Menu
Your Cart

«Қуръони карим» (Куръони каримнинг таржимаси ва тафсири)

«Қуръони карим» (Куръони каримнинг таржимаси ва тафсири)

«Қуръони карим»
(Куръони каримнинг таржимаси ва тафсири)

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга улуғ саҳобалардан бири Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу: «Эй Расулуллоҳ, менга насиҳат қилинг?» деганларида у зот иккита нарсани уқтирдилар: биринчиси тақво, иккинчиси Қуръони каримни тиловат қилиш! Демак, Қуръони каримни кўп ўқиш мўминлар учун жуда муҳим ва лозимдир. Ўзини мусулмон санайдиган ҳар бир инсон Аллоҳнинг Қуръонини бенуқсон ўқиш ва шу билан бирга унинг маъно-мазмунини англаш салоҳиятига эга бўлиши лозим. Ушбу "Қуръони карим (таржима ва мухтасар тафсир)" китоби муҳожирликда умр ўтказган Ислом оламидаги улуғ сиймолардан бири, мусулмонлар ичида Олтинхон тўра номи билан машҳур бўлган зот Саййид Маҳмудхон Саййид Назирхон ўғли Тарозий ҳазратлари қаламига мансуб бўлиб, мазкур китоб 1993 йил Қатарда чоп қилинган эски ўзбек ёзувидаги нусхаси асосида тайёрланди. Оятлар таржимаси имкон қадар ўзбек адабий тили қоидаларига мувофиқлаштирилди ва матннинг тарихий аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда зарур ўринларда аслият руҳи сақланди.

Муаллиф: Саййид Маҳмудхон Тарозий (Олтинхон тўра)

Нашриёт: «Oltin kitob»
Сана: 2025 йил
Ҳажми: 1096 бет
Ўлчами: 60х90 1/16
ISBN: 978-9910-9304-7-8
Муқоваси: қаттиқ 

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 18 июлдаги 03-07/4300-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Қуръони карим» (Куръони каримнинг таржимаси ва тафсири)
264 000 сўм
  • Stock: Сотувда бор
  • Код: 5628
  • Вазни: 2.65кг
  • ISBN: 978-9910-9304-7-8
Сотилган сони: 247
Кўрилган сони: 32670