Menu
Your Cart

«Ҳилол» журналининг 2-сони

«Ҳилол» журналининг 2-сони
«Ҳилол» журналининг 2-сони
йўқ
«Ҳилол» журналининг 2-сони
«Ҳилол» журналининг 2-сони

«Ҳилол» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 2-сони

«Ҳилол» журналининг азиз ўқувчилари, муҳтарам мўмин-мусулмон биродарлар! Барчангизни рўза ва Қуръон ойи, тақво ва тавба ойи, раҳмат ва шафқат ойи, мағфират ва дўзахдан қутилиш ойи, барака ва савоб ойи – Рамазони шариф кириб келиши билан чин қалбдан қутлашга ижозат бергайсиз.

Ойларнинг саййиди Рамазони шариф кириб келди. Рамазон ойининг рўзаси Ислом уммати учун Аллоҳга бандаликни, тоатни изҳор этиш, Парвардигорнинг синовидан ўтиш, У Зотга қурбат ҳосил қилишнинг энг қулай имконидир. Шу боис руҳиятимизда, қалбимизда мунаввар лаҳзаларнинг завқи, шуури, ҳаракатларимизда шу ойга тайёргарликнинг ширин ташвишлари...

Рўзадорлар дунёда Аллоҳ таолонинг маҳбуб бандалари, охиратда жаннат уйининг улуғ меҳмонлари бўлишади. Рамазон инсон нафсини жиловлаш, поклаш, чиниқтиришнинг энг қулай фурсатидир. «Марҳабо, эй бизларни покловчи! Рамазоннинг ҳамма вақти яхши: кундузи рўза, кечаси қиём, бу ойдаги нафақа Аллоҳ йўлидаги нафақа кабидир», деганлар Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу. «Ҳар нарсанинг закоти бор, баданнинг закоти рўза тутишдир», деганлар Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.

Аллоҳ таоло бандаларининг хайрияти, уларга карам ва меҳрибонлик кўрсатиш учун бу ойни бошқаларидан фарқли қилган. Шунинг учун биз бу ойни интиқлик, кўтаринкилик, катта иштиёқ билан кутамиз. Мақсадимиз, бу ойда Аллоҳнинг синовидан яхши ўтиб, У Зотнинг розилигини топишдир. Қийинчилик ва чекловларга сабр қилиб, жаннат мукофотини қўлга киритишдир. Рўза сабабли қалбимизни поклаш ва мунаввар қилиш, жасадимизни сабрга ўргатиб, чин ихлосли мусулмон бўлишдир.

Ҳадисларда «Рўза тутишдан мақсад иродани мустаҳкамлаш, ўзига ҳоким бўлишдир», дейилган. Рамазон сабр ойи бўлгани учун очлик, ташналик ва бошқа нафсий чекловларга сабр қилиш билан бирга кишилар дилига озор бериш, ўзгаларни ғийбат қилиш, ёлғон гапириш ва ёлғон гувоҳлик бериш, яқинларимизга бемеҳр бўлиш каби иллатларни тарк этишда ҳам сабр кўрсатишимиз керак бўлади.

Рамазон тақво ойидир. Бу ойда хулқимиз, иффатимиз, ҳаром ва шубҳалардан тийилишимиз бошқа ойларга қараганда кўпроқ ва кўламлироқ бўлиши зарур. Рамазон ибодатларни кўпайтириш, гуноҳларга мағфират сўраш, Қуръон билан ошно бўлиш, Аллоҳга қулликни юксак чўққисига кўтариш ойидир. Шундай бўлгач, Рамазонни тақво, ҳалоллик, ҳусни хулқ ва яхшиликлар ойига айлантириш учун бор куч-имкониятларимизни сафарбар қилайлик!

Рамазон шундай ойки, уни чинакам тақво, холис ибодатлар билан, Аллоҳга қулликда ўтказиш орқалигина унинг шарафини сақлаган, мусулмонлик бурчимизни оқлаган бўламиз. Барча мусулмонларимизга ушбу ойни Аллоҳ буюрганидай чиройли ўтказиш насиб этсин! Рамазон ойингиз муборак бўлсин!


Исмоил МУҲАММАД СОДИҚ,
«HILOL-NASHR» нашриёт-матбаа 
мажмуаси раҳбари, журнал бош муҳаррири

Ғоя муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Бош муҳаррир: Исмоил Муҳаммад Содиқ
Бош муҳаррир ўринбосари: Аҳмад Муҳаммад Турсун
Мухбир: Сирожиддин Сотволдиев
Масъул котиб: Маҳмуд Маҳкамов
‎Номи: «Hilol» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 2-сони
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси‎
Сана: 2019 йил
Ҳажми: 48 бет‎
ISSN: 2181-9858‎
Ўлчами: 60×84 1/8
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 11 апрелдаги 1939-сонли тавсиясига асосан нашр қилинди. Ўзбекистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида рўйхатга олинган.  Гувоҳнома рақами: 0980

УШБУ СОНДА:

ТАФСИР
Сизларга рўза фарз қилинди

ҲАДИС
Рамазон рўзасининг фазилатлари Фиқҳ Рўзам комил бўлсин десангиз

ТАДҚИҚОТ
Рўза ва саломатлик

«ҲИЛОЛ» МЕҲМОНИ
Аллоҳ душманини мағлуб этувчи амал

МУЛОҲАЗА
Ҳам қувонч, ҳам афсус...

АНЪАНА
Дунё Рамазонни қаршиламоқда

ТАРИХ
Шис ва Идрис алайҳимуссалом

МАСНАВИЙХОНЛИК
Ҳирс назорати

ТАЗКИЯ
Нигоҳни оёғингиз учига қаратинг!

МАЪЛУМОТХОНА
Японияга Исломнинг кириб келиши

САОДАТ ОСТОНАСИ
Ишбошиларнинг бурчи

МУСЛИМАЛАР САҲИФАСИ
Қизингиз балоғат ёшида

МАШҲУР МАСЖИДЛАР
Масжидун-Набавий

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ҳилол» журналининг 2-сони
6 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 1899
  • Вазни: 0.15кг
  • ISBN: 21819858
Сотилган сони: 112
Кўрилган сони: 53645
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.