Menu
Your Cart

«Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?»

«Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?»
«Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?»
Тез кунда
«Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?»
«Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?»

«Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?»

МУҚАДДИМА

   Фарзанд тарбияси - оддий иш эмас, балки диний ва дунёвий аҳамиятга молик ишлардан биридир. Тарих китобларини мутолаа қилсангиз, бир миллатнинг заволга юз тутишига асосан икки нарса сабаб бўлга- нини кўрасиз. Биринчи сабаб бир-бирининг устига ҳужум қилиб, куч билан бир миллатни йўқ қилиш бўлса, иккинчи сабаб - ёш авлоднинг ақлий ва илмий салоҳиятини барбод қилиб, миллатнинг руҳиятини ва моҳиятини йўқ қилишдир. Миллатлар доим шу икки сабаб билан таназзулга учраган. Аммо бундай ёмон оқибат бошқа тарзда ҳам юзага келиши мумкин. Масалан, миллатнинг янги авлодини ёмон тарафга тарбиялаб, уларни руҳиятсиз, лоқайд, ғурурсиз, манқурт кимсага айлантириш орқали уни йўқ қилиш мумкин. Буларнинг орасидаги фарқ шундаки, агар бир миллатни куч билан йўқ қилишга ҳаракат қилинса, шу йўл билан уларга талофат етказилса, лекин бу миллат ўзининг руҳиятини йўқотмаган бўлса, душманнинг ҳужумидан кейин тезда ўзига кела олади. Аммо душман миллатнинг ёшларига, уларнинг диний, маънавий, тарбиявий қўрғонларига ҳужум қилиб, уларни барбод қилишга эришса, энди бу миллатнинг ўзига келиши учун узоқ вақт керак бўлади. Аммо энг шатлиси бу ҳам эмас. Энг ачинарлиси шундаки, ўз динидан, маънавиятидан мосуво қилинган ешлар ёвга қарши тура олмагани етмагандек. Балки манга хайрихох булиб, унга малай, хизматкор булиб, хатто ўз миллатининг душмани ҳам бўлио коЛИШИ хеч гап эмас. Биродарим, бу сўзлар тахминий сузлар эмас. Тарихни ўқинг, иншааллох, бу сўзларимга жавобни тарих сахифаларидан топасиз. Аллох таолога беадад ҳамду санолар бўлсинки, у Зот бизни Ислом зумрасида қилди. Ислом дини Аллох таолонинг охирги ва мукаммал дини ўларок хидоят топганларни нафақат жисмонан, балки маънавий оламини бақувват қилиш учун етарли даражада эътибор қаратган. Айниқса, ёшлар тарбияси учун Қуръони Каримда ва суннати Набавийда кўплаб оят-ҳадислар ворид бўлганки, ота-оналар бу оят-хадисларни фарзандларига сингдира олишса, иншааллоҳ, Ислом умматининг фарзандлари ҳеч қачон бировга кул бўлмайди. Бизни хушнуд қиладиган нарса шуки, улар бу таълимотлар билан хаёт кечирсалар, дунëда бахтли бўлиш билан бирга, Аллоҳ таолонинг маҳбуб бандаларидан бўлиб, охиратда ҳам саодат топадилар. Шуни ҳам таъкидлаб ўтмоқ жоизки, инсон зоти ўзидан ёдгор, фарзанд қолдиришни хоҳлайди. Фарзанд билан инсоннинг кўзи қувнайди. Агар ота-она фарзандга Ислом таълимотига кўра тарбия беришса, кексайганда бу фарзанд уларнинг меҳрибони, роҳат-фароғат манбаи бўлибгина қолмай, балки улар вафот этгандан кейин ҳам ортидан дуолар қилиб, садақаи жориялар юбориб туради, ота-она эса Қиёматгача бунинг савобидан баҳраманд бўлиб туради. Аллох асрасин, агар бунинг акси бўлса, инсон фарзандли бўлишга ҳарчанд ҳарис бўлмасин, фарзанд нокобил чикса, баъзан «Бундай боланинг боридан йўғи яхшийди», деб ҳам орзу қилишади. Аллох сакласин, агар фарзанд солих бўлмаса, ота-онага бу дунёда берган азоб-укубати етмагандек, охиратда ҳам уларнинг зарарига хужжат бўлади, гўё ота-она ўзига гунох эшигини очик колдиргандек, уларга фарзанднинг гуноҳларидан нуксон етиб тураверади. Шунинг учун ҳар бир ота-она ёки ота-она бўлиш арафасида турган кишилар мусулмон фарзанд тарбия қилишдек буюк масъулиятни ҳис қилмоқлари лозим. Аммо бу масъулиятни нафақат ҳис қилиш, балки фарзандларини Қуръон ва ҳадисга мувофиқ тарбиялашни имкон қадар уддасидан чиқмоқлари ҳам керак, чунки фарзандли бўлишнинг ўзи бир саодат бўлса, солиҳ фарзанднинг ота-онаси бўлиш саодатлар узра саодатдир. Шундай экан, солиҳ фарзанд истасак, буни фақат орзу қилавермай, балки ишни солиҳ фарзанд сўраб, Аллоҳ таолога астойдил илтижо қилиб, дуо қилишдан бошлайлик.


