Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда
Шайх Абдулфаттоҳ ибн Муҳаммад ибн Башир ибн Ҳасан Абу Ғудда Суриянинг шимолидаги Ҳалаб шаҳрида ҳижрий 1335 йил 17 ражаб, мелодий 1917 йил 9 май куни диндор ва тақволи оилада таваллуд топганлар.
Шайх Суриядаги шаръий санавийни битиргач, 1944 йили Азҳари шарифга ўқишга бориб, шариат факултетига ўқишга кирдилар.
1944 йилдан 1948 йилгача у ердаги забардаст олимлар дарсида иштирок этдилар. Ундан кейин Азҳарнинг араб тили факултетида «Дарс ўтиш психология»си мутахассислигини қўлга киритдилар.
1950 йили мазкур даргоҳнинг дипломини олдилар.
1951 йилда Исломий тарбия мударрислиги учун ўтказилган мусобақада, энг юқори ўринни эгалладилар.
Исломий тарбия фанидан 11 йил дарс бердилар. Бундан ташқари мактабларга дарслик ёзишда ҳам шуғулландилар. Ва яна имом ва хатиблар тайёрлайдиган даргоҳда дарс бердилар. Ундан кейин Дамашқдаги шариат факултетида мударрис бўлиб тайин этилдилар. У ерда уч йил «усулул фиқҳ», «ҳанафий фиқҳи», «мазҳаблар орасидаги қиёсий фиқҳ»дан дарс бердилар. Ундан кейин Ибн Ҳазмнинг маҳаллий фиқҳи энциклопедиясини тузишда ҳам иштирок этдилар. У икки жилдда нашр этилди.
1997 мелодий, 16 феврал, (1417 ҳижрий, 9 шаввол) якшанба куни бомдод пайтида, 80 ёшда фоний дунёдан боқий ҳаётга сафар қилдилар.