«Оиша розияллоҳу анҳо»
Оиша бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо мўминларнинг оналари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суюкли аёллари, жуда кўплаб ҳадислар ривоят қилган муҳаддиса эдилар.
Хадича розияллоҳу анҳо онамиз каби уларга ҳам Аллоҳ таолонинг фариштаси Жаброил алайҳиссалом Парвадигорнинг саломини келтирган. Жаброил алайҳиссалом бир неча бор Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тушларига кириб, «Бу сизнинг дунё ва охиратдаги жуфтингиздир», дея хабар берган. Қолаверса, Оиша розияллоҳу анҳо онамизнинг поклиги ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда оятлар нозил қилган.
Мана шундай фозила аёлнинг бу ҳаётда яшаб ўтган умр йўлларини, ахлоқу фазилатларини ўрганиш, намуна олиш ва бошқаларга етказиш сизу биз учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Барчамизга ушбу йўлда Парвардигорнинг ўзи мададкор бўлишини сўраймиз.
Нашрга тайёрловчи: Таваккал Кенжаев
Нашриёт: «CredoPrint group»
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 160 бет
ISBN: 978-9943-7736-6-0
Ўлчами: 60x84 1/16
Муқоваси: қаттиқ
- Stock: Мавжуд
- Код: 3103
- Вазни: 0.26кг
- ISBN: 9789943773660