Menu
Your Cart

«Ucell билан 22 йил» 3 хил тилда

«Ucell билан 22 йил» 3 хил тилда
«Ucell билан 22 йил» 3 хил тилда
«Ucell билан 22 йил» 3 хил тилда
«Ucell билан 22 йил» 3 хил тилда

«Ucell билан 22 йил» 3 хил тилда
Бисмиллаҳир Рохманир Роҳийм!


Рисолада келтирилган барча воқеликлар ҳаётда бўлиб ўтган, баъзиларини ўз кўзим билан кўрган бўлсам, баъзиларини кўп марта эшитганман. Ушбу рисолани ёзишда йўл қўйилган барча камчилик ва хатоларни, бирор жумлада фикрни ўқувчига керакли маънода етказиб беролмаган бўлсам, каминанинг камчилиги деб билишингизни истардим.


Ўтган воқеаларни қаламга олиш билан янги ходимларга компаниямизнинг босиб ўтган ривожланиш йўлини кўрсатиб, ундан тўғри хулоса чиқариб, биз қилган хато ва камчиликларга йўл қўймасликларига сабаб бўлади деган умиддаман. Кўнгилдаги ўй-фикрларни оғзаки айтгандан кўра бирор китоб холатида етказиш ўқувчининг тафаккур қилиши учун яхши имконият яратади деб ўйлайман. Албатта, мен ўзимни мукаммал ва хато қилмайдиган мутахассис демоқчи эмасман, балки янги ходимлар ўтган воқеаларни ўқиб, бизнинг хато ва 

камчиликлардан ибрат олиб, келажакда тўғри қарорлар қабул қилишсин деган ниятим бор.


Табиийки, ҳозирги ҳолатга компания етиб келишида бу ерда ишлаб кетган ва ишлаб келаётган кўпгина ходимларнинг улкан меҳнати ётибди. Компаниянинг доимо ривожланиш ва юксалиш йўлида ушлаб туриш, албатта, ўз-ўзидан бўлмайди. Бунинг замирида компания ва ходимларнинг ҳар хил синовларга учраши, ҳаётдаги паст-баланд йўлларни ва қийинчиликларн енгиб ўтганликлари ётибди. Иш фаолиятимда компания учун кўп йиллардан бери ўзларининг меҳнатларини аямай келаётган ходимларни кўп кўрдим. Гўёки компания уларнинг иккинчи уйидек. Компаниянинг ривожланиб, гуллаб-яшнаши шундай ходимларни чин маънода шод этади.


Бу рисолани ёзиш билан бирор бир инсонни камситиш ниятим йўқ. Шунинг учун яна бир бор кимнидир эсдан чиқариб, қилган хизматларини эътироф эта олмаган бўлсам, узр сўрайман.


Муаллиф: Абдулкарим Ҳасан

Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Ҳажми: 160 бет
Сана: 2022 йил
ISBN: 978-9943-9130-8-0
Ўлчами: 108х84 1/32
Муқоваси: юмшоқ
 

Мундарижа


Кириш

Компаниянинг ташкил топиши

Биринчи gsm тармоғи

Биринчи Биллинг бўлими

Биллингача бўлган йўл

Қатра ҳазиллар

Биринчи prepaid rt 4.0x биллинг тизими

Миграциялар ёки муҳим ҳодисалар

Хотима

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ucell билан 22 йил» 3 хил тилда
36 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: C4071
  • Вазни: 0.22кг
  • ISBN: 9789943913080
Сотилган сони: 199
Кўрилган сони: 11827
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.