«Қудачилик - минг йилчилик»
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Сўзбоши
Кузатишларимга қараганда, кейинги вақтларда қайнона ва келинлар ўртасидаги муносабатлар тобора таранглашиб кетаëтгани, бунинг натижасида ёш оилаларда тотувлик йўқолиб бораётгани ушбу рисолани ёзишимга туртки бўлди. Кайнона ва келинлар ўртасида ўзаро тушунмовчиликлар келиб чиқиши натижасида ажралишлар сони ортиб бораётгани ачинарли ҳол, албатта. Ахир Аллох таоло ҳалол қилиб қўйган нарсалари орасида энг ёмон кўргани эру хотин орасидаги никоҳнинг бузилиши экани кўпчилигимизга маълум. Агар ўртада фарзанд бўлса, уларни отасиз ёки онасиз ўсиши янада ачинарли. Баъзида ажралишлар катталар орасида ҳам учраётгани бизни чукур қайғуга солади. Чунки бизнинг диний ва миллий кадриятларимизда никоҳ ва турмуш масалаларига жиддий қарашга чақирилади, оилани ўзаро меҳр-муҳаббат асосида шакллантиришга ва тотув бўлишига тарғиб қилинади. Яна кўп учраётган нохуш ҳолатлардан бири қайноналар арзимаган сабаблар туфайли ўғиллари келинлари билан ажрашишларини талаб қилишларидир. Айниқса, бу ҳолат кейинги вақтларда жуда кўп кузатиляпти. Қайноналар: «Агар ажрашмасанг, оқ қиламан», - деб фарзандларини бунга мажбурлашгача бормокда. Қудачилик одобларига риоя қилиш билан бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мумкин. Албатта, рисолада келтириладиган тавсиялар ўзимнинг шахсий қарашларим бўлиб, кимларнингдир дунёқарашларига тўғри келмаслиги мумкин. Шунинг учун менинг қарашларим тўғри деган даъводан йироқман. Мақсадим ушбу рисолани ўқиган ҳар бир инсон ундан фақат ибрат олсин ва тўғри хулоса чиқарсин, керакли деб билган жойларини фақат яхшилик йўлида ишлатсин. Рисоладаги ҳаётий хулосалар ва тажрибалар асосида берилган тавсиялар келажак авлодлар оилаларининг мустаҳкам бўлишига оз бўлса-да ҳисса қўшади деган умиддаман. Албатта, соҳа мутахассиси бўлмаганим учун йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун узримни кабул киласиз. Раҳматли ота-онам кудачилик одобларига жуда эътибор қаратишар эди. Шунинг учун ушбу рисоладан бирор манфаат олсангиз, ота-онам ва каминанинг ўтган аждодлари руҳига дуойи хайрда бўласиз деган умиддаман.
Муаллиф: Абдулкарим Ҳасан
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Ҳажми: 40 бет
Сана: 2022 йил
ISBN: 978-9943-8743-3-6
Ўлчами: 60х84 1/32
Муқоваси: юмшоқ
Мундарижа
Сўзбоши
Мустаҳкам оила пойдевори
Совчиликни бошлаш
Қудаларга маслаҳат
Куёв тўраларга маслаҳат
Келин пошшаларга маслаҳат
Қайноналарга маслаҳат
Қайноталарга маслаҳат
Қайнопа ва қайнсингилларга маслаҳат
Овсинларга маслаҳат
Амма-холаларга маслаҳат
Келиннинг ота-онаси ва якинларига маслаҳат
Хулоса
Ўхшаш маҳсулотлар
Абдулкарим Ҳасан, Abdulkarim Hasan, Qudachilik ming yilchilik