«Аёллар учун 40 ҳадис»
Бу қирқ ҳадис тўплами аёлларга хос динимиз таълимотларини ўз ичига олади. Унда аёл-қизларнинг ҳаётида учрайдиган турли долзарб масалалар тилга олинади. Ибодатлар, оилавий муносабатлар, ахлоқ-одоб мавзуларидан тортиб энг зарурий аҳкомлар ҳақида сўз боради. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган бу китобда аёлларга доир қирқ ҳадиснинг арабча матни, матннинг ўзбекча таржимаси ва ҳадисларнинг қисқача шарҳи берилган. Ушбу муборак тўплам ҳар бир аёлнинг қўлида бўлиши, уни ўқиб ўрганишлари, ажридан умидвор бўлган ҳолда арабча матнини ёд олишлари, маъносини чуқур англаб, ҳаётларига татбиқ қилишлари лозим. Айниқса отинойиларимиз, диний соҳаларда фаолият олиб бораётган мутахассисларимиз мана шу ҳадислар асосида суҳбатлар уюштиришлари, уларни таълим ва тарбия учун асос килиб олишлари мумкин. Тўпламдаги ҳадислар матни, таржимаси ва шарҳини ўқиб чиқар эканман, улардан олган энг катта хулосам, динда аёллар таълимига қаратилган эътибор, айниқса Набий соллаллоху алайҳи васалламнинг аёллар таълимига ҳарис бўлганларидир. Ушбу маънони мазкур ҳадисларда топишимиз мумкин.
Муаллиф: Аҳмад Юнус Фулайтий
Таржимон: Фозилжон Абдулқайюм
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Ҳажми: 64 бет
Сана: 2022 йил
ISBN: 978-9943-8496-3-1
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: юмшоқ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7347-рақамли ҳамда 14 ноябрдаги 03-07/8708-рақамли хулосалари асосида чоп этилди.
Ўхшаш маҳсулотлар
«Аёл – мўътабар зот» Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар
«Аёл – мўътабар зот» Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалаларУшбу китоб илмий-оммабоп нашр бўлиб, унд..
28,000 сўм
«Қизларжон...» (юмшоқ муқова)
«Қизларжон...» БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМСўзбошидан Аллоҳ субҳанаҳу ва та..
22,000 сўм
Аёллар учун 40 ҳадис, Аҳмад Юнус Фулайтий, Фозилжон Абдулқайюм, Ayollar uchun 40 hadis, Ahmad Yunus Fulaytiy, Foziljon Abdulqayyum