Зайд ибн Собит ва Убай ибн Каъбдан, улар Набий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилганлар.

Қуйида ушбу мусҳафда қўлланган манҳаж билан танишамиз:
Тўқ қизил ранг лозим мад ўринларига ишора қилади. Лозим мад 6 ҳаракат чўзиб ўқилади. Бир ҳаракат тақрибан ярим сонияга тўғри келади.
Масалан:     
Оч қизил ранг вожиб мад ўринларига ишора қилади. Вожиб мад 4, 5 ҳаракат чўзилади. Бу қоида Шотибий тариқига кўра, муттасил мадни ҳам, мунфасил мадни ҳам, катта силани ҳам ўз ичига олади.
Масалан: 
Зарғалдоқ ранг жоиз мад ўринларига ишора қилади. Жоиз мадни 2, 4 ёки 6 ҳаракат чўзиш жоиз. Жоиз мад ориз сукунли мад ҳамда лийн маддан иборатдир. Масалан:
Оч зарғалдоқ ранг баъзи табиий мадларга ҳамда кичик силага ишора қилади. Хусусан, бу ранг аслида мусҳафларни ёзган котиблар Усмон мусҳафида ёзмай кетган ва кейинроқ завобит илми уламолари қўшган ҳарфларни англатади. Биз уларни 2 ҳаракат чўзиш вожиблигига ишора сифатида ушбу ранг билан ажратдик. Масалан:
Яшил ранг ғунна ўринларига ишора қилади. Ғунна бурундан чиқадиган пинғиллоқ товуш бўлиб, 2 ҳаракат миқдорида чўзилади. Бу ранг қуйидагиларни ўз ичига олади:

‒ Ғуннали идғом. Бунда нӯн ва танвин идғом қилинаётган ҳарфга ранг бердик, чунки ғунна ўша ҳарфда ҳосил бўлади.

‒ Ихфо. Бунда нӯн ва танвинга ранг бердик, чунки айнан уларда ғунна қилинади.

‒ Иқлоб. Бунда қўшимча қилинган кичик мӣм ҳарфига ранг берилди, чунки ғунна унда бўлади.

‒ Ташдидли нӯн ва ташдидли мӣм. Ғунна ўринларида шундай ранг бериш орқали ғунна мустақил бир калимада бўлса, доимо лозимлиги, лекин ўзидан олдинги ёки кейинги калимага боғлиқ бўлса, фақат васл ҳолатида (улаб ўқилганда) керак бўлишига ишора қилдик. Бунинг тафсилотлари тажвид илмида ўрганилади.

Кулранг баъзи ўқилмайдиган ҳарфларни англатади. Улар икки хил бўлади:
Биринчиси, умуман ўқилмайдиган ҳарфлар:
1. Шамсий лāм:
2. Талаффузга хилоф ёзилган ҳарфлар:
3. Фарқловчи алиф:
4. Сўз ичидаги боғловчи ҳамза:
5. Алифчани кўтариб турган шакл:
6. Сўзнинг ичидаги иқлоб:

Иккинчиси, идғом ва иқлоб қилинганда ўқилмайдиган ҳарфлар:
1. Идғом қилинаётган нӯн ва танвин:
2. Мӣмга иқлоб қилинган нӯн:
3. Жинсдошига идғом қилинганда ўқилмайдиган ҳарфлар:
4. Тусдошига идғом қилинганда ўқилмайдиган ҳарфлар:

Булардан ташқари, васл қилиб (улаб) ёки ажратиб ўқиганда тушиб қолиши мумкин бўлган ҳарфларни ўз ҳолича қолдирдик.
Тўқ кўк ранг тафхимни (йўғонликни) билдиради. Оч кўк (мовий) ранг қалқала қилинадиган сокин ҳарфларга (ق, ط, ب, ج, د) ишора қилади.
Шунингдек, оят охирида вақф қилинганда (тўхтаганда) қалқала қилинадиган ҳарфлар ҳам шу рангда ёзилди.


