Menu
Your Cart

«Олтин силсила» – «Сунани Абу Довуд» 2-жуз

«Олтин силсила» – «Сунани Абу Довуд» 2-жуз
«Олтин силсила» – «Сунани Абу Довуд» 2-жуз
«Олтин силсила» – «Сунани Абу Довуд» 2-жуз
«Олтин силсила» – «Сунани Абу Довуд» 2-жуз

«Олтин силсила» – «Сунани Абу Довуд» 2-жуз

Кириш

    Ўз Китобида «Расул сизга нимани берса, олинг ва у зот сизни нимадан қайтарса, қайтинг» деган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, англаб, сўнгра адо этган кишини Аллоҳ ёрлақасин» деган Роббул оламийннинг ҳабиби Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин! У зотнинг суннатлари ва ҳадисларини омонат сифатида бутун умматга етказган саҳобаи киромлардан Аллоҳ таоло рози бўлсин! Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадисларини тўплаш, ўрганиш, саралашда иштирок этган барча имомлар, муҳаддислар, уламоларга Аллоҳ таолонинг беҳисоб раҳмати бўлсин!

    Аллоҳ таолонинг сўнгги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи таълимотлари йиғиндиси бўлган Ислом динидаги икки асос манбанинг иккинчиси, Қуръони Каримдан кейинги манбаи ҳадиси шарифлардир. Маъноси ваҳий, ифодаси башарий бўлган бу набавий ўгитларни ўзида мужассам этган асарларнинг энг машҳур ва мўътабарлари қўлингиздаги «Олтин силсила» туркумига кирган тўққизта ҳадис тўплами ҳисобланади. Уларнинг биринчиси, энг олийси, ҳеч шубҳасиз, буюк ватандошимиз Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Саҳиҳул Бухорий» асаридир. Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинки, асарнинг ўзбек тилидаги таржима ва изоҳи «Олтин силсила» туркумининг биринчи тўплами ўлароқ, гўзал суратда, саккиз жилдда чоп қилиниб, халқимизга тақдим қилинди. Навбатдаги тўплам – «саҳиҳайн», яъни икки саҳиҳ асарнинг иккинчиси, «Саҳиҳул Бухорий»дан кейинги энг саҳиҳ китоб дея эътироф этилган тўплам, Муслим ибн Ҳажжож раҳматуллоҳи алайҳ таълиф этган «Саҳиҳи Муслим» китоби ҳам олти жилдда чоп қилиниб, сиз азизларнинг эътиборингизга ҳавола қилинди.

    «Олтин силсила» туркумига киритилган учинчи тўплам – имом Абу Довуднинг «Сунани Абу Довуд» асаридир. Бугун ушбу асарнинг биринчи жилдини сиз азизларга тақдим этиб турганимиздан бағоят мамнунмиз.

    Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ раҳбарлигида юртимизнинг жонкуяр уламолари томонидан чоп қилинаётган «Олтин силсила» туркуми бугун кўпчиликка маълум. Ҳадислар қомуси ҳисобланган бу лойиҳани юртимизда ҳадис илми қайта жонланишининг энг ёрқин намунаси, халқимизнинг илмий‑диний ҳаётидаги тарихий ҳодиса деб атасак, муболаға бўлмайди. Ушбу жараённинг навбатдаги босқичи ‒ учинчи тўплам нашри билан сизни муборакбод этамиз.

    Уламоларимиз томонидан ҳадисларни жамлашда қилинган ҳаракатлар натижасида юзлаб, балки минглаб нодир асарлар дунёга келган бўлиб, бу асарлар ичида катта ҳадис тўпламлар алоҳида ўрин тутиши табиий. Биз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини халқимизга етказиш учун ўша китоблар ичида энг мўътабар саналган, кўпчилик томонидан саҳиҳ, ишончли деб эътироф этилган тўққизта ҳадис тўпламини танлаб олдик. Уларнинг бошида Ислом уммати қадимдан эътироф қилиб келаётган энг мўътабар олти ҳадис китоби ўрин олган. Қолган учта ўринга мазкур олтиликнинг олтинчи ўрнига даъвогарлик қилган ҳадис китоблар танланди. Бу тўққизта китобни ҳадис уламолари орасида «Саҳиҳ тўққизталик» деб ҳам юритилади. Улар қуйидагилар:


Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва таржимонлар гуруҳи
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 656 бет
ISBN: 978-9943-8497-5-4
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 24 июндаги 03-07/5327-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.


