Menu
Your Cart

«Саҳар вақти юрак йиғлар»

«Саҳар вақти юрак йиғлар»
йўқ

«Саҳар вақти юрак йиғлар»

Аъзам Ўктам (1960 - 2002) ўзига хос овозга эга бўлган истеъдодли шоир, носир, мақоланавис, моҳир таржимон, жонкуяр муҳаррир эди. Унинг "Кузатиш", "Кузда кулган чечаклар", "Зиёрат", "Тараддуд", "Икки дунё саодати", "Қирқинчи баҳор" шеърий тўпламлари чоп этилган. "Хабар" қиссаси "Шарқ юлдузи" журналида эълон қилинган (1995).

Аъзам Ўктамни ижодкор ва инсон сифатида яқиндан биладиган ҳассос устозларимиздан бири у ҳақда: "..уз тенгдошлари ичида биринчи галда тўғрилиги билан ажралиб турарди. Кейин фидойилиги, кейин камгаплиги ва камтарлиги билан... Аъзам ва у кабилар тирик бўлганида эди, дунёмиз чиройи янада бошқача бўларди балки. Шеърлари ҳам тўғрилик намунаси эди" деганида кўпларнинг кўнглидаги гапларни айтган.

Шоирнинг ушбу китоби унинг ижодкор ва инсон сифатидаги юзини зукко ўқувчи юрагига муҳр этади, деб умид қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича кўмитанинг 1062-рақамли тавсияси билан чоп этилди.

 

Йўл йиқлар йўлнинг устига,

Хотиралар типирчилар хит.

Елкам оғрир, қақшар устихон,

Юк остида силтанар умид.

 

Бераймикан тақдиримга тан,

Наҳот бари тугади, ёҳу!

Йилдан йилга етаклаб ўтган

Орзуларим ушалмади-ку?!

 

Сергак қадам ташлайман, ахир,

Юрар йўлим - қалин тиканзор.

Бениҳоят узундир умр,

Биттагина оқ куйлагим бор.

 

Юксакларга чўзибман қулни,

Омон етай унга ишқилиб.

Танладим сал оғирроқ йўлни,

Сал енгилроқ жон берайин деб.

 

Қадам босиш тобора қийин,

Умр кифтда. Қақшар устихон.

Олға қараб юрганим сайин

Йил йиқилар йилнинг устига.

Муаллиф: Аъзам Ўктам
Номи: «Саҳар вақти юрак йиғлар»
Нашриёт: «Мовароуннаҳр» нашриёти
Сана: 2014
Ҳажми: 304 бет
ISBN: 978-9943-12-210-9 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Саҳар вақти юрак йиғлар»
10 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 079
  • Вазни: 0.40кг
  • ISBN: 9789943122109
Сотилган сони: 0
Кўрилган сони: 16592
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.