«Виртуал олам ўсмирлари»
(Иллат сари)
Телефонга тобелик оқибатида келиб чиқадиган муаммоларнинг барчасини «Виртуал олам болалари» номли китобга сиғдира олмаган эдик. Эндиги мақсад ўсмирлар орасида бўй кўрсатаётган турли муаммоларни ҳам китобхонларга етказиб беришдир. Бу муаммо ўсмирлар орасида тобора чуқурлашиб бормоқда. Бу иллат гирдобига тушиб қолган ўсмирларнинг аянчли оқибатларини кўриб, китобнинг давомини ёзиш мақсадида қўлимга яна қалам олдим.
Фарзандларимизни бу катта хавфдан қутқариб қолиш ҳаммамизнинг бурчимиз. Бу китоб ҳам ота-она ва ўсмирлар учун бир йўриқчи, дастур бўлади деган умиддаман.
Фарзандларимиз тарбиясида манфаатли бўлишини Яратгандан сўраб қоламан!
Муаллиф: Абдулкарим Ҳасан
Нашриёт: «Ҳилол-Нашр» нашриёт-матбааси
Ҳажми: 96 бет
Сана: 2024 йил
ISBN: 978-9910-731-46-4
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: юмшоқ
Мундарижа
Аннотация ўрнида
«Порлоқ» маҳалла
Нейроимплант ёки чип
Ҳаққингиз йўқ
Бу қандай овоз?
Бу ҳазил эмас
Алюминийдан ясалган қалпоқ
Даврани яна кенгайтир
Қарши режа
Ўч олиш
Қувват берувчи ичимлик
Режани амалга ошириш
Машҳур бўламиз
Тарбиявий соат
Давранинг тугатилиши
- Stock: Мавжуд
- Код: 4584
- Вазни: 0.10кг
- ISBN: 9789910731464