Menu
Your Cart

«Биз иймон келтирган Исломнинг тартиб ва кўринишлари»

Қўлингиздаги ушбу мухтасар рисола бугунги кундаги мусулмон кишига Исломни англаш йўлини ёритиб беради ва унинг Ислом ҳақидаги тасаввурини соғломлаштиради, Исломнинг юзидан зулмат пардасини олиб ташлайди, уни яхши фаҳмлаш учун зарурий қоида ва маълумотларни тақдим этади. Шунингдек, рисола Исломнинг аслияти ёки унинг асосий таълимотларининг тузилиши киши ҳаётининг ислоҳ бўлишига, оилаларнинг бахт-саодатли бўлишига, жамиятнинг тараққий топишига, давлатнинг ривожланишига, умматнинг юқори даражага кўтарилишига ёрдам беришини равшан баён қилади.
Шу нарса муҳим аҳамиятга эгаки, бу ўринда мусулмон киши ўз динини маҳкам ушлашга, ўз замонасида яшашга, ўз ҳаётидан мамнун эканлигини ҳис қилишга, кундалик фаолиятини тўла бажаришга қодир эканлигини идрок этиши вожиб бўлади, баъзилар гумон қилганларидек, диндорлик билан маданиятлилик ўртасида зиддият бўлмайди. Диндор киши маърифатли, маданиятли ва тўғри бўлса, айни муддаодир. Ваҳоланки, бу икки сифат ҳақиқатда бир-бирини тўлдирувчи ва бир-бирини лозим тутувчидир. Бундан диндор одам маданиятли бўлиши, маданиятли одам эса диндор бўлиши келиб чиқади. Ҳақ дин – ҳақ маданиятнинг асосидир. Аммо «динсиз маданиятли бўлиш» фикри «маданиятсиз диндор бўлиш» фикри каби бутунлай рад этилган.
Идрок ва тасаввурни ислоҳ этиш умматни тараққиёт сари олиб борувчи йўлнинг бошланишидир. Шунда юриладиган йўл тўғри бўлади. Ақл-идрокка асосланган чақириқ фикрий муаммоларни муолажа қилишда энг зарурий қадамдир. Бунинг ортидан эса ахлоқий муаммоларнинг муолажаси бошланади.

Муаллиф: Доктор Юсуф Қаразовий
Таржимон: Абдулҳамид Муҳаммад Турсун
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 96 бет 
ISBN: 978-9943-7548-6-7
Ўлчами: 84×108 1/16    
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йилнинг 29 октябрдаги 03-07/6664-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Муқаддима

Барча мақтовлар Аллоҳ таолонинг Ўзигадир. У Зот барчага кифоя қилгусидир. Ўзи танлаб, ихтиёр этган барча расулларга ва ана шу танланганларнинг охиргиси Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг аҳли байтларига ва зулматни ёритувчи чироқлар бўлган асҳобларига дуо ва саломлар бўлсин! Уларнинг қай бирига эргашилса, албатта, ҳидоят топилур.

Дарҳақиқат, бугунги кунда мусулмонлар дунё ҳаётида бир қанча хатарли муаммолар билан қийналиб яшамоқдалар. Жаҳонда маданият соҳиби бўлган имтиёзли бир уммат сифатида улар бу муаммоларни тезда ҳал этмасалар, умматнинг вужуди ва ҳаёти таҳдид остида қолади. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло бу умматни устозлик қиладиган ва инсонларга гувоҳ бўладиган юксак даражаларга кўтарган эди. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай марҳамат қилади:

«Шунингдек, сизларни (мусулмонларни бошқа) одамларга (умматларга) гувоҳ бўлишингиз, Расул эса сизларга гувоҳ бўлиши учун «ўрта уммат» қилиб қўйдик* (Бақара сураси, 143-оятнинг аввали).

Бу муаммоларнинг энг хатарлиси – фикрий ва ахлоқий муаммолар ҳисобланади. Биринчи муаммо умматнинг ақлий тафаккурига, иккинчиси эса унинг виждонига боғлиқ муаммодир. Модомики, уммат ақлини ўнгламаса ва виждонини уйғотмаса, унга саодатли ҳаёт йўқ.

