Menu
Your Cart

«Закот, садақалар, назрлар ва каффаротлар»

«Закот, садақалар, назрлар ва каффаротлар»
«Закот, садақалар, назрлар ва каффаротлар»
«Закот, садақалар, назрлар ва каффаротлар»
«Закот, садақалар, назрлар ва каффаротлар»

«Закот, садақалар, назрлар ва каффаротлар»

Ушбу китоб Қувайт давлатида чоп этилган «Закот, садақалар, назрлар ва каффоротларнинг ҳукмлари ва фатволари» номли китобнинг таржимаси бўлиб, унда динимизда буюрилган молиявий ибодатларни тўғри ва тўлиқ адо қилиш масалалари, ижтимоий тенгликни таъминлаш, кам таъминланганларга молиявий ёрдам бериш каби мавзулар ёритилган, закот, садақа ва хайр-эҳсонларга оид кўпчиликни қизиқтираётган саволларнинг замонавий ечимлари илмий асосда ёритиб берилган.


Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 240 бет
ISBN: 978-9943-7545-3-9
Ўлчами: 84×108 1/32‎
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5164-рақамли хулосаси асосида ‎чоп этилди.

ТАРЖИМОНДАН

Бандаларига молиявий ибодатларни жорий қилган Аллоҳ таолога Унинг Зотига муносиб ҳамду санолар бўлсин!


Умматларига молиявий ибодатларни адо этишни кўрсатиб берган Муҳаммад Мустафога салавот ва саломлар булсин!


Ўта ҳикматли ҳамда ўта билувчи бўлган Аллоҳ таоло бандаларининг дунё ва охират саодатига эришишлари учун уларга намоз, рўза, Қурони Карим қироати каби баданий ибодатларни, закот, садака, назр ва каффорат каби молиявий ибодатларни ҳамда баданий ва молиявийни бирга жамловчи ҳаж ва умра каби ибодатларни таклиф қилган. Ўта беҳожат Зот бўлмиш Аллоҳ таолонинг мазкур ибодатларга заррача эҳтиёжи йўқдир. Мазкур ибодатлардан факат ибодат қилувчи бандаларнинг ўзлари икки дунё манфаатини олишади. Олганда ҳам ўзлари, ўзгалар ва бутун инсоният учун манфаат олишади.


Қўлингиздаги ушбу китобнинг мавзуси бўлмиш молиявий ибодатлардан аввало мазкур ибодатларни адо этувчилар, қолаверса, улардан бевосита манфаат олувчилар ва уларга қўшилиб бутун инсоният манфаат олади. Ушбу ҳақиқатни англаб етиш учун катта билим ва ўткир зеҳннинг кераги йўқ. Зотан, Қуръони Каримда, Суннати мутоҳҳарада ва шариат таълимотларида молиявий ибодатларга алоҳида аҳамият берилган. Мазкур шаръий манбаларда молиявий ибодатларнинг фарз, вожиб, суннат ва нафл турлари ҳақида ўта аниқ маълумотлар келган ва уларни сидқидилдан бажарган бандалар учун ажру савоблар, олий мақомлар ваъда қилинган. Шу билан бирга, бу ибодатларни бажармаган ёки уларда нуқсонга йўл қўйганларга гуноҳ бўлиши ва аламли азоблар хабари берилган.


Ислом шариатида молиявий ибодатларни жорий қилишдан кўзланган бош мақсадлардан бири жамиятда ижтимоий таъминотни ва адолатли турмуш тарзини гўзал тарзда йўлга қўйишдир. Аллоҳ таоло ризқларини кенг қилиб қўйган жамият аъзоларининг молларидан бир қисмини ризқи тор бўлганларга беминнат олиб беришдир. Бу ишда эса ҳам бойларга, ҳам камбағалларга кўплаб яхшиликлар бор. Бойларда камбағалларга нисбатан меҳр-мурувват ҳислари жўш урса, камбағалларда бойларга нисбатан ҳасад йўқолиб, эҳтиром туйғулари пайдо бўлади. Албатта, молиявий ибодатлар каби инсонпарварлик ишларида зикр қилинганидан ташқари жуда кўп яхшиликлар, баракалар борлиги ҳаммага маълумдир.

