Ушбу сайт орқали «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасида чоп қилинадиган маҳсулотлар,
нашриётимиз ҳақидаги маълумотлардан ва янгиликлардан бохабар бўлиб борасиз.
Маҳсулотларга буюртма бериш учун www.kitoblardunyosi.uz сайтидан фойдаланинг.

                                                                                                                                                                                   ЎТИШ >>

Излаш
0
Саватча
Обуна

«Саҳиҳ набавий дуолар»


  • 9,000 сўм





Улашиш:

«Саҳиҳ набавий дуолар»

 БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ!

Оламларнинг Робби Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин!
Саййидимиз Мухаммад алайхиссаломга, у зотнинг аҳли оилалари ва саҳобаларига дуруду салавотлар бўлсин!
Муҳтарам мусулмон ака-укалар, муслима опа-сингиллар!

Сизларга саҳиҳ ҳадисларда ворид бўлган набавий зикрларни кичик китобча шаклида тақдим киляпман. Умидим шуки, бу китобча ҳар бир мусулмоннинг кундалик ҳаётига оид набавий хадисларни ёдлаб олишига ёрдамчи бўлиб, ажру ҳасанотларининг кўпайишга сабабчи бўлади. Бу китобчада бир юз ўттиздан ортиқ саҳиҳ ва ҳасан ҳадиси шарифларни жамладим.

Эй мусулмон биродарим! Ҳар кунлик ажру савобларингизни кўпайтиришни кундалик режангизга киритиб қўйинг. Аллох осон қилган кишига бу иш жуда осондир. Ниятингиз қанчалик холис, тўғри бўлса, Аллоҳ таоло сизга шунчалик ёрдам беради, бу зикрларни эслатиб туради. Ушбу зикрларни айтишда бардавом бўлсангиз, ҳар бир ҳаракотингиз, ҳар бир саканотингиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ бўлади, хасанотларингиз кўпайиб, Аллоҳ таолонинг даргоҳида номаи аъмолингизга битилиб, Қиёмат куни тоғдек каттариб кетган бўлади, иншааллоҳ.

Аллоҳ таоло барчамизни набавий суннатни тарқатувчилар қаторида қилсин, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоху алайхи васалламнинг, сахобалар розияллоҳу анҳумнинг байроқлари остида ҳашр килсин!

Роббим бу китобчани онамга ва отамга – суннат ходими шайх Абдулқодир Арнаут ҳазратларига садақаи жория ўлароқ қабул қилсин.

Мозин Абдулқодир Арнаут
Туркия, Истанбул. 1439 йил, Рамазон


Муаллиф: Мозин Абдулқодир Арнаут
Таржимон: Фозилжон Абдулқайюм
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2021 йил (2020)
Ҳажми: 168 бет
ISBN: 978-9943-6459-0-5
Бичими: 70×90 1/32
Муқоваси: юмшоқ


Мундарижа

Зикрнинг фазли 

Истиғфорнинг фазли 

Истиғфор 

Тасбеҳ, таҳмид, таҳлил ва такбир 

«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи» 

«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳааналлоҳилъазийм» 

Ҳавқала 

Турли зикрлар 

Тонги ва тунги зикрлар 

Уйқуга оид зикрлар 

Тунда уйғонса ёки ўгирилса.. 

Халога кириш ва чиқишдаги зикрлар 

Таҳорат зикрлари 

Азон зикрлари 

Масжидга кириш ёки чиқишдаги зикрлар 

Намоздан кейинги зикрлар 

Намоздаги васвасани даф қилувчи зикр 

Тиловат саждасининг зикрлари 

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот 

Таомга оид зикрлар 

Бир қавмнинг ҳузурида таом еса 

Рўзадорнинг ифтордаги зикри 

Киши бир қавм билан ифтор қилса 

Уйдан чиқишдаги зикрлар 

Уйга киришдаги зикрлар 

Хавфхатар пайтидаги зикрлар 

Ғазаб пайтидаги зикр 

Мажлиснинг каффорати 

Яхши кўрган ёки ёқтирмаган нарсасини кўргандаги зикр 

Маркабга миниш зикри 

Хўроз қичқирганда ва эшак ҳанграганда айтиладиган зикрлар 

Яхши ёки ёмон туш кўрса 

Янги ойни кўргандаги зикр 

Шамол кучайганда айтиладиган зикр 

Ёмғирга оид зикрлар 

Яхшилик қилинган одамнинг зикри 

Уйқу ёки бошқа сабаб билан кийимни ечгандаги зикр 

Кийим кийгандаги зикр 

Янги кийим кийгандаги зикр 

Биродарининг эгнида янги кийим кўрса 

Кўз текканга қарши руқя қилиш (дам солиш) 

Ўзида ёки бошқа одамда ўзига ёқадиган нарсани кўрса 

Истихора дуоси 

Сафар дуоси 

Муқимнинг мусофирга айтадиган дуоси 

Мусофир бир манзилда тўхтаса 

Бирор иш мушкул кўринса 

Беморликдаги дуолар 

Қарздан қутулиш дуоси 

Мусибатдаги зикрлар  

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

Ўхшаш маҳсулотлар