Муаммоларнинг энг кўп кўзга ташланадиган кўриниши – фикрий қолоқлик ва Исломни нотўғри англаш бўлиб, бунга умматнинг жуда кўп фарзандлари мубтало бўлган. Бу нотўғри тушунчаларнинг баъзилари – мусулмонларнинг фикрлашда қотиб қолгани, фиқҳдаги тақлидлари, ақийдадаги шаклиятлари, ибодатдаги зоҳирий суратлари ва тасаввуфдаги салбиятлари натижасида бошларига тушган қолоқлик ва турғунлик асрларидан мерос бўлиб қолган.

Бизларни кўп қийнаётган нотўғри тушунчаларнинг айримлари эса четдан кириб келган. Булар умматни забт этиш ва уни ичдан мағлубиятга учратиш, ёт тушунчалар билан маънавият қудуқларини заҳарлаш, халқнинг онгига четдан турли бузуқ фикрларни киритиш учун олдиндан режалаштирилган ва мунтазам равишда олиб борилган мафкуравий уруш самарасидир. Бу мафкуравий урушлар боғчадан тортиб, то олий таълим даргоҳлари, маданият ва оммавий ахборот воситалари, чунончи, газета-журналлар, радио ва телевидение ҳамда турли тарғибот-ташвиқот йўллари, кино ва театр, кўнгилочар муассасалар орқали уммат ўғил-қизларининг ақлига ва онгига ўз таъсирини ўтказди. Бу муассасалар Ислом динининг аслиятига ва Қуръони Карим ҳидоятига мувофиқ бўлмаган фикрларни кечаю кундуз мусулмонларнинг ақл ва виждонига сингдиришдан тўхтамади.

Натижада эса кўплаб мусулмонлар ўз динини, ўз Пайғамбарининг соф таълимотини тушунишда иккиланишга тушганини кўриб турибмиз. Уларнинг айримлари Исломнинг асосий қисмини йўққа чиқаришни истаса, баъзилари Ислом таълимотини бошқача йўсинда фаҳмлайди, бошқа бирлари эса Исломнинг амал ва таклифлар борасидаги мувозанатига ёки унинг муносабатига путур етказади, амалларнинг даражалари ҳақидаги фиқҳий билимни ёки қайси амални аввал бажариш ҳақидаги фиқҳий билимни зое қилади. Яна бошқа бирлари Исломнинг айрим ҳукм ва таълимотларига амал қилса, бошқа баъзилари эса улардан юз ўгиради. Ёки уларнинг баъзиларини баъзиси ҳисобига катталаштириб юборади, ўлчовда ё ҳаддан ошади, ё ноқисликка йўл қўяди.

Аксар мусулмонлар Исломни тушуниш ва уни тўғри англашда нотўғри иш тутадилар. Ахир Ислом уларнинг дини, бошпанаси, соябони, обрў-иззатининг манбаи ва маданиятларини вужудга келтирган асосий омил эди-ку!

Ана шундай аянчли ҳолатдаги мусулмонлар туфайли кўплаб ғайримусулмонлар Исломни ва Исломнинг ҳақиқатини тасаввур қилиш ва тасвирлашда хатога йўл қўяётганини кўрамиз. Улардан айримлари Исломни ўрганади, унинг кўплаб манбаларини ўқийди, лекин бир неча сабабларга кўра уларни яхши фаҳмламайди. Асосий сабаблардан яна бири шуки, уларда араб тилига завқу шавқ йўқ. Ўзининг ақийда ва фикрига мувофиқ, у Исломга, унинг Пайғамбарига, Китобига ва меросига нисбатан душманлик мақомида туради. Энг аввало, у манбаларни холислик билан ўқиб-ўрганмайди. Мазкур сабаблардан яна бири унинг Исломни ўрганишдан кўзлаган мақсадидир. У қандай ният билан Исломни ўрганяпти?

Бизнинг наздимизда энг муҳим нарса – мусулмонларнинг Исломни англаш ва уни фаҳмлашда йўл қўяётган хатоларини тезлик билан ислоҳ этишдир. Натижада уларнинг юриш-туришлари ва қиладиган барча амаллари яхшиланади. Ҳаракатдан олдин фикр, амалдан олдин эса илм туради. Шунинг учун ҳам илоҳий ваҳийнинг аввалида илк бор қуйидаги ояти карима бўлди:

«Ўқинг (эй Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган Зот бўлмиш Роббингиз исми билан!» (Алақ сураси, 1-оят).

