Menu
Your Cart

«Соғлом бола»

«Соғлом бола»
«Соғлом бола»
«Соғлом бола»
«Соғлом бола»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Соғлом бола» деб номланган китоблари.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Истаган кимсага ўғилларни берадиган, истаган кимсага қизларни берадиган ёки ўғиллар ва қизларни аралаштириб берадиган ва истаган кимсани туғмас қиладиган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
«Боланинг ҳиди жаннатнинг ҳидидандир», деган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавот ва саломлар бўлсин!
Фарзанд неъмати Аллоҳ таолонинг бандаларига берадиган сон-саноқсиз неъматлари ичида энг улуғ неъматлардан биридир. Бу неъматнинг улуғлигини, уни Аллоҳ таолодан бошқа зот бера олмаслигини тўлиқ англаб етиш учун бефарзандларнинг ҳолига назар солиш керак. Ана шунда инсон фарзанд неъмати қанчалар улуғ неъмат эканини тушунади.
Катта-кичик ҳар бир неъмат етганда неъмат берувчига шукрона келтириш инсоннинг соф табиатида мувжуд ҳақиқатдир.
Шукр эса икки қисмдан иборат:
Биринчиси – маънавий шукр бўлиб, неъмат берувчининг шаънига мақтов сўзларини айтишдир.
Иккинчиси – амалий шукр бўлиб, неъматни неъмат берувчини рози қиладиган тарзда тасарруф этишдир.
Фарзанд неъматига маънавий шукр қилиш уни берган Аллоҳ таолога ҳамд ва шукр сўзларини тил билан айтиб, дил билан тасдиқлашдан иборатдир.
Фарзанд неъматига амалий шукр қилиш ўша фарзандни уни берган Аллоҳ таолога иймон келтирадиган, ибодат қиладиган солиҳ банда қилиб ўстиришдан иборатдир. Бунинг учун эса энг аввал Исломда ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчларига айлантирилган амалларни ихлос билан бажариш керак.
Ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчларидан бири уни соғлом қилиб вояга етказишдир.
«Соғлом бола» деганда фақат жисмоний соғлиқни ёки фақат маънавий-руҳий соғлиқни эмас, балки икковини қўшиб тушуниш керак бўлади.
Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг ҳам руҳий-маънавий жиҳатдан соғлом, баркамол бўлиши учун, ҳам жисмоний жиҳатдан чиниққан, бақувват, турли касаллик ва иллатлардан соғ-саломат бўлиб улғайиши учун ҳаракат қилмоғи лозим.
Албатта, «соғлом бола» шиори кўтарилиши билан ватанимиздаги ҳар бир тоифа, ҳар бир мутахассислик эгаси, ҳар бир шахс ўз билими, мутахассислиги ва фикр-мулоҳазалари асосида мазкур шиорни ҳаётга татбиқ қилишда, сингдиришда ва соғлом болани тарбиялаб етиштиришда ўз ҳиссасини қўшиш учун ҳаракат қилмоғи керак.
Жумладан, Ислом дини таълимотларидан баҳра олган кишилар ҳам бу муҳим масала бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини тақдим қилсалар ўта фойдали бўлиши шубҳасиздир. Қуръони Карим ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан, тарбия бўйича кўзга кўринган уламоларимизнинг тажрибалари ва илмий мулоҳазаларидан олинган маълумотларни халқимизга, жамиятимизга етказилса, катта фойда бўлиши аниқ.
Албатта, «соғлом бола» шиорини кўтариш ва уни амалга оширишдан олдин ушбу шиорни ва унинг маъносини тўғри ва чуқурроқ тушуниб олиш зарур бўлади.
«Соғлом бола» шиори ёш авлоднинг, яъни янги ўсиб келаётган ёки энди дунёга келиб, мана шу юртда вояга етадиган инсонларнинг ҳар томонлама соғ ва саломат бўлиши ҳақида қайғуриш шиори десак бўлади.
«Соғлом бола» шиори келажак авлоднинг, ўсиб келаётган авлоднинг руҳий-маънавий ва жисмоний жиҳатдан соғлом бўлишлари ва соғлом ўсишлари учун қайғуриш, десак хато қилмаган бўламиз.
«Соғлом бола» шиори ҳар бир юртнинг, миллатнинг, халқнинг асосий ташвишларидан бири бўлмоғи лозим. Чунки келажак авлод ҳар бир миллатнинг, ҳар бир давлат, юрт, эл, халқнинг келажагини белгилайдиган авлоддир. Улар ана шу халқ, юрт, давлат ва элнинг умид ғунчаларидир.
«Соғлом бола» шиори остида ёш авлод учун қилинган хизмат бутун эл-юрт келажаги учун, бутун давлат, халқ келажаги учун қилинган хизмат бўлади. Шунинг учун ҳам қадимдан ҳар бир уммат, ҳар бир халқ, юрт, давлат ўзининг болаларига, ёшларига, келажак авлодига алоҳида эътибор бериб келган. Жумладан, Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи дини ва барча замонлар ва маконларда инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи дини Ислом ҳам бу масалада илоҳий таълимотнинг энг тўлиғини, энг мукаммалини тақдим қилгандир.
Ана шу нуқтаи назардан келиб чиқадиган бўлсак, Исломда боланинг ҳам руҳий-маънавий жиҳатдан, ҳам жисмоний жиҳатдан соғлом ўсиши тўғрисида қайғуриш бола ҳали дунёга келмасидан аввал, балки ҳомила бўлмасидан аввал бошланади.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Соғлом бола»
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2023 йил  (2014, 2016, 2018, 2019)
Ҳажми: 152 бет
ISBN: 978-9910-731-32-7
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Ушбу китобниниг электрон нашри ҳам бор. Уни ўқиш учун сизга «Hilol eBook» дастури керак бўлади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 19 апрелдаги 2130-сонли тавсияси ила чоп этилган.

Китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар ўрин олган:

Соғлом бола учун соғлом ота ва она танлаш
Соғлом бола учун тиббий кўрикдан ўтиш
Соғлом бола тилаб дуода бўлиш
Соғлом бола ва ҳомиладорлик
Соғлом бола ва пок насаб масаласи
Соғлом бола ва эмизиш
Соғлом болага муносиб исм танлаш
Боланинг қулоғига азон ва такбир айтиш
Боланинг танглайини кўтариш
Болага ақийқа қилиш унингсоғлом
ўсиши гаровидир
Туғилган фарзанд қиз бўлса
Ақийқа маросими
Ўғил болани хатна қилдириш соғломлик учундир
Хатна маросими
Хатнада кўнгилхушлик қилиш
Болани қарамоғига олиш
Хулоса
Болага валийлик қилиш
Болалар нафақаси
Болага меҳрибонлик
Болалар орасида адолат қилиш
Фарзанд тарбияси
Ислом ва соғлиқни сақлаш
Тозаликка риоя қилиш
Соғлиққа зарар етказувчи ва атрофни
Ифлос қилувчи нарсалардан қайтариш
Бадантарбия
Соғлиқ учун зарарли нарсаларнинг харом қилиниши
Исроф ва қизғанчиқликнинг ҳаром қилиниши
Жисмни толиқтиришдан қайтариш
Соғлиқни сақлаш мақсадидаенгиллик ва рухсатлар берилганлиги
Хотима

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Соғлом бола»
19 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 302
  • Вазни: 0.14кг
  • ISBN: 9789910731327
Сотилган сони: 1155
Кўрилган сони: 89373
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.