Menu
Your Cart

«Кексалар қадри»

«Кексалар қадри»
«Кексалар қадри»
йўқ
«Кексалар қадри»
«Кексалар қадри»

«Кексалар қадри»

Муқаддима

Аллоҳ таолога беадад шукрки, кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланиб, йилдан-йилга, кундан-кунга меҳр-оқибат, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик каби олийжаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятлар, ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуси қалбимизнинг туб-тубидан ўрин олмоқда. Дарҳақиқат, юртимиз мустақилликка эришганидан сўнг жуда катта ўзгаришлар юз берди. Хусусан, ўзлигимиз ва миллий қадриятларимиз қайтадан тикланди. Мустақилликнинг илк куниданоқ маънавий ҳаётнинг ривожланишига катта эътибор берилди. Ҳар бир йилга алоҳида ном берилиб, мақсад сари интилиш ва аҳоли турмуш тарзини фаровонлаштириш жуда оқилона ўйланган режа бўлди. «Инсон манфаатлари», «Оила», «Аёллар», «Соғлом авлод», «Оналар ва болалар», «Кексаларни эъзозлаш йили» ва 2017- йилга «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб ном берилиши фикримизни тасдиқлайди. Ушбу йилларда аҳолининг турмуш тарзи сезиларли даражада ривожланди ва ўртача умр давомийлиги 73,3 йилга етди. Бу каби чора-тадбирларнинг барчаси халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришлари учун амалга оширилмоқда. 
Халқимиз орасида "Қадр кўрсатган қадр топади", деган пурмаъно мақол бежиз айтилмаган. Кексаларга ҳурмат-эҳтиром қадимий қадриятларимиз сирасига кириб, иймон-эътиқодли, ихлосли ва нуроний кексаларнинг фазилатларидан ибрат олиш, уларнинг ҳаётий тажрибасини ўрганиш ва ҳақларини адо этишга миллатимизнинг ҳар бир вакили ўзининг бурчи деб қарайди ва буни энг улуғ савобли ишлардан деб билади. Қайси миллат ўзининг руҳий-эътиқодий илдизларидан узоқлашиб, тубанликка юз тутса, бу унинг ҳалокати яқин эканидан дарак беради. Даҳрий мафкурага асосланган шўро тузуми пайтида барча диний ва миллий қадриятларидан маҳрум этилган халқимиз истиқлолдан кейин чанқаган киши чашмага юз бургандек, иймон-эътиқод сари юзланди.  Лекин бу ҳамма нарса ҳал бўлди, ҳаммаси ўз йўлига тушиб олди, дегани эмас эди. Афсуски, бир асрдан кўпроқ вақт давомида дини ва эътиқодидан мосуво этилган халқимиз ўзининг азалий удум ва қадриятларини унутиш даражасига етганидан асло кўз юмиб бўлмайди. Энди жуда қийинчилик билан бўлса-да, уларни ана шу қадрият ва эзгу удумларимиздан воқиф этиш, ўзаро ҳамжиҳатлик ва биродарлик ҳис-туйғуларини танитиш биринчи галдаги вазифа ҳисобланади. Бундай хайрли ишлар аввало Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ тарзда, у зотнинг  тавсия ва кўрсатмаларига асосланган ҳолда олиб борилиши лозим. Ўз навбатида бу нарсалар халқимизнинг урф-одатларига айланиб, яшаш тарзига сингиб кетиши учун Ислом динининг асос ва кўрсатмаларини теран ўрганиш ва тадқиқ этишни тақозо этади. 
Мазкур рисоламизда Исломда ёши улуғ инсонларга, кексаларга бўлган эътибор, ибодат масалалари ва ҳукмларида уларга бериладиган енгилликлар, ота-оналар эъзози ва ҳурмати хусусида сўз боради. Яна фарзанднинг ота-она олдидаги бурчлари ҳақида сўз юритилиб, ота-онага хизмат қилиш борасида саҳобалар, тобеъинлар ҳамда салаф солиҳларнинг ҳаётларидан мисоллар келтирилади. Зеро, кексаларнинг, ота-онанинг ҳақларини билиш ва унга риоя этиш динимизда ва халқимиз қадриятларида улуғ ва савобли амаллардан эканини асло унутмаслигимиз керак. Бир кун келиб ўзимиз ҳам қариймиз, ана шунда бир оғиз ширин сўз ва самимий муомала қанчалик қадрли эканига амин бўламиз.
Афсуски, ҳаётимизда ёши улуғ ва кексалар ҳурмат-эҳтиромини яхши билмайдиган ёки бунга бепарво ва лоқайд қарайдиган, беписанд муносабатда бўладиганлар ҳам йўқ эмас. Мазкур рисолада танланган мавзуга атрофлича ёндашилиб, кексаларни, ота-оналарни ҳурмат қилмаслик ва уларнинг ҳақларига лоқайд муносабатда бўлишнинг сабаб ва асосларига ҳам тўхталиб ўтилади.   

                                                                           Обид Абдулғофур

Муаллиф: Обиджон Абдулғофур

Номи: «Кексалар қадри»

Нашриёт: «HILOL NASHR» нашриёт-матбааси

Сана: 2018 йил

Ҳажми: 136 бет

ISBN: 978-9943-5110-6-4

Ўлчами: 84×108 1/32

Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 273-сонли тавсияси ила чоп этилган



Мундарижа

Муқаддима
Инсон зотига ҳурмат-эҳтиром
Яхшиликнинг мукофоти – яхшилик
Узоқ умр кўриш ва яхши амалнинг фазли
Ёши улуғ, соч-соқоли оқарган 
мусулмоннинг ўрни ва мартабаси
Ота-онага ғамхўрлик – фарзанд бурчи
Ота-онанинг яқинлари ва дўстларига ғамхўрлик
Кексалар қадри
Урушда кексалар риоясини қилиш
Кексалик – заифлик демакдир
Кексаларга оид айрим фиқҳий ҳукмлар
Кексалар намозига оид ҳукмлар
Кексалар рўзасига оид ҳукмлар
Кексалар ҳажига оид ҳукмлар
Хотима
Фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Кексалар қадри»
16 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 252
  • Вазни: 0.14кг
  • ISBN: 9789943511064
Сотилган сони: 10
Кўрилган сони: 50913
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.