Қўлингиздаги ушбу мухтасар рисола бугунги кундаги мусулмон кишига Исломни англаш йўлини ёритиб беради ва унинг Ислом ҳақидаги тасаввурини соғломлаштиради, Исломнинг юзидан зулмат пардасини олиб ташлайди, уни яхши фаҳмлаш учун зарурий қоида ва маълумотларни тақдим этади. Шунингдек, рисола Исломнинг аслияти ёки унинг асосий таълимотларининг тузилиши киши ҳаётининг ислоҳ бўлишига, оилаларнинг бахт-саодатли бўлишига, жамиятнинг тараққий топишига, давлатнинг ривожланишига, умматнинг юқори даражага кўтарилишига ёрдам беришини равшан баён қилади.

Шу нарса муҳим аҳамиятга эгаки, бу ўринда мусулмон киши ўз динини маҳкам ушлашга, ўз замонасида яшашга, ўз ҳаётидан мамнун эканлигини ҳис қилишга, кундалик фаолиятини тўла бажаришга қодир эканлигини идрок этиши вожиб бўлади, баъзилар гумон қилганларидек, диндорлик билан маданиятлилик ўртасида зиддият бўлмайди. Диндор киши маърифатли, маданиятли ва тўғри бўлса, айни муддаодир. Ваҳоланки, бу икки сифат ҳақиқатда бир-бирини тўлдирувчи ва бир-бирини лозим тутувчидир. Бундан диндор одам маданиятли бўлиши, маданиятли одам эса диндор бўлиши келиб чиқади. Ҳақ дин – ҳақ маданиятнинг асосидир. Аммо «динсиз маданиятли бўлиш» фикри «маданиятсиз диндор бўлиш» фикри каби бутунлай рад этилган.

Идрок ва тасаввурни ислоҳ этиш умматни тараққиёт сари олиб борувчи йўлнинг бошланишидир. Шунда юриладиган йўл тўғри бўлади. Ақл-идрокка асосланган чақириқ фикрий муаммоларни муолажа қилишда энг зарурий қадамдир. Бунинг ортидан эса ахлоқий муаммоларнинг муолажаси бошланади. Шоир айтади:

Халойиқ уйлари обод бўлмас ҳеч,
Уларнинг ахлоқи гар хароб бўлса.

Аллоҳ таолодан барчамизга соғлом фикр, тўғри англаш, тўғри сўз, самимий ният ва солиҳ амал сўраймиз, У – эшитувчи ва қабул қилувчи Зотдир.

Доктор Юсуф Қаразовий
1999 йил, август

Мундарижа

Муқаддима  

Исломга иймон келтирганимиздек, уни тушуниш йўлидаги тартиб ва белгилар, ўзаро иттифоқ бўлинган ҳақиқатлар

Биз қандай исломга чорлаймиз?  

Бизнинг исломимиз – илк исломдир  

Исломнинг мақсадлари равшандир  

Биз иймон келтирган исломнинг белги ва тартиблари  

Зиёдасиз ва камчиликсиз ислом  

Исломда ҳеч нарса камайтирилмаган  

Ислом яхлитдир, у бўлакларга бўлинмайди  

Бузилмаган ва ўзгартирилмаган ислом  

Бу фарз амалнинг уч қўриқловчиси бор  

Муносабатлар ва амаллар ўртасидаги мувозанатни сақлаш  

Бу муносабатларга мусулмонлар томонидан футур етказилиши  

Ислом иттифоқи ва унинг мукаммаллиги  

Иймоний ва ахлоқий кўламлар  

Ижтимоий кўлам  

Сиёсий кўлам  

Маданий кўлам  

Исломимиз – нажотдир  

Китоб таржимаси ва уни изоҳлашда истифода этилган манбаалар 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Биз иймон келтирган Исломнинг тартиб ва кўринишлари»
18 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3303
  • Вазни: 0.15кг
  • ISBN: 9789943754867
Сотилган сони: 130
Кўрилган сони: 31176
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.