Menu
Your Cart

«Ҳилол» журналининг 8-сони

«Ҳилол» журналининг 8-сони
«Ҳилол» журналининг 8-сони
йўқ
«Ҳилол» журналининг 8-сони
«Ҳилол» журналининг 8-сони

«Ҳилол» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 8-сони
(Журналимизнинг ушбу сони Пайғамбаримиз сийратларига бағишланади)

    Ҳар йили рабиъул-аввал ойини ажиб бир интиқлик, қалб ҳаприқиши билан кутамиз. Чунки бу ойда инсонларнинг энг комили Аллоҳ яратган Одам наслининг энг мукаррами ва афзали, бутун оламларнинг сарвари, Коинот фахри, пайғамбармбарларнинг охиргиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалам дунёга келганлар. 
У зотнинг таваллудлари инсоният тарихида янги бир давр, янги бир мазмун, янги бир саҳифа очди. У зот соллаллоҳу алайҳи вассалам куфр ва жаҳолат ботқоғида инграб, талвасада нажоттопа олмай ётган инсонларга абадий саодат эшигини очиб бердилар, уларни ҳидоят гулшанига чорладилар, саргардонликда юрган одамзотга нажот йўлини кўрсатдилар. Шу боис Ер юзини тўлдириб юрган етти миллиарддан ортиқ инсон у зотдан қарздор, у зотни севишга, юксак эҳтиром кўрсатишга бурчлидир.

    Биз, мусулмон уммати Расули акрамни шунинг учун севамизки, у зот алайҳиссалом ахлоқсизлик, куфр ва ширк балосига мубтало бўлган қавмларга гўзал ахлоқни тарғиб қилиш ва камолига етказиш вазифаси билан юборилдилар. У зот алайҳиссалом тўғри йўлни топа олмай боши қотган инсониятга илоҳий ваҳийни, чин ҳаёт дастурини етказиб бердилар. У зот алайҳиссалом Парвардигорлари томонидан амр этилган инсоний қадр-қиммат, ўзаро биродарлик, севги ва тенглик, адолат ва яхшилик каби фазилатларни одамлар орасида ёйиш хизматини шараф билан адо этдилар. 

    Биз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни шунинг учун севиб-улуғлаймизки, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонликнинг, бандаликнинг, хайр ва фазилатнинг буюк ўрнаги, намунаси бўлиб, икки дунё саодатига эришиш йўлини умматга кўрсатиб бердилар. Ҳар ишда, ҳар соатда, ҳар қадамда мусулмонларга ибрат бўлдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан доимо мулойимлик ва ширинсўзлик билан муомалада бўлар, ҳатто ҳазил-мутойиба қилар эдилар. Болаларни эркалатиб суяр, уларни хурсанд қилардилар. Аёлларга яхши муомалада, хушхулқ бўлишда у зотга тенглашадиган киши топилмасди. Одамларни бой-камбағал, ҳур-қул, яхши-ёмонга ажратмас эдилар. Агар Аллоҳга осийлик қилмаса, ҳеч кимдан қасос олмасдилар, ўзларига қаттиқ озор берган, уриб-яралаган, ҳатто жонларига қасд қилган кишиларни ҳам осонгина кечириб юборар эдилар. Беморларни йўқлар, фақирлар ҳолидан хабар олар, ҳатто вафот этиб кетган завжаи мутоҳҳаралари Хадича розияллоҳу анҳонинг дугоналарини йўқлашни ҳам унутмасдилар. 

    Биз Фахри коинотни шунинг учун севиб-ардоқлаймизки, у зот алайҳиссалом ҳаммага биринчи бўлиб салом берар, қўл бериб кўришар эдилар. Буюк тавозеъ соҳиби эдилар, манманликни асло севмасдилар. Кунларнинг бирида зиёратларига келган бир одам у зотнинг ҳайбатларидан ҳаяжонланиб титрашга тушганида у зот ўша одамга: «Қўрқма, биродарим, мен ҳукмдор эмасман, мен қурайшлик қуритилган гўшт еган бир аёлнинг ўғлиман», деган эдилар.

    У зотнинг сийратлари, ҳаётлари, хулқлари ўрганилгани сайин ҳар гал янги-янги қирралари кашф этиб борилаверади. У зотнинг ҳаётлари инсонларга муҳаббат, шафқат, фазилат ва самимият билан тўлиб-тошгандир. У зот алайҳиссалом башариятга Аллоҳнинг энг мукаммал ва охирги дини Исломни танитганлари учун ҳам умматнинг ҳар қанча суюши, муҳаббат қўйиши, эҳтиром кўрсатишига муносибдирлар, лойиқдирлар. 

    Биз Сизни ўзимиздан ҳам, аҳли-аёлимиздан ҳам, дунёдаги барча инсонлардан ҳам ортиқ севамиз, эй Аллоҳнинг Расули!

Исмоил МУҲАММАД СОДИҚ,
«HILOL-NASHR» нашриёт-матбаа мажмуаси раҳбари, журнал
бош муҳаррири


Ғоя муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Бош муҳаррир: Исмоил Муҳаммад Содиқ
Бош муҳаррир ўринбосари: Аҳмад Муҳаммад Турсун
Мухбир: Сирожиддин Сотволдиев
Масъул котиб: Маҳмуд Маҳкамов
‎Номи: «Hilol» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 8-сони
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси‎
Сана: 2019 йил
Ҳажми: 46 бет‎
ISSN: 3000-0087‎
Ўлчами: 60×70 1/8
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 8-октябрдаги 5531-сонли тавсиясига асосан нашр қилинди. Ўзбекистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида рўйхатга олинган.  Гувоҳнома рақами: 0980

УШБУ СОНДА:

СИЙРАТ 
Расулуллоҳнинг шамойиллари

СИЙРАТ
Пайғамбаримизни танийсизми?

МАВЛИД 
Ошиқ уммат ойи

ЭЪТИРОФ 
Аллоҳнинг охирги пайғамбари

СУННАТ 
Пайғамбар алайҳиссалом буюрганлар

ИБРАТ 
Набий алайҳиссаломнинг фазилатлари

СУННАТ
Уч нарса борки...

ЭҲТИРОМ
Сиз эмасми, ё Расулуллоҳ?

СУННАТ
Пайғамбар алайҳиссаломнинг мажлислари

СУННАТ
Тиббун-Набавий

МАЪЛУМОТХОНА
Пайғамбарни «кўрган» масжидлар

МУСЛИМАЛАР САҲИФАСИ
Итоатнинг олий мукофоти

МАЪЛУМОТХОНА
Расулуллоҳни эмизган аёллар

АДАБИЁТ
Сарвар бўлғон Муҳаммад

САҲОБАЛАР ҲАЁТИ
Умматнинг амини

ХОТИРА
Шайх Муҳаммад Содиқ «феномени»

ТОМЧИДА ҚУЁШ...
Бемаврид баҳс

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ҳилол» журналининг 8-сони
6 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 2136
  • Вазни: 0.15кг
  • ISBN: 30000087
Сотилган сони: 93
Кўрилган сони: 56293
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.