Қадимда фақиҳларимиз молиявий ибодатлар борасидаги шариат таълимотларини ўзлари яшаб турган шароитдан келиб чиқиб кишиларга баён қилиб беришган, тушган саволларга ҳам ўша асосда жавоб беришган. Ҳозирга келиб кишиларнинг турмуш тарзида ҳам, молиявий муносабатларда ҳам катта ўзгаришлар юз берди. Бинобарин, ҳозирги замон одамларига молиявий ибодатлар мавзусидаги шаръий таълимотларни улар яшаб турган воқеликка мос равишда баён қилиб бериш зарурати туғилди. Ҳамаср уламоларимиз бу ишни гўзал тарзда амалга оширишга киришдилар. Мусулмон ўлкаларда илмий ҳайъатлар ва ташкилотлар тузилиб, кўплаб илмий анжуманлар ўтказилди ва шаръий илмлар асосида турли замонавий масалаларни ҳал қилиш, саволларга жавоб бериш йўлга қўйилди.


Бизда аввал бу каби ишларни амалга ошириш имкони бўлмагани учун бу борада орқада қолиб кетилди. Совет тузуми шароитида кишиларга молиявий ибодатлар ҳақида маълумот тақдим қилиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ва саволарига жавоб бериш имкони йўқ эди. Ўша пайтда мавжуд бўлган иккитагина илм даргоҳида бу мавзуда сўз бўлиши бировнинг ҳаёлига ҳам келмас эди.


Алҳамдулиллаҳ, замон ва шароит ўзгариб, бизда ҳам бу соҳада янгиликлар пайдо бўла бошлади. Молиявий муносабатлар ҳам, уларнинг шаръий таҳлили ҳам ўзгарди. Одамлар саволлар билан илм аҳлларига мурожаат қила бошладилар. Ўз навбатида шаръий илми бор кишиларимиз бу саволларга жавоб излашга, муаммоларни ҳал қилишга киришишга эҳтиёж кучайиб бораётганини англадилар ва ўзига яраша чора тадбирларни кўра бошладилар.

Ана шундан келиб чиқиб, бир гуруҳ домлаларимиз билан биргаликда Қувайт давлатида чоп этилган «Закот, садақалар, назрлар ва каффоратларнинг ҳукмлари ва фатволари» китобини биргаликда ўрганиш йўлга қўйилган эди. Чунки бу китобда бугунги кунда кўпчиликни қизиқтираётган саволларнинг замонавий ечимлари илмий асосда келтирилган эди. Бу китоб нинг асосий афзалликларидан бири ундаги маълумотлар ва қарорлар уламоларнинг анжуманларида кўриб чиқилиб, сўнг одамларга тақдим этилганидадир. Мана шу уринишларимиз давомида мазкур китобнинг оғзаки таржимаси унёзар асбоб (диктофон) ёрдамида ёзиб борилди. Кейинроқ таржима билгисайёрга (компютерга) киритилди. Сўнгра таржимон ёзувларни китобга солиштириб, оят ва ҳадисларнинг арабча матни ва илмий таржималарини қўйиб чиқди. Ундаги маълумотларни ҳар тарафлама тадқиқ қилиб, китобни нашрга тайёрлади.