1. «Саҳиҳи Бухорий».
2. «Жомеъи Термизий».
3. «Саҳиҳи Муслим».
4. «Сунани Абу Довуд».
5. «Мужтабои Насаий».
6. «Сунани Ибн Можа».
7. «Муваттои Молик».
8. «Сунани Доримий».
9. «Саҳиҳи Ибн Ҳиббон».


МУНДАРИЖА 

289-боб. Нафл ва суннатнинг ракъатларига оид боблар

290-боб. Бомдоднинг икки ракъат суннати

291-боб. Ўша икки ракъатни енгил ўқиш

292-боб. Ўша икки ракъатдан кейин ёнбошлаш ҳақида

293-боб. Бомдоднинг икки ракъатини ўқимаган ҳолда
имомга етишган киши ҳақида

294-боб. Суннатни ўқимаган киши қазосини қачон ўқийди?

295-боб. Пешиндан олдинги ва кейинги тўрт ракъат ҳақида

296-боб. Асрдан олдинги намоз ҳақида

297-боб. Асрдан кейинги намоз ҳақида

298-боб. Қуёш кўтарилган бўлса, ўша икки ракъатни
ўқишга рухсат берган киши ҳақида

299-боб. Шомдан олдин намоз ўқиш ҳақида

300-боб. Зуҳо намози ҳақида

301-боб. Кундузги намоз ҳақида

302-боб. Тасбеҳ намози ҳақида

303-боб. Шомнинг икки ракъати қаерда ўқилиши ҳақида

304-боб. Хуфтондан кейинги намоз ҳақида

305-боб. Тунги намознинг насх бўлгани ҳақида

306-боб. Кечани қоим қилиш ҳақида

307-боб. Намозда мудраш

308-боб. Вирдини адо қилмай ухлаб қолган киши ҳақида

309-боб. Кечаси қоим бўлишни ният қилган,
лекин ухлаб қолган киши ҳақида

310-боб. Кечанинг қайси вақти афзал?

311-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
кечаси қоим бўладиган вақтлари ҳақида

312-боб. Тунги намозни икки ракъат билан бошлаш ҳақида

313-боб. Тунги намознинг икки ракъат-икки ракъатлиги ҳақида

314-боб. Тунги намозда овозни кўтариб қироат қилиш ҳақида

315-боб. Тунги намоз ҳақида

316-боб. Намозда мўътадиллик борасида нимага буюрилгани ҳақида

317-боб. Рамазон ойида кечалари қоим бўлиш ҳақида

318-боб. Қадр кечаси ҳақида

319-боб. «Йигирма биринчи кечада» деган киши ҳақида

320-боб. «У ўн еттинчи кечадир» деб ривоят қилган киши ҳақида

321-боб. «Охирги етти кечада» деб ривоят қилган киши ҳақида

322-боб. «Йигирма етти» деган киши ҳақида

323-боб. «У Рамазоннинг ҳар кечасидадир» деган киши ҳақида

324-боб. Қуръонни қанчада ўқиб тугатиш ҳақида

325-боб. Қуръонни бўлакларга ажратиб ўқиш ҳақида

326-боб. Оятларнинг адади ҳақида

327-боб. Сажда оятларига оид боблар ҳамда
Қуръонда нечта сажда ояти борлиги ҳақида

328-боб. Муфассолда сажда ояти йўқ деб билган киши ҳақида

329-боб. Унда (муфассолда) сажда ояти бор деб билган киши ҳақида

330-боб. «Изас-самааун шаққот» ва «Иқроъ»даги сажда оятлари ҳақида

331-боб. «Сод»даги сажда ояти ҳақида

332-боб. Уловда сажда оятини эшитган киши ҳақида

333-боб. Сажда қилганда нима дейиш ҳақида

334-боб. Бомдоддан кейин сажда оятини ўқиган киши ҳақида

335-боб. Витрнинг мустаҳаблиги

336-боб. Витр ўқимаган киши ҳақида

337-боб. Витрнинг неча ракъатлиги

338-боб. Витрда нима ўқилиши ҳақида

339-боб. Витрда қунут ўқиш ҳақида

340-боб. Витрдан кейинги дуо ҳақида

341-боб. Витрни ухлашдан олдин ўқиш ҳақида

342-боб. Витрнинг вақти ҳақида

343-боб. Витрни қайта ўқимаслик ҳақида

344-боб. Беш маҳал намозда қунут ўқиш ҳақида

345-боб. Нафл намозни уйда ўқишнинг фазли ҳақида

346-боб.

