Янги
«Нурул-яқийн фи сийрати Саййидил-мурсалийн»
(Иккинчи жуз)
ЯНГИ НАШР МУБОРАК!
Ўзининг сўнгги расулини оламларга раҳмат ўлароқ юборган Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин!
«Мен раҳмат пайғамбариман» деб марҳамат қилган ва Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлмиш динини умматларига омонат ила етказган ҳидоятчимиз, шафоатчимиз Расулуллоҳга салавоту саломларимиз бўлсин!
Алҳамду лиллоҳ, диний адабиётимиз ривожланиб, динимизни ўрганиш ва унга амал қилиш борасида жуда кенг имкониятлар очилмоқда, исломий илмларнинг кўплаб йўналишлари бўйича юқори илмий савияли китоблар чоп қилинмоқда. Хусусан, мўътабар илмлардан бири бўлмиш Сийрати набавия борасида ҳам қатор китоблар чоп қилинди. Бу борада Абдул Азим Зиёуддин домланинг кўп йиллик илмий-ижодий фаолияти алоҳида эътирофга лойиқдир.
Устозимиз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Абдул Азим Зиёуддин домланинг аввалги китобларидан бирига ёзган сўзбошиларида «Муаллиф ўзининг илмий фаолияти давомида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига алоҳида аҳамият қаратиб, аста-секин орамизда сийрат илмининг кўзга кўринган мутахассисларидан бирига айланди. Энди сийратни фақат ўрганиб қолмай, бу илм бўйича келган маълумотларни текшириш, таҳлил қилиш ва саралаш савияси ҳам пайдо бўлди», деган эдилар.
Дастлаб кичик ҳажмли китоблардан бошланган бу фаолият йилдан-йилга ҳажм ва сифат жиҳатидан юксалиб, кўзимизни қувонтирмоқда, аҳли илмларимиз ва китобхонларимизнинг ҳақли таҳсинларига сазовор бўлмоқда. Бугун ана шу баракали меҳнатнинг яна бир маҳсули шайх Муҳаммад Хузарий қаламига мансуб машҳур «Нурул-яқийн» асарининг илмий-академик таржимаси нашр этилиш арафасида турибди. Ушбу мўътабар асарнинг ўзбек тилидаги янги нашри билан таржимонни ҳам, китобхонларимизни ҳам чин дилдан муборакбод қилган ҳолда Аллоҳ таолодан муҳтарам Абдул Азим Зиёуддин домламизга динимизнинг равнақи йўлидаги шарафли ва масъулиятли хизматлари бардавом бўлишини, дунё ва охиратда ҳам манфаат беришини тилаб қоламиз.
Исмоил Муҳаммад Содиқ
Муаллиф: Шайх Муҳаммад Хузарий
Таржимон: Абдул Азим Зиёуддин
Нашриёт: «Hilol nashr»
Ҳажми: 320 бет
Сана: 2025 йил
ISBN: 978-9910-556-77-7
Ўлчами: 14x21 см
Бичими: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 25 сентябрдаги 03-07/5988-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.
«Нурул-яқийн фи сийрати Саййидил-мурсалийн» (Иккинчи жуз)
49 000 сўм
- Stock: Сотувда бор
- Код: 6329
- Вазни: 0.57кг
- ISBN: 9789943822597
Сотилган сони: 2
Кўрилган сони: 72