Menu
Your Cart

«Пайғамбарлар мўъжизалари ва саҳобалар кароматлари»

«Пайғамбарлар мўъжизалари ва саҳобалар кароматлари»
«Пайғамбарлар мўъжизалари ва саҳобалар кароматлари»
«Пайғамбарлар мўъжизалари ва саҳобалар кароматлари»
«Пайғамбарлар мўъжизалари ва саҳобалар кароматлари»
«Пайғамбарлар мўъжизалари ва саҳобалар кароматлари»
«Пайғамбарлар мўъжизалари ва саҳобалар кароматлари»

«Пайғамбарлар мўъжизалари ва саҳобалар кароматлари»

Муқаддима

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Унинг танлаб олган пайғамбарлари, хусусан, Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи васалламга, у зотнинг аҳли байтлари ва йўлчи юлдуз каби саҳобаларига салавот ва саломлар бўлсин! 

Аллоҳ таолога ҳамд айтамиз, Ундан мағфират сўраймиз. Аллоҳ таолодан нафсимиз ва амалларимиз ёмонликларидан паноҳ беришини сўраймиз. У кимни ҳидоят қилса, уни адаштирувчи йўқ ва кимни адаштирса, уни ҳидоят қилувчи йўқ. Дарҳақиқат, энг тўғри сўз - Аллоҳ таолонинг китоби, тўғри йўлнинг энг яхшиси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларидир. "Пайғамбарлар мўъжизалари ва саҳобалар кароматлари" деб номланган мазкур китобнинг биринчи бўлимида Одам алайҳиссаломдан бошлаб Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоху алайҳи васалламгача ўтган барча пайғамбарларга ато этилган мўъжизалар ҳақида сўз боради. Иккинчи бўлим эса айнан Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизаларига бағишланган. Учинчи бўлимдан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг издошлари, саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг кароматлари ўрин олган. Чунки саҳобалар розияллоҳу анҳум бу кароматларга у зотга итоат этиб, эргашганликлари учунгина сазовор бўлганлар. Агар биз мўъжиза ва кароматларни чин ихлос ила ўқиб-ўрганадиган бўлсак, уларда ибрат ва намуналар мавжудки, ўтмишда бўлиб ўтган улуғ воқеа-ҳодисалардан ўзимиз учун тўғри хулосаларни чиқариб оламиз. Бундан ташқари, пайғамбарлар алайҳимуссалом мўъжизалари ҳақ ва ростлиги, саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин инсонларнинг энг яхшилари ва улуғи экани ақида масалаларидан бири саналади. Мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг “Фиқҳул акбар" китобида "Пайғамбарлар мўъжизалари ва авлиёларнинг кароматлари ҳақдир”, деб келтирилган. Жуда кўп инсонлар авлиёларнинг кароматлари ҳақида ўкиб ёки баъзи ривоятларни эшитиб, каромат авлиёликнинг энг асосий аломати, деган эътиқодда юрадилар. Афсуски, уларнинг аксарияти саҳобалардан кейин яшаган авлиёларни устун кўрадилар ҳам. Бир улуғ зотдан: “Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу афзалми ёки Умар ибн Абдулазиз?" деб сўрашганда, у зот: "Муовия розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссалом билан жангга Абдулазиз Муовия розияллоху анху отининг ўша чангига ҳам тенг келмайди”, деб жавоб берган экан. Эътибор бериладиган жихат шуки, Пайғамбарлар алайҳимуссаломдан кейин инсониятнинг энг афзали – саҳобалар  розияллоху анҳумлардир. Мана шу мезонни асло унутмаслик лозим. Яна бир муҳим нуқта шуки, саҳобаларнинг ҳаётида ҳар куни кароматлар содир бўлиб турган. Чунки уларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир замонда яшаганликлари, Аллоҳ таолога ва Унинг Пайғамбарига имон келтириб, суҳбатларига мушарраф бўлганларининг ўзи энг катта кароматдир. Шу нуқтаи назардан олганда ҳам, бундай улуғ зотларнинг ҳаётини ўрганиш ва улар билан яқиндан танишиш улкан манфаатлар беради. Юртимизда мустақилликдан сўнг пайғамбарлар тарихи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, мўъжизалари ва саҳобалар розияллоҳу анҳум ҳаётларига оид катор китоблар нашр этилди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Анбиёлар қиссаси", “Оламларга раҳмат Пайғамбар”, “Ислом тарихи”, Алихонтўра Соғунийнинг “Тарихи Муҳаммадий”, Аҳмад Лутфий Қозончининг "Саодат асри қиссалари”, Раҳматуллоҳ қори Обидовнинг "Пайғамбарлар тарихи исломият тарихидир”, Муҳаммад Саййид Тантовийнинг “Пайғамбарлар тарихи” каби китобларда ўтган пайғамбарларнинг ҳаётлари, улар яшаган даврдаги қавмлар тарихи ва пайғамбарларнинг Аллоҳ таолонинг буйруғини бажаришдаги сабр-матонатлари ва мўъжизалари ҳақида сўз боради. кўрсатган Муфтий Усмонхон Алимовнинг “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мўъжизалари”, Абдулвоҳид Ўрозовнинг “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг машҳур мўъжизалари” китоблари ҳам ўзбек китобхонларига Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг мўъжизалари билан танишиш имконини бердилар. Бундан ташқари, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Ҳадис ва ҳаёт” туркумидаги 21, 22, 23, 24 ва 25-жузлари, Абдураҳмон Раъфат Пошонинг “Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар”, Холид Муҳаммад Холиднинг “Пайғамбар атрофидаги кишилар”, “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар ҳаёти”, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қирқ юлдузи” китоблари ҳам саҳобалар розияллоҳу анҳум ҳаётлари ҳақида ўқувчиларга қимматли маълумотларни бериши билан ажралиб туради. Лекин барча пайғамбарлар, хусусан, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизалари ва саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг кароматларини бир жойга тўплаган алоҳида китоб мавжуд эмасди. Нашрга тайёрланган ушбу китобда пайғамбарлар алайҳимуссалом, у зотнинг мўъжизалари, шунингдек, ислом умматининг йўлбошчилари бўлган саҳобалар розияллоҳу анҳум кароматлари баҳоли қудрат жамланиб ўқувчилар ҳукмига ҳавола этилди. Уларни ўкиб, ибрат олиб, тарихни ўрганиш ҳар бир мўмин-мусул- монга маънавий озуқа беришидан умидвормиз.

Нашрга тайёрловчилар


Нашрга тайёрловчи: Муҳаммад Бобур Муҳиддинов 
Нашриёт: «Kitobdornashr»
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 320 бет
ISBN: 978-9943-6786-7-5
Бичими: 60×90 1/16
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 1701-сонли хулосаси асосида тайёрланган.


Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Пайғамбарлар мўъжизалари ва саҳобалар кароматлари»
47 500 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 2652
  • Вазни: 0.80кг
  • ISBN: 9789943678675
Сотилган сони: 85
Кўрилган сони: 19139
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.