«Covid-19 ёки тафаккур қилинг»
Бисмиллаҳир Рохманир Рохийм
Сўзбоши
XXI Охирги йилларда энг кўп гапирилган, ёзилган ва бутун дунёни жунбишга келтирган асрнинг энг катта вабоси ёки «Пандемия» деб аталмиш COVID-19 ҳақида икки оғиз ёзиб ўтмаслик тўғри бўлмаса керак деб ўйладим. Йиллар ўтиб, бу бошимиздан ўтказган воқеалар кичкина рисола сифатида келажак авлод учун эслатма бўлиб қолсин. Шу билан бирга, рисолада COVID-19 келтириб чиқарган асоратлар ва ундан олган хулосаларимни ҳам баён этдим. Пандемия инсониятнинг ҳали-ҳануз жуда ночор аҳволда эканлигини яна бир бор исботлаб берди. Инсоният «Илм-фан чўққисига етдик» деб қанчалик даъво қилмасин, кўз ҳам илғамайдиган кичик бир зарра каршисида нақадар ожизлигини яна бир бор ўз кўзи билан кўриб, амин бўлди. Ҳали бу дунёда очилмаган сир-асрорлар қанча экан, бу ёлғиз Яратганга аёндир. Албатта, бу ерда ёзилган нарсалар каминанинг шахсий қарашлари бўлиб, кимнингдир қарашлари ва фикрларига тўғри келмаслиги ҳам мумкин. Рисолада йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун маъзур тутиб, ундан бирор манфаат олсангиз, ўтган аждодларимиз руҳига дуойи хайрда бўласиз деган умиддаман.
Муаллиф: Абдулкарим Ҳасан
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Ҳажми: 40 бет
Сана: 2023 йил
ISBN: 978-9943-8743-1-2
Ўлчами: 60х84 1/32
Муқоваси: юмшоқ
Мундарижа
Сўзбоши
COVID-19
Кўз илғамас зарралар.
Пандемия келтириб чикарган баъзи зарарлар
Пандемиянинг баъзи фойдалари.
Узоқ ўтмишда вабога қарши кучайишига бир сабабдир
COVID-19дан кейин келиб чиккан касалликлар
Тафаккур
Хулоса
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 31 январдаги 03-07/588-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.
Ўхшаш маҳсулотлар
Абдулкарим Ҳасан, Abdulkarim Hasan, Covid-19 yoki tafakkur qiling