Menu
Your Cart

«Ҳадис ва Ҳаёт» - 34 (Мp-3)

«Ҳадис ва Ҳаёт» - 34 (Мp-3)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Яхшилик ва ахлоқ китоби» деб номланган 34-жузи ёзилган аудио дисклар савдога чиқарилди.
Бу китоб гувоҳи бўлиб турганингиздек, «Яхшилик ва ахлоқ китоби» деб номланмоқда. Бу ердаги яхшилик кенг ва шомил маънода бўлиб, Ислом яхши деб санаган барча нарсаларни ўз ичига олади. Бунда қўшничиликда яшаётган кишилар ўртасидаги яхшиликлар ҳам, оилавий яхшиликлар ҳам, тоат-ибодат ҳам, лутфу марҳамат ҳам, силаи раҳм ва хайри эҳсон ҳам - барча-барчаси ирода қилинади.
Бизнинг боболаримиз яхшилик ва ахлоқнинг ҳақиқатини тўлиқ маънода Исломдан ўрганганлар. Улар Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини, макоримул ахлоқлар дини бўлган Ислом дини орқали яхшилик ва ҳусни хулқни ўзларига касб қилганлар. Улар ўзлари бу улуғ неъматлардан баҳраманд бўлишлари билан бир қаторда, ўзгаларга ҳам ўзлари каби яхшиликлар етишини истаганлар.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Ҳадис ва Ҳаёт». 34-жуз. «Яхшилик ва ахлоқ китоби» (CD МР3)
Нашриёт: «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана: 2010
Ҳажми: 859 дақиқа

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган

Ушбу аудио дискда қуйидаги маълумотлар билан танишасиз:

1. Муқаддима
2. Кириш
3. Яхшиликнинг турлари ҳақида
4. Энг улуғи ота онага яхшилик
5. Фарзандларга яхшилик қилиш
6. Силаи раҳм вожибдир, уни кесмоқ ҳаромдир
7. Қўл остидагиларга яхшилик қилиш
8. Этим ва беваларга раҳм қилиш
9. Қўшничилик ҳақлари
10. Мусулмоннинг мусулмондаги ҳақлари
11. Аллоҳ таоло халқ қилган нарсаларга раҳм қилмоқ вожиб
12. Ёмонликларнинг турлари ҳақида
13. Одамларнинг энг золими ўзига зулм қилганидир
14. Чақимчилик
15. Ғийбат
16. Фосиқ ҳақида ғийбат йўқ
17. Обрўсини садақа қилиш яхшидир
18. Ёмон гумон ва ҳиқду ҳасад
19. Бировнинг айбини беркитиш
20. Кибр ва ҳаволаниш
21. Маддоҳлик
22. Сўкиш ва айблаш
23. Лаънатлаш ва фаҳш сўзлар айтиш
24. Мусулмонни таҳқирлаш ва ундан аразлаш
25. Талашибтортишиш
26. Бахиллик ва бадхулқлик
27. Уч ҳолатдан бошқада ёлғон ҳаромдир
28. Тарафкашлик жоҳилият сифатидир
29. Карамли ахлоқлар ҳақида
30. Энг улуғи аччиқни ютиш ва ғазаб қилмасликдир
31. Сабр, авф ва озорга чидаш
32. Ғазабнинг давоси
33. Мусулмонга ёрдам бериш, унинг айбини беркитиш ва уни ҳимоя қилиш
34. Шафоатчилик
35. Содиқлик
36. Ҳазил жоиз
37. Ваъдага вафо қилиш
38. Мулойимлик ва шошилмаслик
39. Ҳаё
40. Тавозуъ
41. Ҳусни хулқ аллоҳнинг улуғ хулқидир
42. Набий алайхиссаломнинг баъзи ахлоқлари
43. Солиҳлик йўли
44. Саховат ва карамлилик
45. Яхшиликка ташаккур айтиш
46. Аллоҳдан ва одамлардан ҳазир бўлиш
47. Аллоҳдан ва одамлардан яхши гумонда бўлиш
48. Динниг камоли насиҳатдадир
49. Маслаҳатчи аминдур
50. Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчига ўхшашдир
51. Олий даражалар одамларнинг ҳожатларидадир
52. Адолат мулкнинг асосидир
53. Муҳаббат ҳақида
54. Ким аллогҳа муҳаббат қилса, унга аллоҳ ва бандалар муҳаббат қилишади
55. Ким бир қавмга муҳаббат қилса, ўшалар билан бирга тирилтирилади
56. Солиҳларга муҳаббат қилиш, уларни зиёрат қилиш ва улар билан бирга ўтириш ғаниматдир
57. Муҳаббат қилишганлар қиёмат куни арш соясида бўладилар
58. Муҳаббатда ўртачалик матлуб

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ҳадис ва Ҳаёт» - 34 (Мp-3)
16 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: C60
  • Вазни: 0.15кг
Сотилган сони: 13
Кўрилган сони: 39536
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.