Таниқли уйғур шоири, адиби ва таржимони Азизийнинг қўлингиздаги китоби Шарқнинг атоқли тасаввуф шоири, «Мантиқут-тайр», «Тазкиратул-авлиё», «Илоҳийнома», «Асрорнома», «Панднома» каби гўзал асарларнинг муаллифи Фаридиддин Атторнинг ҳаёт йўли ва ижодий фаолиятига бағишланган. Азизий ушбу асарида Алишер Навоий, Жалолиддин Румий каби улкан даҳоларга маънавий устозлик қилган, Навоий «шеър ёзишдан мақсади илоҳий сирларни баён қилиш ва чексиз маърифат тарқатиш эди» деб таърифлаган мутасаввиф шоирнинг ҳасби ҳоли, адабий меъроси ва қарашлари ҳақида ўқимишли лавҳалар орқали қизиқарли ҳикоя қилади. Китоб маънавий меъросимиз ва мумтоз адабиётимиз билан қизиққан барча ўқувчиларга муносиб туҳфа бўлади, деган умиддамиз.
Муаллиф: Азизий, уйғурчадан Ҳабибуллоҳ Зайниддин таржимаси
Номи: «Фаридиддин Аттор»
Нашриёт: «HILOL NASHR» нашриёт-матбааси
Сана: 2012
Ҳажми: 87 бет
ISBN: 978-9943-4006-3-4
Бичими: 84×108 1/32
Муқоваси: Юмшоқ
Мундарижа
Фаридиддин Атторнинг ҳаёти ва ижоди
Фаридиддин Атторнинг ҳаёти
Фаридиддин Атторнинг асарлари
Фаридиддин Аттор дунёқарашининг асосий йўналишлари
«Шайх Санъон» қиссаси ва пир-муридлик мезони
Фаридиддин Аттор ва тариқат
Фаридиддин Атторнинг маърифат ва ҳақиқат ҳақида қарашлари
Фаридиддин Атторнинг олам ва инсон ҳақидаги қарашлари
Фаридиддин Аттор ғоялари ва асарларининг кейинги даврдаги таъсири
Хотима
Муаллиф ҳақида