Янги
«Қалбингни уйғот 2»
Сиз Аллоҳ таърифлаган эрмисиз?
Аёлингизни ўз оиласидан уйингизга олиб келган инсон сизсиз. У ота-онасининг ҳимоясида эди, уни ана шу ҳимоя доирасидан чиқариб олдингиз. Унинг валийси отаси бор эди. Қандай ҳис-туйғуларни бошдан кечирмасин, унинг қалби синмаслиги, ёмонлик кўрмаслиги, на руҳий, на ҳиссий, ва на жисмоний жабр кўрмаслиги учун қайғуриш отасининг зиммасидаги вазифа эди. Отаси уни ҳаётда ҳар қандай камситишдан, оғриқ ва озордан асрарди. Бу унинг отаси сифатидаги ўрни ва бурчи эди. Аммо сиз никоҳ аҳдини қабул қилган ондан бошлаб, уни маҳрамликка рози бўлиб, унга ҳаёт йўлдоши бўлишга ваъда берган пайтингиздан эътиборан, ана шу барча масъулиятлар сизнинг зиммангизга ўтди. Энди сиз аёлингиз учун фақатгина ҳимоячи эмас, балки унга отаси берган меҳрни ҳам, суянчни ҳам, хавфсизлик ҳиссини ҳам таъминлаб бера оладиган инсон бўлишингиз керак. Яъни сиз унинг ҳаётидаги энг кучли, энг ишончли таянчга айланишингиз зарур. Чунки у билан бўлган муносабатингиз энди оддий муносабат эмас бу алоқалар янада кенгайган, маънавий жиҳатдан мустаҳкамланган. У фарзандларингизнинг онаси. Шу боис бу муносабатда сизнинг масъулиятингиз ҳам, ҳиссангиз ҳам каттароқ бўлиши керак. Энди сиз унинг учун нафақат ҳаёт йўлдоши, балки қалқон, суянч ва маънавий қўрғон бўлишингиз лозим.
Таржимон: Хумайро Ҳалил
Нашриёт: «Nido»
Сана: 2025 йил
Ҳажми: 160 бет
ISBN: 978-9910-8232-0-6
Ўлчами: 13x20 см
Бичими: 84х108 1/32
Муқоваси: юмшоқ
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 7 апрелдаги 03-07/2185-сонли хулосаси асосида тайёрланди.
Мундарижа
Сиз Аллоҳ таърифлаган эрмисиз?
Ҳаётингизни зое қилишдан олдин
Ислом осон диндир!
Оятул-Курсий мўъжизалари
Ҳеч қачон умидсизликка тушманг!
Шаҳвоний истаклар
Муваффақият нима?
Улар «дўст» бўлмайди
Гуноҳкор қалб
Аллоҳ таолонинг ёрдами келади
Беҳисоб неъматлар
Такаббур тингловчи
Қалб ва хаёлдаги шубҳа ва гумонлар
Қўрқинчли манзара
Ҳазир бўлинг!
Аллоҳ эшитади ва кўради
Мусийбат турлари
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
«Калбингни уйғот 2»
38 000 сўм
- Stock: Сотувда бор
- Код: 6255
- Вазни: 0.12кг
- ISBN: 9789910823206
Сотилган сони: 1
Кўрилган сони: 97