Menu
Your Cart

«Содда тартил» (Қуръон ўқиш қоидалари)

«Содда тартил» (Қуръон ўқиш қоидалари)
«Содда тартил» (Қуръон ўқиш қоидалари)
«Содда тартил» (Қуръон ўқиш қоидалари)
«Содда тартил» (Қуръон ўқиш қоидалари)
«Содда тартил» (Қуръон ўқиш қоидалари)
«Содда тартил» (Қуръон ўқиш қоидалари)
«Содда тартил» (Қуръон ўқиш қоидалари)
«Содда тартил» (Қуръон ўқиш қоидалари)
«Содда тартил» (Қуръон ўқиш қоидалари)
«Содда тартил» (Қуръон ўқиш қоидалари)

«Содда тартил»
(Қуръон ўқиш қоидалари)


МУҚАДДИМА

Қуръони каримни ёдлаш, уни ўрганиб, ўргатишни бизларга неъмат қилиб берган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин!
«Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни ўргатганларингиздир», деб марҳамат қилган Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га чексиз салавоту дурудлар бўлсин!
Азиз ўқувчи! Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолда сизларга тажвид илмини осон услуб билан ёдда қолдириш мақсадида тақдим этилаётган ушбу қўлланма муайян қоидаларни ёдлаб, амалда татбиқ қилишингиз учун мўлжалланган. Зеро, Қуръони каримни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан бизларгача қандай етиб келган бўлса, шундай қироат қилиш мусулмоннинг бурч ва масъулиятларидан биридир.
Бундан олдин ҳам сиз азиз ўқувчиларга «тартил» номли рисола тақдим қилинган ва ўқувчиларимиз ундан кўп манфаат олган эдилар. Бироқ у рисола асосан талабалар учун мўлжаллаб тузилгани боис маълумот кенгроқ, мураккаброқ берилган эди. Шунингдек, устозсиз тушуниш қийинроқ бўлган ҳарфларнинг махраж ва сифатлари зарурий бўлгани учун бошида келтирилган эди. Ушбу қўлланма айнан «тартил» китобининг анча енгиллаштирилган содда кўриниши бўлиб, қийинроқ, аммо зарурий бўлган маълумотлар охирида берилди. Шу хусусиятлари билан оммабоп, енгил ва манфаатли бўлиб қолади, дея умид қиламиз. Мақсадимиз барча ўқувчиларни қамраб олиш. Ушбу қўлланма бошланғич ўқувчиларга, «Тартил» китоби давом эттирувчиларига ва бундан кейинги босқич «Тартил асослари» (Жазарий шарҳи) китоби мутахассисларга мўлжалланган.
Аллоҳ таолодан ушбу ожизона ишимиз толиби илмлар ва ўқувчилар учун фойдали бўлишини ҳамда йўл қўйган хато ва камчиликларимиз афв этилишини сўраб қоламиз. Омин!
Тузувчи


Тузувчи:
Жаҳонгир Неъматов
Нашриёт: «Hilol Nashr»
Ҳажми: 64 бет‎
Сана: 2025 йил 
ISBN: 978-9910-687-54-9
Ўлчами: 60×84 1/32
Муқоваси: юмшоқ


Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 05 февралдаги 03-07/740-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.


МУНДАРИЖА

Муқаддима

Куръон аҳли фазилатлари

1-дарс. Тажвид илмига кириш

2-дарс. Истиоза. Басмала 

3-дарс. Сукунли нун ва танвин қоидаси

Изҳор

Идғом

Иқлоб

Ихфо

4-дарс. Сукунли мим қоидаси

Ихфо шафавий

Ғуннали идғом мислайн

Изҳор шафавий

5-дарс. Ташдидли мим ва нун

6-дарс. Сукунли лом қоидаси

Лом қамария

Лом шамсия

«Аллоҳ» лафзи

7-дарс. »Ро» ҳарфининг ҳолати

Тафхимли «ро» ҳарфи

Тарқиқли «ро» ҳарфи

Икки ҳолат ҳам жоиз

8-дарс. Мад: қисмлари турлари ва ҳукми

Аслий (табиий) мад

Мад табиий

Мад силатус суғро

Мад эваз

Мад бадал

Мад муттасил

Мад мунфасил

Мад силатул кубро

Мад ориз

Мад лозим

Мад лин ориз

Мад лин лозим

Ҳои киноя

9-дарс. Идғом мислайн, мутақо-рибайн ва мутажонисайн

ҳукмлари

Идғом мислайн

Идғом мутажонисайн

Идғом мутақорибайн

10-дрс. Вақф

Сакта

Ишмом

Имола

11-дарс. Ҳарф махражлари

12-дарс. Ҳарф сифатлари

Қарама-қарши сифатлар

Жаҳр ва ҳамс

Рахова, шидда ва байнийя

Истеъло ва истефола

Итбоқ ва инфитоҳ

Қарама-қарши бўлмаган сифатлар

Сафир, қалқала, лин, инҳироф, такрир, тафашший, иститола

Сафир

Қалқала

Лин

Инҳироф

Такрир

Тафашший

Иститола

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Содда тартил» (Қуръон ўқиш қоидалари)
9 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 2968
  • Вазни: 0.10кг
  • ISBN: 9789943719873
Сотилган сони: 0
Кўрилган сони: 97
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.