Menu
Your Cart

«Ҳилол» журналининг 6-сони

«Ҳилол» журналининг 6-сони
«Ҳилол» журналининг 6-сони
йўқ
«Ҳилол» журналининг 6-сони
«Ҳилол» журналининг 6-сони

«Ҳилол» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 6-сони
(Журналимизнинг ушбу сони илм ва унинг фазилатларига баҳғишланади)

Динимиз ҳамиша илм олишга тарғиб қилиб келган. Қуръони Каримнинг илк нозил бўлган ояти ҳам «Иқроъ!» («Ўқи!») амри билан бошланади. Илм ўрганиш фақат Исломда фарз қилинган. Қуръони Каримда илм ва уламолар энг олий мақомга қўйилган, саккиз юздан ортиқ жойда «илм» сўзи турли кўринишларда зикр этилган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматни илм олишга тарғиб этувчи ўнлаб ҳадислари бор. 

 Кишилик тарихини кузатсак, киши ҳар бир замон ва жамиятнинг салоҳияти, равнақи унинг илмга бўлган муносабати билан ўлчанишини билиб оламиз. Мусулмонлар ҳам Аллоҳнинг буйруқлари ва Унинг Расули кўрсатмаларига амал қилиб, илму ирфонни ўрганган, маърифатга талпинган даврларида қўллари узун, тиллари ўткир, мартаба-мақомлари баланд бўлган. Аксинча, илм-фандан юз ўгириб, лоқайдлик ва танбаллик туфайли жаҳолатга юз буришганида қўлларидан нусрат, салтанат, сарват кетган, ўзлари хўрланишган. Ўрта асрларда ғарбда аҳолининг тўқсон-тўқсон беш фоизи мутлақо саводсиз бўлгани, диний ходимлар ва роҳиблар қўлларига қалам тутишни ҳам билмаган бир пайтда мусулмон ўлкалардан Бухорий, Ғаззолий, Мотуридий, Форобий, Ибн Сино, Термизий, Беруний, Ибн Рушд каби улуғ олимлар етишиб чиққан. Худди шу даврда дунёга машҳур «Маъмун академияси», машҳур мадрасалар, ўнлаб бошқа илм даргоҳлари ишлаб турган. Ўша пайтларда Ислом етиб бормаган ўлкаларда саноқли бир неча олим бўлгани ҳолда мусулмон оламида илмнинг турли соҳаларида 86 минг йирик уламо фаолият кўрсатган.

Бугунги кунда илм олиш учун ҳеч қандай монелик йўқ, аксинча, чорлов бор, имконият бор. Аммо бизда рағбат йўқ, ихлос суст, ғайрат-ҳаракат етишмаяпти. Қанчалаб вақтимизни беҳуда амалларга, номақбул ўтиришларга, ношаръий маросимларга сарфлаб юборяпмиз. Илм олишга, ҳеч бўлмаса, дунё ҳаяжон билан воқиф бўлаётган хабар-маълумотлар билан танишиб қўйишга эса вақт-имкон «топа олмаяпмиз». Яқин ўтмишимиздаги оила дастурхони устида хонадон каттасининг эрталаб ва кечқурунлари илмий-ахлоқий мавзуларда ихчамгина маърифий суҳбат қилгани, тожир, ҳунарманд ва зироатчилар узоқ қиш оқшомларида бир устоз этагини тутиб, илм мажлислари ташкил этишгани, ёшларнинг илм талабида ҳатто қўшни юртлардаги устозларникига қатнашгани каби ҳолатлар бугун эриш туюладиган бўлиб қолди. Онда-сонда вақт топиб, нимадир ўқишимиз ҳам «айниган»: дунё ва охиратга фойдали, илм ва фикрлашга ундовчи китоб, илмий манбалар ўрнига олди-қочди, таги пуч, вақт ўғирлайдиган ёки ахлоқсизлик тарғиб қилинган нарсаларнигина ўқиймиз.

Унутмайлик, илм, хусусан, ухровий илмларни ўрганиш инсониятга дунё ва охиратда тўғри йўлни кўрсатувчи маёқдир. Илм олган киши барча мақталган хулқ ва фазилатларни қўлга киритади. Илм эгаси сахий, жувонмард, камтарин, журъатли, шикастадил, иффатли, ҳар маънода покиза бўлади. У бошқа хислатларнинг файз-баракотидан ҳам баҳраманд бўлади. Илм инсонга нима фойда-ю, нима зарар эканини билдиради, киши орзу-мақсадларига фақат илм орқали етишади. 


Исмоил МУҲАММАД СОДИҚ,
«HILOL-NASHR» нашриёт-матбаа мажмуаси раҳбари, журнал
бош муҳаррири


Ғоя муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Бош муҳаррир: Исмоил Муҳаммад Содиқ
Бош муҳаррир ўринбосари: Аҳмад Муҳаммад Турсун
Мухбир: Сирожиддин Сотволдиев
Масъул котиб: Маҳмуд Маҳкамов
‎Номи: «Hilol» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 6-сони
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси‎
Сана: 2019 йил
Ҳажми: 48 бет‎
ISSN: 2181-9858‎
Ўлчами: 60×70 1/8
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 19-ийулдаги 4151-сонли тавсиясига асосан нашр қилинди. Ўзбекистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида рўйхатга олинган.  Гувоҳнома рақами: 0980

УШБУ СОНДА:

Олимлар ҳаққи
Илм эгаларининг фазли
Устоз ва шогирдлик пайғамбарлардан меросдир
Устоз эҳтироми
Олимнинг ҳиммати
Поклик ва нажосат ҳақида
Китоб ўқимай қўйдик...
Мадраса ва илмий маъҳадлар
«Билмайман»ни биласизми?
Бозор
Устозларда ибрат бор...
Уҳуд қаҳрамони
Ҳар илмнинг эгаси бор
Юнус алайҳиссалом
Умр йўлдошини танлаш
Оналарга нозик маслаҳатлар
Махтумқули «айрилма»
Янги ҳижрий йил муборак бўлсин!
Беҳуда сарфланган ўн дақиқа
Ўзбек аёли
Мутаносиб рақамлар

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ҳилол» журналининг 6-сони
6 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 2065
  • Вазни: 0.15кг
  • ISBN: 21819858
Сотилган сони: 92
Кўрилган сони: 50222
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.