Menu
Your Cart

«Оламларга раҳмат Пайғамбар» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидаги раҳмат

«Оламларга раҳмат Пайғамбар» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидаги раҳмат
«Оламларга раҳмат Пайғамбар» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидаги раҳмат
«Оламларга раҳмат Пайғамбар» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидаги раҳмат
«Оламларга раҳмат Пайғамбар» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидаги раҳмат

«Оламларга раҳмат Пайғамбар»
(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидаги раҳмат)

Қўлингиздаги ушбу китоб оламларга раҳмат Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидаги раҳмат мавзусига бағишланган. Ушбу китобда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сийратларидан раҳм-шафқат ўринлари ҳақида сўз юритилади. Китобни ўқиб чиққандан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатингиз янада ортади, у зотга уммат эканимиз нақадар улкан неъмат эканини яна бир бор ҳис қиласиз, у зотга муносиб уммат бўлишга интиласиз, иншаа Аллоҳ. Аллоҳ таоло барчамизга раҳм қилсин, ер юзидагиларга раҳм қиладиган бандаларидан айлаб, Охиратда ҳам Ўзининг буюк фазлига эриштирсин. Омийн!


МУАЛЛИФ, АСАР ВА ТАРЖИМА ҲАҚИДА

Китоб муаллифи - доктор Рогиб Саржоний нафакат Мисрнинг, балки дунёнинг машҳур уламоларидан бири саналади. 1964 йил Мисрда таваллуд топган. 1988 йил Қохира университети Тиббиёт йўналишини имтиёзли тарзда битирган. 1992 йил магистрлик даражасини олган. Доктор Рогиб Саржоний 1991 йилда Курьони каримни ёд олган ва Ислом тарихига оид кўплаб тадқиқотлар, илмий ишларни амалга оширган. Мусулмон мамлакатлари ва Европада юзлаб маърузалар қилган. ОАВда ҳам кўплаб чикишлар килган. Муаллиф Ислом тарихи ва цивилизацияни ўрганиш учун islamstory.com интернет манзилига эга портални ташкил этган. Унда тарихимизнинг кўпчиликка нотаниш бўлган уламолари, шахслари ва бошқалар ҳақида қимматли маълумотлар бериб борилади. "Ислом ва олам", "Ислом вақфи ажойиботлари", "Унутилган суннатларни тирилтириш”, “Абу Бакр Сиддик розияллоху анху ва сакифа ҳодисалари", "Мўғуллар қиссаси: бошланишидан Айни Жолут (жанги)гача”, "Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анху - саҳоба ва халифа", "Андалус: фатҳдан қулашгача”, “Қандай қилиб олим бўласиз?", "Мусулмонлар дунёга такдим қилган нарса (ихтиро ва кашфиёт)лар" ва бошка кўплаб асарларни ёзган. Ислом тарихи, маданияти ва бошқа мавзуларга тегишли туркум суҳбатлар ҳам уюштириб, уларни телевидение ва интернет оркали такдим этиб келади. Муаллифнинг шу кунга "Ислом ва олам" китоби Бекмуҳаммад Алибоев томонидан она тилимизга таржима килиниб, китобхонларга такдим этилган. Кўлингиздаги ушбу китоб Оламларга раҳмат Пайгамбар деб номланган бўлиб, доктор Рогиб Саржонийнинг энг машҳур асари ҳисобланади. Асар 2007 йил Ҳасан Аббос Шарбатлининг “Раҳмат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни таништириш” учун ўтказган халқаро мусобақасида биринчи ўринга лойиқ кўрилган. Дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган. Асар ўзига хос услуб билан ёзилган бўлиб, унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг раҳматлари борасида сўз юритилади. Ҳар бир мавзу бошида машҳур инсонларнинг Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоху алайхи васаллам ҳақларида айтган сўзлари, тарихий, ҳаётий фактлар бериб борилади ва мавзуга киришилади. Асарни ўқиш жараёнида ўзингиз барчасига гувоҳ бўласиз, иншаа Аллоҳ. од дотно Асарнининг деярли барча қисмларини таржима қилишга ҳаракат қилдик. Баъзи ўринларда янада тушунарлироқ бўлиши учун қисқа шарҳ ва изоҳлар бериб кетишни лозим кўрдик. Азиз ўкувчи! Асар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларининг раҳматга тегишли қисмлари, машҳур ҳодисаларга бағишланганини инобатга олиб китобни ўқишдан олдин ёки кейин бўлса ҳам – сийратга бағишланган бирор асарни мутолаа қилиб қўйишингизни илтимос қиламиз. Шунда китобда нима ҳақида сўз кетаётганини, ўша ҳодисанинг ўзингиз кўра олмаган томонларини  кўришга имкон туғилади. Китобни диққат билан ўқисангиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатингиз ортади, у зотни оламларга раҳмат қилиб юборилганларини яна бир бор ҳис қиласиз. Баъзи масалаларда кўпчилик томонидан пайдо килинган шубҳа ва нотўғри маълумотлар натижасида юзага келган чигалликлар ечилади, яна бир бор Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийин вазиятларда ҳам пухта ечим топганлари, ҳар томонини ҳисобга олганлари, ўз ҳақларидан кечиб бўлса-да, Қиёматга қадар биз умматларига яхшиликни қолдириб кетганларига гувоҳ бўласиз. Яна бир илтимосимиз шуки, китобни ўқигандан кейин оилангиздагилар, қариялар, ёш болалар, билмай хато қилган ва ўзга дин вакиллари билан қиладиган муомалангизни Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам муомалалари томонга ўзгартирмасангиз китобдаги мақсадни тушунмаган ёки унга амал қилмаган бўласиз. Аллоҳ таолодан ушбу китобни барча учун манфаатли қилишини, хатоларимизни кечиришини, муаллиф, таржимон ва ўқувчилардан ҳамда барча уммати Муҳаммадийдан рози бўлишини сўраймиз.


Муаллиф:
 Доктор Роғиб Саржоний
Таржимон ва нашрга тайёрловчилар: Х.Абдулвоҳид қизи, Д.Камолхон қизи
Нашриёт: «Sharq», «Matbaachi»
Ҳажми: 408 бет
Сана: (2021) 2023 йил
ISBN: 978-9910-9487-0-1
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 16 февралдаги 03-07/1023-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Оламларга раҳмат Пайғамбар» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидаги раҳмат
73 500 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3374
  • Вазни: 0.75кг
  • ISBN: 9789910948701
Сотилган сони: 19
Кўрилган сони: 21215
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.