Menu
Your Cart

«Занги ота ва Саййид ота тарихи»

«Занги ота ва Саййид ота тарихи»
йўқ

«Занги ота ва Саййид ота тарихи»


Диёримиз улуғ алломалар юртидир. Бу юрт олимлари ўз илм ва маърифати билан дунё бешигини тебратган. Куръон тафсири, ҳадис илми султонлари, фиқҳ уламолари, тариқат устозлари томонидан бутун дунёни лол қолдирган улуғ меросимиздан ҳозиргача дунё Ислом аҳли баҳраманд. Дунёвий илмда ҳам Ал-Хоразмий, Беруний ва Мирзо Улуғбекдек алломаларимиз томонидан битилган китоблар дунёнинг барча илм даргоҳларида ўқитилиши сир эмас. Тариқат йўлининг буюк пири комиллари Юсуф Ҳамадоний, Абдухолиқ Ғиждувоний, Аҳмад Яссавий, Занги ота, Саййид ота ва Баҳоуддин Нақшбандий каби юзлаб зотлар томонидан қолдирилган муршид ва мурид йўналишлари ҳозиргача ўқиб-ўрганилиб, жаҳон сўфийларининг дастури экани сир эмас. Кўплаб мамлакатларда уларни устоз деб ҳурмат қилиб, буюк йўлларини тутганлар сонсаноқсиз. Вния влекари Даҳрий шўролар авлиё зотларни масхаралаб, масжид ва мадрасаларни бузиб, уларни меҳмонхона ва турли корхоналар қилиб беришгани ҳали ёдимиздан чиқмади. Даҳрийларнинг ғайриинсоний ишлари боис диний қадриятларимиз, тарихий китобларимиз ва маданий меросларимизнинг аксаридан айрилдик. Ҳозирги кунда йўқотилган меросни қайтариш учун кўплаб ҳаракатлар қилинмоқда. Улуғ авлиёлар мақбаралари қайта таъмирланиб, илмий мерослари ўрганилмокда. Қўлингиздаги Шермурод Тоғай (Алишер домла) нинг "Занги ота ва Саййид ота тарихи” асари улуғ икки валий зот, уларнинг дин, миллат ва Ватан учун қилган хизматлари илмий ва шаръий далиллар билан исботланган вокеа ва ҳодисаларни ўз ичига камраб олган. Китобхонларда авлиё зотларга нисбатан бирор тушунмовчилик ёки ишончсизлик бўлмаслиги учун Қуръони карим оятлари, ҳадис ва ақида китобларидан мисоллар келтирилган. Энг асосийси, юртимизга бостириб келган ваҳший мўғул султонларидан Тўғлиқхон Темур, Олтин Ўрда шоҳи Ўзбекхон ва бошқа мўғулларнинг валийлар томонидан Исломга киритилиши, уларнинг дин ва миллатга қилган хизмат ва жасоратлари ҳақққоний ёритилган . Мазкур китобни ёзишда муаллиф ҳурматли устозлар суҳбатлари ва китобларидан фойдаланган. Валийлар ёнида юрган, уларга ихлос билан хизмат қиладиганларга ҳам илоҳий илҳом берилишини ҳис қилган домламиз тўртлик ру боийларини китоб сўнгида беришлари авлиё ва улуғ зотларга бўлган ҳурматни намоён қилади. Китобни мутолаа қилар экансиз, Зангиота зиёратгоҳининг даҳрийлар даврида ёпилиши, муқаддас даргох ётоқхона, кўзи ожизлар жамиятига арқон тўқийдиган корхона қилиб берилиши натижасида, оёқ ости қилингани даҳрийлар музейи сифатида фаолият олиб борганини билиб оласиз. Зиёратгоҳнинг қайта очилиши унинг ёнидаги янги қабристон, уни ободонлаштириш фаол иштирок этганлар, Занги ота зиёратгоҳининин мусулмонлар қўлига қайта ўтишида шижоат кўрсатган маҳаллий аҳоли, масжид имомларининг саъй-ҳаракатлари ишончли манбалар орқали очиб берилган. Ишонамизки, мазкур китоб орқали Занги ота ва шогирдлари ҳаётларини ўрганишда давом этамиз. Аллоҳ таолонинг инояти билан бошқа валийларнинг ҳам янги-янги диний қарашлари билан танишамиз.

Муфтий Усмонхон Алимов

Муаллиф: Шермурод Тоғай
Нашриёт: «Yosh kuch»
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 123 бет
ISBN: 978-9943-7695-6-4
Бичими: 84×108 1/16
Муқоваси: юмшоқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йилдаги 3885-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.


Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Занги ота ва Саййид ота тарихи»
15 500 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 3622
  • Вазни: 0.20кг
  • ISBN: 9789943381131
Сотилган сони: 4
Кўрилган сони: 14900
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.