ҚИРОАТ МУТАХАССИСЛАРИ УЧУН ТУШУНТИРИШ

1. Тажвиднинг кўпгина қоидалари вақф ва ибтидога (ўқишда тўхташга ва ўқишни бошлашга) қараб, ўзгариб туради. Завобит илми уламолари вақф қилиш (тўхташ) жоиз, матлуб ёки лозим бўлган ўринларни турлича белгилашган. Бу борада «Дорул-маърифа» нашриёти салафи солиҳлар танлаган йўлни тутиб, мусҳафларда битилганидек, оятлар сўнгида вақф қилишни суннат деб эътибор қилди.
Бунга Умму Салама розияллоҳу анҳонинг ҳадиси далолат қилади. Умму Салама розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироатлари ҳақида сўрашганда «У зот қироатларини оят-оят қилиб, бўлиб ўқирдилар», деган. Бу ҳадисни Абу Довуд «Сунан»да «Ҳарфлар боби»да, Термизий «Қуръон савоби»да, имом Аҳмад ўзининг «Муснад»ида (6-жуз, 36-саҳифа) келтирган ва Байҳақий «Шуъабул-иймон»да шуни ихтиёр қилган.
Биз бу мусҳафда танлаган йўл мусҳаф хаттотлари Қуръони Каримдаги идғом, иқлоб ва ихфоларни белгилайдиган услубга ҳам мувофиқдир. Шунга кўра, бундай пайтда Аллоҳ таолонинг  деган сўзидаги каби лозим вақф бўлса ҳам, тажвид олимларининг «Қуръонда вожиб вақф йўқ» деган қоидасига кўра, юқорида айтилган услубда қайд этилди. Биз оятларнинг охирида ва сураларнинг якунида чўзиладиган мадларга ишора қилиш билан кифояландик. Зотан, ўрганувчилар учун оятларнинг охирида  вақф қилиш (тўхташ) осон ва қулайдир.

2. Барча лозим мадлар тўқ қизил рангда берилди, унинг турлари ажратилмади, чунки уларнинг барчасида ҳам мад бир хил, яъни 6 ҳаракат чўзилади. Шунинг учун биз бу рангни калимадаги лозим мадда чўзиладиган унлининг ҳарфига, ҳарфийсида эса ҳарфни ҳаракатлари билан ифодалаб келаётган ҳарфга бердик.

3. Муттасил мад, мунфасил мад ва катта силани бир хил оч қизил рангда бердик. Бу Шотибий танлаган усул бўлиб, унинг наздида бундай мадларнинг барчасини бир хилда чўзиш вожибдир. «Тоййибатун-нашр» тариқида мунфасилни 2 ҳаракат чўзиш ҳам келган, лекин биз бу ерда Шотибийнинг тариқини олганмиз.
Бу мадларнинг неча ҳаракат чўзилиши ҳақида Шотибийдан аниқ далил келмаган, бироқ қироатларни у кишидан нақл қилган ровийлар бу мадларни 4 ҳаракат билан ҳам, 5 ҳаракат билан ҳам ўқишган.

4. Ориз сукундаги, шунингдек, лийндаги жоиз мадни зарғалдоқ рангда белгилаш билан чекландик. Бу ҳам Шотибий танлаган йўлдир. Лекин ҳар икки мад ҳам ориз сукунга боғлиқ бўлиб, уларни чўзиш қорининг ихтиёрида бўлгани учун буни барча ўринда кўрсатишнинг иложи йўқ. Шунинг учун фақатгина оятлар сўнгидаги ориз мадларгина кўрсатилди. Зотан, оятлар охирида тўхташ суннат бўлиб, юқорида айтилганидек, ўрганувчи учун қулайдир. Бинобарин, қори ва қориялар узун оятлардаги ориз мад ва лийн келган ўринларда вақф қилишга (тўхташга) мажбур бўлиб қолишса, юқорида айтилганидек, махсус ранг билан белгиланмаган бўлса ҳам, тажвид қоидаларига риоя қилишни унутмаслиги лозим.
Шунингдек, идғом, иқлоб ва ихфолар икки оят орасида ёки суралар ўртасида келгандаги ғуннага ҳамда икки оят ўртасидаги мадларга ҳам ранг берилмади.

