Menu
Your Cart

«Одоб-ахлоққа доир 40 ҳадис» (кирилл ва лотин алифбосида)

«Одоб-ахлоққа доир 40 ҳадис» (кирилл ва лотин алифбосида)
«Одоб-ахлоққа доир 40 ҳадис» (кирилл ва лотин алифбосида)
йўқ
«Одоб-ахлоққа доир 40 ҳадис» (кирилл ва лотин алифбосида)
«Одоб-ахлоққа доир 40 ҳадис» (кирилл ва лотин алифбосида)

«Одоб-ахлоққа доир 40 ҳадис» (кирилл ва лотин алифбосида)

Ушбу мўъжаз китоб болажонлар учун ажойиб қўлланма бўла олади. Унда одоб-ахлоққа доир қирқ ҳадис ва ушбу ҳадисларга мос равишда суратлар берилган.

Тузувчилар: Даврон Нурмуҳаммад, Нўъмон Абдулмажид
Нашриёт: «Azon kitoblari»
Ҳажми: 84 бет
Сана: 2022 йил
ISBN: 978-9943-7272-8-1
Муқоваси: юмшоқ


ABBAЛO OДOБ ЗАРУР, АХЛОК ЗАРУР...

Минг йиллардан бери сайқал топиб, миллий ўзлигимизга жо бўлган қадриятларимиз ва унга жонсуви бўлган динимиз асосларидан бири ахлоқ-одобдир. Ахлоқсиз жамият охир-оқибат ҳалокатга маҳкум. Азим тарих бундай мисолларга тўлиб ётибди... Бугунги глобаллашаётган дунёда, бир кичик қурилмада бутун дунё ҳодисотлари жо бўлаётган ҳозирги даврда ахлок масаласи яна-да долзарблашган. Зеро, энди болангизнинг куни қандай ўтаётганини, нималарни кўриб эшитаётганини назорат қилиш қарийб имконсиз ҳолга айланди. Унинг қалбини, инсонийлиги ва имонини асрашнинг бирдан-бир йўли мустаҳкам эътиқодни, гўзал ахлоқни қалбига жойлаш булиб колди. "Azon kitoblari" Сиз азиз ота-оналарга бу машаққатли ишда кўмак бериш ниятида туркум адабиётларни нашрга тайёрлади. Қўлингиздаги китоб ана шу максаддаги илк маҳсулимиздир. Китобча бир неча мақсадларни ўзида мужассам этган:

1. Мазкур китобчада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одоб-ахлок борасидаги 40 та қисқа ҳадислари жамланган. Демак, энди ўзингиз ва фарзандингиз Жаноби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қирқта ҳадисларини ёд олиб, унга амал қилиш билан у зотнинг шафоатларига эришиш имкониятини қўлга киритасиз!
2. Ҳадисларнинг таржимаси ва кискача шарҳи лотин ҳамда кирил алифбосида берилган. Бу билан ҳадисларда кўзланган маънони ўзингизга қулай алифбода ўрганиб олишингиз мумкин.
3. Сиз ëки фарзандингиз ҳадиснинг аслини ёд олишингиз учун унинг арабча матни ҳам қўшилган. Матнлар ҳаракати билан берилган бўлиб, араб тилини ўрганишда ҳам кулайлик туғдиради.
4. Чап томондаги саҳифада ҳадиснинг арабча матни, лотин ёзувидаги таржимаси ва шарҳи, унинг остида эса ҳадис мазмунини ифлодаловчи рангли расм берилган. Бу эса, ҳадислар мазмунини янада яхширок тушуниш ва хотирада мустаҳкамрок саклаш имконини беради.
5. Ўнг томондаги саҳифаларда ҳадиснинг кирил алифбосидаги таржима ва шарҳи, унинг остида чап саҳифадаги расмнинг рангсиз тасвири берилган бўлиб, бола бунда рангли расмга караб, мустакил бўяши кўзда тутилган.
6. Китобчадан фарзанди ҳали ўқиш ёшига етмаган ота-оналар ҳам фойдаланиши мумкин. Бунда ота оналар дастлаб болага ҳадис мазмунини сурат орқали, тушунтириб бериши, кейин эса фарзандидан расмга қараб тушунганини гапириб беришини сўраши ва шу орқали ёшлигидан одобини гўзал қилиб тарбиялаши мумкин. Аллоҳ таоло ушбу камтарона уринишимизни ўзининг розилиги йўлида қилинган ишлар қаторида қабул айласин! Китобни ҳаммамиз учун манфаатли қилсин. Барчамизнинг издошларимиз бўлган фарзандларимиз одоб-ахлоқи янада гўзал бўлишини насиб этсин!

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Одоб-ахлоққа доир 40 ҳадис» (кирилл ва лотин алифбосида)
24 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 3331
  • Вазни: 0.20кг
  • ISBN: 9789943727281
Сотилган сони: 23
Кўрилган сони: 13554
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.