Menu
Your Cart

«Охират»

«Охират»
«Охират»
йўқ
«Охират»
«Охират»

«Охират»

(Қисса ва ҳикоялар)

Ушбу китобда тасвирланган воқеалар муҳтарам ўқувчи учун янгилик бермаслиги мумкин. Чунки бунақа ҳолатлар ҳаётда кўп учратамиз. Ҳикоялардаги қайсидир қаҳрамон ўқувчининг қўшнисига, ўзига ёки ён-атрофдаги таниш-билишларига ўхшаб кетса ажаб эмас. Сиз китобни бир кўзгу деб тасаввур этинг, эҳтимол ундан нимани кўришни истасангиз топарсиз, кимни ёки нимани кўрсангиз ҳам фикр қилинг, ибратли хулоса чиқаринг.

Фоний дунёда турли-туман деворлар кўп, уларни кўрамиз-у аҳамият бермаймиз. Девор – жонсиз жисм. Ҳар қанча бақувват қилиб тикланган бўлса-да, вақти келиб емирилади, қулайди. Археологлар излаб топган шаҳарларни кўз олдимизга келтирайлик... Қайси мустаҳкам девор ўз қурувчисининг жонини сақлаб қололган?!

Энди руҳий оламни тасаввур этайлик: диёнат билан хиёнат орасида кўзга кўринмас девори борми? Унисидан бунисига осонлик билан ўтиш мумкинлигига қараганда бўлмаса керак. Яхшилик билан ёмонлик орасида девор бўлиши шарт! Бу деворни номини ИЙМОН деб атаймиз. Бу деворни ҳар бир одам ўзи тиклаши ва нурамаслиги чорасини ҳар кун, ҳар дақиқа, ҳар онда кўриб бормоғи зарур. Агар иймон девори нурай бошласа... Аллоҳ сақласин!

Боқий дунёда ҳам девор бормикин? Мен бу ҳақда олимлардан бирон гап эшитмаганман, китобларда ҳам ўқимаганман. Лекин «Жаннат дарвозалари» тилга олинганига қараганда девор борга ўхшайди. Яъни дўзах ва жаннат орасидаги девор. Бу девор кимларни кимлардан ажратади? Шуни кўпроқ ўйлайлик.

Тоҳир Малик

Ўзбекистон халқ ёзувчиси

Мазкур китобга Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг анги қисса ва ҳикоялари жамланган. 

Муаллиф: Тоҳир Малик
Номи: «Охират»
Нашриёт: «Sano-standart»
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 648 бет
ISBN: 978-9943-5333-3-2
Ўлчами: 60×84 1/16
Муқоваси: қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Охират»
48 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 1263
  • Вазни: 1.05кг
  • ISBN: 9789943533332
Сотилган сони: 12
Кўрилган сони: 22170
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.