Муаллиф: Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий
Таржимон: Нодиржон Одинаев
Нашриёт:
«Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 96 бет
ISBN: 978-9943-9128-7-8
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Мундарижа


Муқаддима

Солиҳ фарзанд сўраб дуо қилинг

Ҳомиладорлик вақтида ҳам дуони канда қилманг

Ҳомиладорлик давридаги қуръоний дуолар

Фарзандингизни доимо дуо қилинг

Солиҳ фарзанд – садақаи жориядир

Ноқобил фарзанд – балодир

Эр-хотиннинг қўшилиш одоби

Оналик саодати

Ҳомиладорлик даври

Осуда ҳаёт сири

Қизми ёки ўғил?

Аёлнинг аёлга зулми

Қиз ёки ўғил туғилишининг илмий таҳлили

Болани эмизиш одоблари

Сўрғичлар касалликларнинг манбаи

Таҳник, яъни чақалоқнинг танглайини кўтариш

Чақалоқнинг қулоғига азон ва иқома айтиш

Фарзандга гўзал исм қўйинг

Ақийқа қилиш

Болани ухлатишда ўқиладиган дуолар

Болага дам солиш

Фарзандингизнинг тили «Аллоҳ» деб чиқсин

Болангизга қандай алла айтасиз?

Фарзандингизга ҳақиқий Яратувчини танитинг

Тарбияни фарзандингиз гўдаклигидан бошланг

Тарбия андозаси

Фарзанднинг ҳақлари

Фарзандингизни ҳеч қачон дуойи бад қилманг

Чақалоқлик давридан комиллик даражасигача

Хожа Муъинуддин Чиштий Ажмирий

Хожа Муҳаммад Маъсум раҳматуллоҳи алайҳ

Улуғларимиз боланинг ҳаётини

уч қисмга бўлганлар

Ўзингиз ёлғон гапириб, фарзандингиздан

тўғрисўзликни талаб қилманг

Улуғларимизнинг тарбия

борасида тутган йўллари

Халифа Умар ибн Абдулазиз

ва фарзанд тарбияси

Фарзандингизга салом беришни ўргатинг

Фарзандингизга кечирим сўрашни ҳам ўргатинг

Фарзандингизни энг қабиҳ

иллат – дилозорликдан огоҳлантиринг

Боладан катта одамнинг

хатти-ҳаракатини талаб қилманг

Икки олам сарвари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болаларга муҳаббатлари

Фарзандларингизга кутубхона қилиб беринг

Болангизга вақтнинг қадрига етишни ўргатинг

Фарзандларингиз олдида жанжаллашманг!

Болани отаси билан қўрқитманг

Фарзанд тарбияси учун ҳомиладорликнинг
олдини олишга ҳам рухсат бор. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 19 августдаги 03-07/6505-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?»
19 500 сўм
  • Stock: Тез кунда
  • Код: C4042
  • Вазни: 0.15кг
Сотилган сони: 501
Кўрилган сони: 28721
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.