Menu
Your Cart

«Муаллими соний» янги талқинда (Ҳуcнихат дафтари билан)

«Муаллими соний» янги талқинда (Ҳуcнихат дафтари билан)
«Муаллими соний» янги талқинда (Ҳуcнихат дафтари билан)
«Муаллими соний» янги талқинда (Ҳуcнихат дафтари билан)
«Муаллими соний» янги талқинда (Ҳуcнихат дафтари билан)

«Муаллими соний»


بِسۡمِ اللهِ الرَّحۡمَٰنِ الرَّحِيمِ


СЎЗБОШИ

الۡحَمۡدُ لِلّٰهِ الَّذِي أَنۡزَلَ عَلَى عَبۡدِهِ الۡكِتَابَ وَلَمۡ يَجۡعَلۡ لَهُ عِوَجًا، وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ الْمُصْطَفَى وَعَلَى آلِهِ وَأَصۡحَابِهِ وَمَنْ وَالَاهُ.

Бандасига китоб нозил этган ва унда ҳеч бир эгрилик айламаган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Саййидимиз Муҳаммад Мустафога ва у зотнинг олу асҳобларига, у зотни дўст тутганларга салоту саломлар бўлсин!

Ассалому алайкум, азиз илм толиблари!

Юртимиз Ислом нури билан мунаввар бўлган кезлардан бери халқимиз Аллоҳнинг башариятга нозил қилган сўнгги китоби Қуръони Каримга ўзгача ихлос билан ёндашади. Зеро, мусулмон уммати бу илоҳий Каломга ҳамиша муҳаббатли бўлган. Бугун ҳам халқимиз ўзлиги ва қадриятларини тиклаш баробарида Қуръон ўрганишга ўзига хос иқбол билан ҳаракат қилмоқда. Бу борада кўплаб хайрли ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда.

Камина ходимингиз ҳам ушбу мавзуда айрим камтарона ишларни элга тақдим қилди. «Қуръон тартили» қўлланмаси, «Иқроъ» ва «Ўн кечага қасам» номли дастурлар шулар жумласидандир. Бу қўлланмалар орқали жуда кўпчилик Қуръон ўқий олиш шарафига муваффақ бўлганини айтиб, муаллифга дуойи хайр ва ташаккурларни изҳор қилиб келмоқда. Бундан ташқари яна айрим қўлланмалар, дарсликлар ҳам нашр қилиндики, буларнинг барчаси илм‑маърифат сари босилган муборак қадам ўлароқ барча донишсеварларни хушнуд қилмоқда. Бироқ бу борада янада қулай ва мукаммалроқ асарларга эҳтиёж мавжудлиги янги уринишларни тақозо қилмоқда. Қўлингиздаги рисола айнан ушбу мулоҳазалар маҳсулидир.

Қуръон ўрганишда бошланғич қўлланмалар ичида «Муаллими соний» китобининг ўрни беқиёс. Муаллифнинг ихлоси ва мақбулият сабабидан бўлса керак, салкам бир ярим асрдирки, бу китобча ўзи бир неча саҳифадан иборат ва ўта қисқа бўлса‑да, нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақада Қуръон ўрганишда асосий нарвон вазифасини ўтаб келмоқда. Ҳатто одамлар Қуръон ўқишни ўргатадиган қўлланма деса, «Муаллими соний»ни тушунадиган бўлиб қолган. Шу эътибордан сизга тақдим этилаётган янги қўлланма айнан ушбу китоб асосида, унинг янгича талқини ўлароқ тайёрланди.

Китобни айнан чоп қилмай, бироз тўлдиришлар билан нашр этишга бир қатор омиллар туртки бўлди. Жумладан: 

1. «Муаллими соний»ни муаллиф Аҳмад Ҳодий Мақсудий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг туркий алифбони ўрганишга бағишланган «Муаллими аввал» китобидан кейин ўқишга мослаб ёзган. Буни китобнинг дастлабки нашрларининг бош саҳифасида ва муқаддимасида муаллиф ўзи таъкидлаб ўтган. Чунки у пайтларда ҳозирги МДҲ давлатлари ҳудудида мусулмонлар ўртасидаги жорий алифбо араб ёзувига асосланган туркий алифбо эди. Ўқувчилар дастлаб «Муаллими аввал» орқали савод чиқариб, ўз она тилларидаги китобларини ўқишни ўзлаштириб олиб, кейин Қуръон ўқишни ўрганиш учун «Муаллими соний» китобига мурожаат қилишган. Табиийки, китобнинг тузилишида ушбу омил инобатга олинган. Бугун эса бизда жорий алифбо лотин ва кирилл ёзувига асосланган. Энди Қуръон ўрганувчилар учун «Муаллими соний»даги ҳарфлар тамоман нотаниш, камига айрим қоидалар тушунарсиз ва машқлар камлик қилиб қолди. Кўп ўқувчилар «Муаллими соний»ни ўқиш орқали Қуръонга тушишади‑ю, аммо саводхонлик етишмаганидан сураларни ўқишга қийналишади ёки жуда кўп хато билан ўқишади. Пойдевор бўш бўлгач, ҳар қадамда муаммо чиқаверади. Китобнинг ушбу янги талқинида аҳолининг бугунги саводхонлик даражасидан келиб чиқиб, китоб замонамиз ўқувчилари талабига мослаштирилди.


Муаллиф:
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2024 йил
Ҳажми: 172 бет (Ҳуснихат дафтари 80 бет)
ISBN: 978-9910-731-91-4
Ўлчами: 60×841/8
Муқоваси: юмшоқ


Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 9 августдаги 02-07/6443-рақамли ҳамда 2024 йил 5 мартдаги 03-07/1173-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Муаллими соний» янги талқинда (Ҳуcнихат дафтари билан)
66 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4877
  • Вазни: 0.65кг
  • ISBN: 9789910731914
Сотилган сони: 95
Кўрилган сони: 7276
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.