Menu
Your Cart

«Таъвилот ал-Қуръон» 29-жуз

«Таъвилот ал-Қуръон» 29-жуз

«Таъвилот ал-Қуръон»
29-жуз

Ушбу китоб буюк ватандошимиз Абу Мансур Мотуридийнинг «Таъвилот ал-Қуръон» асарининг илк бор ўзбек тилига қилинган таржимасидир. Китоб кенг жамоатчилик, тадқиқотчи олимлар ва диний билим юртлари талабалари учун мўлжалланган.

Муаллиф:
 Абу Мансур Мотуридий
Таржимонлар: Абдуллатиф Аллоқулов, Ихтиёр Абдураҳмонов, Аҳмаджон Алимов, Оловхон Неъматов
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 576 бет
ISBN: 978-9943-7796-3-1
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ

МУНДАРИЖА


Марҳум муфтий шайх Усмонхон Алимовнинг тақризи

Салжуқ университети қошидаги Имом Мотуридий илмий- тадқиқот маркази директори профессор, доктор Ражаб Тузжунинг тақризи

Россия Ислом институти ректори Рафик Мухаметшиннинг тақризи

Мисрлик мотуридийшунос олим, илоҳиёт фанлари доктори Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг тақризи

Малайзия Исломий илмлар университети ва Франциядаги Европа Исломий маърифат ва маданият академияси Ислом фалсафаси ва ақидаси устози, доктор Камолиддин Нуриддин Маржунийнинг тақризи


Мулк сураси

Қалам сураси

Ҳаққо сураси

Маориж сураси

Нуҳ (алайҳиссалом) сураси

Жин сураси

Муззаммил сураси

Муддассир сураси

Қиёмат сураси

Инсон сураси
Мурсалот сураси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 1-июлдаги 03-07/4224-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.


МУҚАДДИМА

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Қўлингиздаги ушбу китоб «Таъвилот ал-Куръон» асаридан Қуръони Каримнинг 29-жузи тафсири таржимаси саналади. Тафсир асари муаллифи «Ҳидоят имоми», «Аҳли сунна вал жамоа раиси», «Мутакаллим олимлар пешвоси» каби шарафли номлар билан машҳур бўлган Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад Мотуридий (870 – 944)дир. Мазкур китоб ўз йўналишида Мовароуннаҳрда ёзилган илк тафсирлардан биридир. «Таъвилот ал-Куръон»да Куръони каримни тафсир қилишда анъанавий ҳамда рационалистик услублар уйғунлаштирилган, яъни таъвил методидан фойдаланилган. Шунинг учун ҳам унинг тафсири том маънода бутун ислом уламолари эътирофига сазовор бўлган. Олим оятларни тафсир қилишда ўта теран назар билан ёндашиб, оятлар маъносини кенгрок очиб беришга ҳаракат қилган. Имом Мотуридийнинг тафсир илми ривожига қўшган ҳиссасини, хусусан, Қуръонни Қуръон, Қуръонни ҳадис, саҳобалар ва тобиинлар сўзларидан унумли фойдаланиб тафсир қилиши, кези келганда ақлий далиллар асосида турли адашган гуруҳларнинг ғоялари пучлигини асослашда фойдаланиши олимнинг нечоғли моҳир муфассир эканини кўрсатиб беради. 

                Ҳурматли китобхон, Куръони Карим 30-жузи тафсирининг таржимаси Имом Бухорий халкаро илмий-тадкикот маркази илмий жамоатчилиги ҳаракати билан чоп этилган эди. Навбатдаги 29-жуз тафсири таржимаси Имом Мотуридий халкаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимларининг бир неча ой мобайнида олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида нашрга тайёрланди. Мазкур илмий-изоҳли таржима соҳа мутахассислари, мотуридийлик таълимотининг Қуръон асосидаги соф эътиқодий қарашларини ўрганмоқчи бўлганлар ва умуман кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. Ўз даврининг етук олими, мўминларнинг ақидаларини хатарли қарашлардан тозалаб, Ислом уммати учун улкан таълимотни қолдирган Имом Мотуридийнинг мазкур китоби таржимаси Сиз азиз ўқувчида катта таассуротлар қолдиради, деб умид қиламиз.


Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Таъвилот ал-Қуръон» 29-жуз
115 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3693
  • Вазни: 1.25кг
  • ISBN: 9789943779631
Сотилган сони: 83
Кўрилган сони: 22915
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.