Бу китобни нашр этишдан кўзланган бош мақсадлардан бири ҳозирги кунда жамиятимизда катта эътибор берилаётган масалалардан бири бўлмиш ижтимоий тенгликни таъминлаш, кам таъминланган оилалар ва шахсларга молиявий ёрдам бериш ишларига ҳисса қўшишдир. Одамлар бу китобдаги маълумотларни ўргансалар, хайр-эҳсонларни бидъат-хурофот ишларга эмас, асл хақдорларга, Қуръонда зикр этилган тоифадагиларга берсалар, шариатга мувофиқ иш бўлур эди, деган умидда бу китобни эътиборингизга ҳавола этаётирмиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тошкент. 10.06.12


Мундарижа

Таржимондан 

Тақдим 

Байтуззакотнинг шаръий Ҳайъати билан таништириш 

Закот бўйича дунё шаръий Ҳайъати ҳақида қисқача маълумотлар  

Биринчи боб. Закотнинг вожиб бўлиш шартлари 

Иккинчи боб. Нақд пуллар ва тақинчоқларнинг закоти 

Учинчи боб. Закотни олдинга ёки кейинга суриш 

Тўртинчи боб. Сақлаш учун олинган моллар ва тижорат моллари орасидаги фарқ 

Тижорат молларидан закот беришнинг фарз бўлиши шартлари 

Тижорат молларидан чиқарилиши фарз бўлган закот миқдори 

Тижорат молларидан ёки бойликлардан қандай қилиб закот берилади? 

Закот чиқараётган тожир савдо молини қайси баҳо билан баҳолайди? 

Савдо молларининг ўзидан закот чиқариш 

Собит асллар закоти 

Тижорий қарзлар  

Закотга ҳақли бўлган кишини қарздан қутқариб юбориб, қарзини закотдан деб ҳисоблаш 

Бир киши иш-хизматини тугатиб кетаётганда бериладиган мукофот ва маош (пенсия)нинг закоти 

Маънавий ҳақларнинг закоти 

Ҳозирги замонда молларнинг зоҳирий ва ботинийларига нималар кириши ҳақида 

Ҳиссалардан закот бериш кайфияти  

Бешинчи боб. Зироат бойликлари закоти 

Закот бериш фарз бўладиган зироат маҳсулотлари ҳақида 

Зироат ва мевалар закоти нисоби 

Зироат закотининг вожиб бўлиш вақти 

Зироат бойликларидан бериладиган закот миқдори қанча? 

Шаръий вазн ва кайлларни ҳозирги замондаги вазн ва кайлларга тенглаштириш 

Олтинчи боб. Чорва ҳайвонларининг закоти 

Чорва ҳайвонлари закоти вожиб бўлишининг шартлари 

Закот вожиб бўладиган чорва ҳайвонларининг турлари 

Тижоратга тайёрлаб қўйилган чорва молларининг закоти 

Чорва молларининг закоти ҳақида 

Еттинчи боб. Закотнинг ҳисоби, шаръий Ҳайъатнинг фатволари 

Саккизинчи боб. Умумий мол закоти 

Тўққизинчи боб. Ҳаром молнинг закоти 

Ўнинчи боб. Закот ва солиқ 

Ўн биринчи боб. Закотни бошқа ёққа олиб бориш 

Закотни ўз жойидан бошқа ёққа олиб боришнинг тартиблари 

 

Ўн иккинчи боб. Закотнинг сарфланадиган жойлари 

Мулк қилиб беришнинг маъноси, унинг моҳияти ва натижалари 

Ўн тўртинчи боб. Назрлар ва каффоратлар боби 

Назрлар ҳақида 

Каффоратлар ҳақида 

Назр  

Ўн бешинчи боб. Фитр садақаси ва рамазонда оғзи очиқ юришнинг фидяси ҳақида 

Фитр садақаси 

Рамазонда оғиз очиқ юришининг фидяси 

Ўн олтинчи боб. Садақаи жория 

Ўн еттинчи боб. Шубҳали моллар 

Ўн саккизинчи боб. Етим ҳақида 

Ўн тўққизинчи боб. Васият 

Йигирманчи боб. Қурбонлик 

Йигирма биринчи боб. Топилма ва мусодараларга оид 

Йигирма иккинчи боб. Турли масалалар  


Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Закот, садақалар, назрлар ва каффаротлар»
30 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3398
  • Вазни: 0.29кг
  • ISBN: 9789943754539
Сотилган сони: 205
Кўрилган сони: 35697
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.