5. Баъзан ҳазф қилинган кичик ҳарфлар мад ҳарфларидан бўлмаса, уларга ранг берилмади. Бу ерда кичик ҳарф касрали «йā» ҳарфини ифода этган. Шунинг учун бу каби ҳарфларга зарғалдоқ ёки оч зарғалдоқ ранг берилмади, чунки мақсадимиз хаттотлар ёзмаган, лекин чўзилиши лозим бўлган мадларни эслатиш, холос.

6. Ўқувчини чалғитмаслик учун танвиннинг икки ҳаракатини биргаликда рангли қилинди, чунки бунда танвиннинг ҳукми ўзгармаслиги барчага маълум.

7. Идғомдаги ғунна ўша идғомни қабул қилаётган ҳарфда, иқлобда нӯн ва танвин устидаги кичик мӣм (م) ҳарфида, ташдидли нӯн ва мӣмда эса уларнинг ўзида бўлади. Буларнинг барчаси ҳаммага маълум. Бироқ, ғунна ихфода нӯн ва танвинда бўлади ва уларнинг ўзи талаффуз қилинмайди. Шунинг учун изланишлар натижасида ўрганувчига ғунна қилинадиган жойни эслатишнинг ўзи етарли экан, деган қарорга келинди. Ғуннани маромига етказиб адо этиш учун эса, аввал айтилганидек, қироат олимларига мурожаат қилинади.

8. Шамсий лāмни ҳам кулрангда бердик, жумладан,  ва шу каби бошқа ҳолларда ҳам. Бу ҳам шамсий лāм қоидаси асосида қайд этилди ва бунда  сўзида мусҳаф хаттотлари танлаган ёзувга риоя қилинди.

9. Калиманинг ичида келган боғловчи ҳамза ҳам кулрангда берилди, чунки уни талаффуз қилиш ҳеч қайси ҳолатда тўғри бўлмайди. Бу ерда қоида шуки, агар ўша боғловчи ҳамзадан олдинги ҳарфда кейин қайтариб ўқиб, улаб кетмоқчи бўлса ҳам, мустақил сўз бўлгани учун вақф қилиш дуруст бўлса, у ҳолда у сўз бошидаги боғловчи ҳамза саналади. Агар боғловчи ҳамза олдида мустақил сўз тургани учун тўхташнинг имкони бўлмаса, у ҳолда ҳамза ички ҳисобланади. Бу ерда олдинроқдан қайтариб, улаб ўқиб кетмоқчи бўлса ҳам,  деб вақф қилиш ҳеч қачон тўғри бўлмайди.
Умуман олганда, боғловчи ҳамза ب ،ت ،و ёки ف каби ажратилмайдиган ҳарфлар билан келса, бу пайтда ҳамза ички ҳисобланади ва ҳеч қачон ўқилмайди.

10. Талаффузга хилоф ёзилган ҳарфлар ҳам кулрангда берилди. Бу билан ажам мусулмонлар талаффузга хилоф ёзувга дуч келгандаги муаммони ҳал қилган бўлдик ва айни пайтда Усмоний расмни ҳам сақлаб қолдик.
Ҳамзанинг таянчи шакл бўлса ҳам, ا ‒ алиф, و  ‒ вāв ёки‒ ي  йā бўлса ҳам, уни кулрангда бермадик. Агар расми хат имло қоидаларига хилоф келса, ҳамзанинг таянчини замонавий имло қоидаларига эътибор бермай, Қуръон расми хатида ёздик. Аммо ҳамза аслида ўзи таянчсиз ёзилган бўлса, у ҳолда киритилган таянчни кулранг қилдик.

11. Алифчанинг таянчи ўқилмаслигини кулранг билан белгилаб кўрсатдик. Аслида мусҳаф хаттотлари Усмон мусҳафини ёзаётганда бундай таянчларни кўпинча ташлаб кетган бўлиб, уларни фақат маълум ўринлардагина ёзишган. Биз ана шу ўринлардаги ушбу таянчларни кулрангда бердик.

