«Исломни ўрганамиз» 1-2-3-4-қисмлар (Болажонлар учун)
Мусанниф: Акмал Мираваз ўғли
Нашриёт: «Shamsuddinxon Boboxonov»
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 48 бет
ISBN: 978-9943-12-685-5
Ўлчами: 60×84 1/8
Муқоваси: юмшоқ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 9 июндаги 03-07/4608-сонли хулоса хати асосида нашрга тайёрланди.
Азиз китобхон!
Рисоладаги дастлабки мавзулар эътиқод ва унинг маънолари, унга тегишли асослар ҳақида бўлганлиги сабаб, бу мавзуларга руҳан тайёрлашланиш жуда муҳим. Шунинг учун Сизга бир неча маслаҳатлар бермоқчимиз. Зеро, мавзуларни ўзлаштириш, уларни тақдим этиш ва мавзуларни якунлаш билан боғлиқ бўлган билимларни билиш ҳар бир китобхон учун фойдадан холи эмас.
1. Оила аъзоларингиздан “калимаи тавҳид” ёки “калимаи шаҳодат” ҳақида нималар билишлари, унинг маъноларини билиб, яхшилаб эслаб қолишларини сўранг.
2. "Беш" сони уларга нималарни эслатиши билан қизиқинг (масалан: бешта бармоқ, беш баҳо,бешта қитъа).
3. Улардан қуйидаги саволларга жавоб беришларини сўранг:
a) “жойнамоз", "Каъба", "ифторлик” сўзлари нималарни ёдга солади, улар кандай ибодат тури билан боғлиқ?
б) Пайғамбаримиз алайҳиссалом "Намоз диннинг таянчидир” деганлар. Бунинг сабаби нима экан?
в) кўзимиз билан кўрмаган нарсаларимизни ҳам бор деб ишонсак бўладими? Нима учун?
г) "Илоҳий китоблар" деганда кандай китобларни тушунамиз? Бизнинг илоҳий китобимизнинг номи нима?
д) "Оллоҳ сиздан рози бўлсин" деган жумланинг маъноси нима?
Оилангиз аъзоларини саволларга тўлиқ ва холис жавоб беришга, савол-жавобда фаол қатнашишга унданг.
- Stock: Мавжуд
- Код: 3764
- Вазни: 0.95кг
- ISBN: 9789943126855