«Саёҳатнома»
Ибн Баттута жаҳон маданияти ва тафаккури ривожида Ибн Хурдорбеҳ, ал-Яъқубий, ал-Истахрий, ал-Муқаддасий, ал-Маъсудий, Ибн Ҳавкал каби ўрта аср араб географлари ҳамда Абу Ҳамид ал-Ғартоний, Ибн Фадлон, Ибн Жубайрлардек сайёҳлар орасида ўзининг «Саёҳатнома»си билан алоҳида ўрин тутган машҳур араб сайёҳидир. Унинг «Саёҳатнома» асари ўрта аср мамлакатлари, шаҳарлари, уларнинг хақлари маданияти, турмуш тарзига оид ғоят қимматли, кўп ўринларда ягона маълумотлари билан бошқалардан ажралиб туради. Академик И. Ю Крачковский Ибн Баттутани «Барча мусулмон мамлакатларини кезиб чиққан сўнгги энг буюк сайёҳ», дея эътироф этган эди.
Муаллиф: Ибн Баттута
Номи: «Саёҳатнома»
Нашриёт: «Шарқ»
Сана: 2012 йил
ISBN: 978-9943-00-455-9
Хажми: 688 бет
Ўлчами: 70х100 1/16
Муқоваси: қаттиқ
- Stock: йўқ
- Код: 571
- Вазни: 1.14кг
- ISBN: 9789943006577