«Тарозининг икки палласи»
Ёзувчи Аҳмад Муҳаммад Турсун қарийб қирқ беш йилдан буён бадиий ижод билан шуғулланиб келади. Кейинги пайтларда ижодкор илмий-маърифий ва публицистик мақолалари билан ҳам танилди. Унинг қатор журнал ва газеталарда босилган кўплаб ана шундай мақолалари ўқувчиларни бефарқ қолдирмаётир. Ушбу китобга адибнинг сўнгги йилларда матбуот саҳифаларида чоп этилган энг сара илмий-маърифий мақолалари жамланди.
Муаллиф: Аҳмад Муҳаммад Турсун
Номи: «Тарозининг икки палласи»
Нашриёт: “Sharq”
Сана: 2019 йил
Ҳажми: 176 бет
ISBN: 978-9943-26-411-3
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ
Муаллиф ҳақида: Аҳмад Муҳаммад Турсун (Турсунов Аҳмад Мамажонович) 1949 йили Наманган шаҳрида туғилган. 1967 йилдан буён матбуотда фаолият олиб боради: «Наманган ҳақиқати» газетасида турли вазифаларда, «Наманган атласи», «Ирфон», «Таржимон», «Суҳбатдош», «Ҳайрат» газеталари бош муҳаррири бўлиб ишлаган. 2003-2010 йилларда «Ҳидоят» журналида бўлим муҳаррири бўлди. Маълум вақт нафақада бўлди. 2014 йилдан буён «Ҳилол-нашр» нашриётининг муҳаррири. Элликка яқин бадиий, илмий-маърифий, публицистик китоблари нашр этилган. Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси.
- Stock: йўқ
- Код: 1826
- Вазни: 0.25кг
- ISBN: 9789943264113