Menu
Your Cart

«Солиҳлар гулшани»

«Солиҳлар гулшани»
«Солиҳлар гулшани»
йўқ
«Солиҳлар гулшани»
«Солиҳлар гулшани»

«Солиҳлар гулшани»

Ушбу китобдаги қиссалар чинакам зуҳд ва тақво соҳиблари бўлмиш солиҳ зотларнинг ибратли ҳаётини тасвирловчи, мўмин-мусулмонлар учун икки дунё саодатига эришиш йўлини кўрсатиб берувчи гўзал ва ёрқин лавҳалардир. Китобни ўқиб, солиҳлар гулшанида сайр қиласиз, ҳикмат бўстонидан ибрат гулдасталарини терасиз деган умиддамиз.


МУҚАДДИМА

Солиҳларга жаннат неъматини ваъда қилган Аллоҳ таолога Ўзининг жалоли ва буюклигига лойиқ ҳамду санолар бўлсин! 

Анбиёлар имоми, тақводорлар пешвоси бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога, у зотнинг оилалари ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин!

У зотга қиёматга қадар эргашадиган умматларига Аллоҳ таолонинг раҳмати ва мағфирати бўлсин!

Ҳар жабҳада бўлгани каби, мусулмон кишининг меҳнатдан, кундалик турмуш ва оила ташвишларидан фориғ бўлиб, дам олиш ва истироҳат учун сарфлайдиган вақти ҳам динимиз кўрсатмаларига уйғун бўлиши мақсадга мувофиқдир. Ана шунда ором олиш учун сарфланган ушбу лаҳзалар ҳам ўзига хос ибодат саналиб, инсонга завқ бағишлайди ва ҳар жиҳатдан манфаатли бўлади. Албатта, бунда яхши суҳбатдош ёки китобнинг ўзига хос алоҳида ўрни бор. Зеро, яхши суҳбат жон озиғи бўлиб, қалблар бундан сурурга тўлади. 

Кундалик ҳаётимизда учраб турадиган турли вазиятларда энг тўғри ва муносиб йўлни танлашда ёрдам бўлсин деган ниятда ушбу умматнинг энг яхшилари бўлган солиҳ зотлар ҳаётида учраган ибратли ва эътиборга арзигулик воқеаларни муҳтарам китобхонларимизга тақдим этишни ният қилиб юрардик. Мана бугун, алҳамдулиллаҳ, ана шу ният амалга ошиш арафасида турибди. 

Ушбу китоб мисрлик замондош олимлардан Ҳоний ал-Ҳажнинг «Солиҳ ва солиҳалар ҳамда зоҳид ва зоҳидаларнинг нодир қиссаларидан минг бир қисса» номли рисоласининг эркин таржимасидир. Унда келтирилган қиссаларни ўқир экансиз, мўмин-мусулмон учун атрофида солиҳ инсонлардан иборат гўзал муҳит бўлиши нақадар муҳим эканини англаб етасиз. Зеро, солиҳлар даврасида бўлишнинг ўзиёқ инсонга файз бағишлайди. Ҳаётда ўз олдига аниқ мақсад қўйиб, шу мақсад сари тинимсиз интилиб бориш ва пировард натижада орзусига эришиш учун зарур бўладиган кўникмалар ҳам айнан яхшилар даврасида бўлиш орқали ҳосил бўлади. 

Бу ҳақда устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ шундай деган эдилар: «Уламолар, аҳли солиҳлар ва тақводорлар билан дўст бўлганлар ўша азизлардан таъсирланишлари турган гап. Шунинг учун фақат яхшилар билан дўст бўлишга ҳаракат қилиш лозим»   

Аммо ҳар доим ҳам атрофимизда яқин инсонлар ёхуд дўстлар бўлмаслиги мумкин. Ана шундай пайтларда инсон руҳий озуқани аввало Қуръони Каримдан, ҳадиси шарифлардан, қолаверса солиҳ зотларнинг беқиёс ҳик-матга йўғрилган сўзларидан олади ва қалбини машғул қилиб турган дарду ташвишларидан андак фориғ бўлиб, ўзида янги куч ва шижоат ҳис қилади, бу дунё имтиҳон даргоҳи эканини англаб, ҳақиқий бахт Аллоҳ таолонинг розилигига интилиб яшаш ва барчага яхшилик қилишда эканини яна бир бор ёдига олади. Ҳикмат бўстонига қадам қўйган ҳар қандай инсон бу боғнинг анвойи гулларидан таралган илм-маърифат ифорларидан сархуш бўлади. 

Солиҳлар гулшанига марҳабо, азизлар!

Камоли эҳтиром ила,
Абдулҳамид Зайриев, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ

Муаллиф: Ҳоний ал-Ҳаж
Таржимон: Зайриев Абдулҳамид, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
Нашриёт: «Hilol» нашриёти-матбааси
Сана: 2021 йил (2018)
Ҳажми: 432 бет‎
ISBN:‎ 978-9943-6461-2-4
Ўлчами: 60×90 1/16
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йилнинг 5133- рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Солиҳлар гулшани»
60 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 303
  • Вазни: 0.58кг
  • ISBN: 978-9943-6461-2-4
Сотилган сони: 213
Кўрилган сони: 71666
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.