347-боб. Кечани қоим қилишга ундаш

348-боб. Қуръон қироатининг савоби ҳақида

349-боб. Фотиҳатул-Китоб

350-боб. «У узун суралардан» деган киши ҳақида

351-боб. Оятул-курси ҳақида келган ҳадислар

352-боб. Ас-Сомад сураси ҳақида

353-боб. Муъаввизатайн ҳақида

354-боб. Қироатда қандай тартил мустаҳаб бўлади?

355-боб. Қуръонни ёдлаб, кейин уни унутган кишининг
қаттиқ олиниши ҳақида

356-боб. Қуръон етти ҳарфда нозил қилинган

357-боб. Дуо ҳақида

358-боб. Майда тошлар билан тасбеҳ айтиш ҳақида

359-боб. (Намозда) салом берганда нима дейилади?

360-боб. Истиғфор ҳақида

361-боб. Инсон ўз аҳли ва молини дуойи бад қилишдан
қайтарилгани ҳақида

362-боб. Салавотни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан
бошқага айтиш ҳақида

363-боб. Бировни ғойибона дуо қилиш ҳақида

364-боб. Бир қавмдан қўрққанда нима дейилиши

365-боб. Истихора ҳақида

366-боб. Истиъоза ҳақида

 

3. Закот китоби

1-боб. Нималардан закот вожиб бўлади?

2-боб. Тижорат учун мўлжалланган моллардан закот борми?

3-боб. Хазина нима? Тақинчоқларнинг закоти ҳақида

4-боб. Чорва моллари закоти ҳақида

5-боб. Закот йиғувчининг розилиги ҳақида

6-боб. Закот йиғувчининг закот берувчилар ҳаққига дуо қилиши

7-боб. Туялар ёшининг тафсилоти

8-боб. Мол-мулк закоти қаерда йиғиб олинади?

9-боб. Киши ўз садақасини сотиб олиши ҳақида

10-боб. Қуллардан закот бериш ҳақида

11-боб. Экиннинг закоти ҳақида

12-боб. Асалнинг закоти ҳақида

13-боб. Узумни чамалаш ҳақида

14-боб. Чамалаш ҳақида

15-боб. Хурмо қачон чамаланади?

16-боб. Закот беришда жоиз бўлмайдиган мевалар ҳақида

17-боб. Фитр садақаси ҳақида

18-боб. У қачон берилади?

19-боб. Фитр садақаси қанча берилади?

20-боб. Ярим соъ буғдой деб ривоят қилган киши ҳақида

21-боб. Закотни олдиндан бериб қўйиш ҳақида

22-боб. Закот бир юртдан бошқа юртга олиб бориладими?

23-боб. Закот кимларга берилади? Бойликнинг таърифи ҳақида

24-боб. Бой бўлса ҳам закот олиши жоиз бўлган киши ҳақида

25-боб. Закотдан бир кишига қанча бериш мумкин?

26-боб. Қандай ҳолатда тиланчилик қилиш жоиз

27-боб. Тиланишнинг макруҳлиги ҳақида

28-боб. Иффатли бўлишга интилиш ҳақида

29-боб. Бану Ҳошимга садақа қилиш ҳақида

30-боб. Фақирнинг бойга садақадан ҳадя қилиши

31-боб. Садақа бериб, сўнг уни мерос қилиб олган киши ҳақида

32-боб. Мол-мулкка оид ҳуқуқлар

33-боб. Сўровчининг ҳаққи

34-боб. Аҳли зиммага садақа қилиш

35-боб. Бермаслик жоиз бўлмаган нарсалар ҳақида

36-боб. Масжидларда тиланчилик қилиш ҳақида

37-боб. Аллоҳ азза ва жаллани ўртага қўйиб сўрашнинг макруҳлиги

38-боб. Аллоҳ азза ва жалла учун сўраган кишига бериладиган нарса

39-боб. Молининг ҳаммасини садақа қилиб юбориш ҳақида

40-боб. Бунга рухсат берилгани ҳақида

41-боб. Сув беришнинг фазли ҳақида

42-боб. Маниҳа ҳақида

43-боб. Хазиначининг ажри ҳақида

44-боб. Аёл киши эрининг уйидаги молидан садақа қилиши

45-боб. Силаи раҳм ҳақида

46-боб. Хасислик ҳақида

 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Олтин силсила» – «Сунани Абу Довуд» 2-жуз
110 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3888
  • Вазни: 1.35кг
  • ISBN: 9789943849754
Сотилган сони: 119
Кўрилган сони: 20255
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.