12. Идғом қилинадиган барча ҳарфларни кулрангда бердик. У тўлиқ идғом бўладими, ноқис бўладими, ғунналими, ғуннасизми, жинсдошми (мутажонис), тусдошми (мутақориб), фарқи йўқ. Аммо ўрганувчини чалғитмаслик учун турдош (мутамосил) идғомда идғом қилинаётган ҳарф кулранг қилинмади. Чунки биз ўқувчи кулранг ҳарфни ўқимай кетишини назарда тутганмиз, бу эса турдош идғом қоидасида бусиз ҳам бор. Турдош ҳарфларда ўқувчи асосан ушбу икки ҳарфни ташдидли қилиб ўқиши муҳим. Уларнинг биринчисини сокин, иккинчисини ҳаракатли бир хил ҳарф қилиб ўқийдими ёки ташдидли ҳарф қилиб ўқийдими, энди ўрганаётган одамга нисбатан ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Қуръонда хаттотлар иккита ҳарф билан ёзган бир сўздаги турдош ҳарфлар йўқ. Юқорида айтилганидек, бу ҳолатни шамсий лāмдагина кузатиш мумкин. Масалан:

13. Мӣмга айланган нӯн ҳам кулрангда берилди:  Бунга танвинни киритмадик, чунки мусҳаф хаттотлари буни олдиндан ҳисобга олишган: танвинни тушириб қолдириб, битта ҳаракатни олиб қолишган ва кичкина мӣм ҳарфини қайд этишган.

14. Тўқ кўк ранг қуйидаги ўринларда қўлланди: фатҳа ва заммадан кейин келган лафзи жалолада; йўғон
ر нутқ товуши учун; истиъло     (خ ،ص ،ض ،غ ،ط ،ق ،ظ) ҳарфларида.
Билиб қўйиш керакки, йўғонлик мазкур ҳарфлар фатҳадан сўнг келиб, ортидан алиф келганда энг юқори даражада, касра билан келганида эса энг қуйи даражада бўлади.

15. Оч кўк ранг қалқала ҳарфларининг кичик қалқала ҳолатларида берилди. Оятлар сўнгида вақф қилганда бўладиган катта қалқалада эса 1-бандга кўра, ҳаракатлар оддий қора рангда берилди, кўк ранг қилинмади.

«Дорул-маърифа» нашриёти ушбу улуғ ишни амалга оширган доктор Муҳаммад Ҳабаш жанобларига миннатдорчилик билдиради. Шунингдек, ушбу ишни қўллаб-қувватлаб, қимматли фикрларини билдириб, руҳлантириб турган шайх Курайм Рожиҳ ва Муҳиддин Курдий ҳазратларига, доктор устозлар Муҳаммад Саъийд Рамазон Бутий, Ваҳба Зуҳайлий, Муҳаммад Абдуллатиф Фарфур, Муҳаммад Зуҳайлий жанобларига ташаккурлар изҳор қилади.
Қуръони Каримни Аллоҳ таоло «Қуръонни тартил билан ўқи!» дея буюрганига мувофиқ тиловат қилишни осонлаштириш мақсадида ушбу ишга барака тилаб, уни олқишлаган Ислом оламидаги барча фозил уламоларга ҳам чин қалбдан ташаккурлар айтиб қоламиз.
Буларнинг барчасидан олдину кейин Аллоҳ азза ва жаллага шукрлар қиламизки, бизни бу муборак ишни амалга оширишга ҳидоят қилиб, муваффақ этди.
Барча махлуқотларнинг афзали, уммий Набий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамда у зотнинг улуғ олу асҳобларига ва Қиёматга қадар уларга эргашганларга энг покиза салоту саломлар бўлсин!
«Дорул-маърифа» нашриёти, Дамашқ.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул-маърифа», тажвидли, 30 жилдли)
160 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: C3080
  • Вазни: 2.10кг
Сотилган сони: 2234
Кўрилган сони: 83177
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.