Menu
Your Cart

«Катта ўйин» (Икки империя тўқнашуви)

«Катта ўйин» (Икки империя тўқнашуви)
«Катта ўйин» (Икки империя тўқнашуви)
йўқ
«Катта ўйин» (Икки империя тўқнашуви)
«Катта ўйин» (Икки империя тўқнашуви)

«Катта ўйин» (Икки империя тўқнашуви)

Европаликларнинг Марказий Осиёга азалдан қизиққани тарихдан маълум. Аммо минтақага тадқиқотчи сифатида келиб, бу ердаги ижтимоий-сиёсий ҳаётни ўрганган сайёҳлар, тадқиқотчилар ҳақидаги маълумотлар жуда оз. Уларнинг ўзбек тилига таржима қилинган асарлари деярли йўқ. Юз берган вокеаларда бевосита иштирок этган кўплаб қаҳрамонларнинг кундаликлари асосида ёзилган ушбу китобда ўтмишдаги сиёсий ҳаёт, минтақани бўлиб олиш учун икки қудратли мамлакат ўртасида кечган можаролар акс этган. Тарих ҳар кимнинг талқинида турлича ифода топади. Кўлингиздаги китобда Марказий Осиёнинг яқин ўтмишига оид саҳифалари европалик муаллиф талқинида баён этилган. Бу ҳам ўз тарихимизга турли томондан боқиш учун бир имкониятдир.


Муаллиф: 
Питер Ҳопкирк
Таржимон: Шодиёр Нишонбоев
Нашриёт: «Asaxiybooks»
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 744 бет
ISBN: 978-9943-23-198-6
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: юмшоқ


Марказий Осиёнинг бугунги ҳаритасини чизиб берган «Катта ўйин" ҳақида эшитганмисиз? Бу минтақадаги хонликларни ўзига вассал ва мустамлакага айлантириш учун икки қудратли империя - Чор Россияси ва Британия ўртасида кечган кураш "Катта ўйин"га асос бўлди. Қўлингиздаги ушбу китоб минтақада қарийб бир аср давом этган сиёсий ўйинлар, қонли жанглардан ҳикоя қилади. Ҳикоя бўлганда ҳам воқеаларни ўз кўзлари билан кўрган шоҳидларнинг ҳикоялари. Геосиёсий бир ўйин тарзида кечган бу курашда томонлар ким кўпроқ ва каттароқ ҳудудни эгаллаш пайида эди. Чор Россияси Ҳиндистонга чиқиш, инглизлар тасарруфидаги ҳудудни ўзиники қилишни кўзласа, Британия империяси бунга гоҳ буфер давлатлар яратиш, гоҳ Ҳиндистон мулки чегараларини кенгайтириш орқали қарши туради. Россия ҳам инглизлар эгаллаб олмасидан бурун хонликларни ўз империясига қўшиб олишга ошиқади. Буюк британиялик ёзувчи, тарихчи ва журналист Питер Ҳопкирк Марказий Осиё ва Кавказга бир неча бор хизмат сафари билан келган. У олиб борган тадқиқотларнинг катта қисми Британия кутубхонасининг Ҳиндистон ишлари бўйича архивида сақланади. Ҳопкиркнинг “Катта ўйин: икки империя тўқнашуви” асари илк бор 1990 йилда чоп этилган.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Катта ўйин» (Икки империя тўқнашуви)
83 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 3918
  • Вазни: 0.70кг
  • ISBN: 9789943231894
Сотилган сони: 16
Кўрилган сони: 14255
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.