«Султон Абдулҳамид» (Қашқирлар билан ўйин)
МУҚАДДИМА
Эътироф этишим керакки, қўлингиздаги китобнинг ёзилишига бир журнал лойиҳаси туртки берди. Бундан ўн йилча олдин ўша лойиҳа хотирамнинг соҳилларига қайсар тўлқинлар мисоли ҳужум қилаётган, юзага чиқишни истаётган эди. Ҳамма мавзуда журнал бор, нега у ҳақида журнал йўқ?.. "У" деганим султон Абдулҳамид. Нега шундай журнал чиқармай?..
Ушбу лойиҳа кунлаб, ҳафталаб хаёлимни банд этди. Аслида, бир қанча ёзувчи, тарихчи ва санъатшунослар султон Абдулҳамид ІІ билан боғлиқ изланишлар олиб борган. Бироқ бу изланишлар узуқ-юлуқ давом этаётган, энг асосийси, ўқувчиларнинг улардан яхлит ҳолда фойдаланишининг имкони йўқ эди. Янги журнал ана шу тарқоқликка барҳам бериши, Абдулҳамидхон тадқиқот маркази вазифасини бажариши керак эди.
Бунинг учун ҳаракатга тушдим, маслаҳатлашувлар, ҳатто бир йиғилиш ҳам ўтказдим. Аммо бошланган ташаббус каминанинг ташкилотчилик борасидаги уқувсизлиги боис муваффақиятсизликка учради (кун келиб, бирор мард шу ишни амалга оширадиган бўлса, уни қўллаб-қувватлашимни билсин).
Нашрга тайёрловчи: Аброр Адҳам
Нашриёт: «Misbah»
Ҳажми: 208 бет
Сана: 2025 йил
ISBN: 978-9943-9145-9-9
Ўлчами: 60×90 1/16
Бичими: 13.5x21 см
Муқоваси: юмшоқ
МУНДАРИЖА
Сен қуладинг, юрт ҳам қулади
Муқаддима
БИРИНЧИ БОБ
Султон абдулҳамидни англаш
Сўнгги олтин ўқ
Сен сукут этдингу сукут этди сипар
Султон Абдулҳамидни англаш
ИККИНЧИ БОБ
Шахсияти
Султон Абдулҳамид ким?
31 март ҳодисаси бўлмаганида, Абдулҳамидхон Болқон иттифоқини тузган бўларди
Султон Абдулҳамиднинг интеллектуал сифатида портрети
Салтанатни қайтадан фатҳ этиш режаси
Туркларни ёқтирмаган ёзувчига эҳтиром
Халқпарвар ҳукмдор
Султон Абдулҳамиднинг инсонийлиги
Султоннинг кундалик ҳаёти
Султон Абдулҳамиднинг яширин юзи
Протез оёқ
Султон Абдулҳамид қандай ишлар эди?
Қизининг назарида султон Абдулҳамиднинг диндорлиги
Ҳеч кимга сенсираб гапирмасди
Шерлок Холмс, фотография, китоб ва кулол
Шерлок Холмс ва султон Абдулҳамид
Замонавий кутубхонашуносликнинг отаси
Султон Абдулҳамиднинг касби ва севимли машғулотлари
УЧИНЧИ БОБ
Қашқирлар билан ўйин
Қашқирлар билан бирга увуллаш
Паёми Сафо нега султон Абдулҳамидга душман эди?
Султон Абдулҳамид мустабид эдими?
Султон Абдулҳамид қизил султон эдими?
Қаровсиз болалар учун мактаб
Арманларнинг суиқасди
Тавфиқ Фикратнинг пешанасидаги қора доғ
Кечикишнинг сабаби
Султон Абдулҳамид ва Фаластин
Султон Абдулҳамид ва Япония
Черков қурдирган подшоҳ
Пайғамбарнинг ҳақоратланишига йўл қўймаган султон
АҚШ еча олмаган Абдулҳамид жумбоғи
Рузвельтнинг буйруғи: "Измир бомбардимон қилинсин!"
ТЎРТИНЧИ БОБ
Лойиҳаларга бағишланган умр
Султон билан ўчакишган шоир
Инфратузилма инқилоби
Самсундаги биринчи қизлар мактаби
Ҳатто чўпонларни ҳам ўқитиш:
Абдулҳамиднинг замонавий таълим лойиҳаси
Соатли миноралар
Минора, соатли минора, метеорология станцияси
Халичда ҳарбий кемалар чириганмиди?
Султон Абдулҳамиднинг сувости кемаларига қизиқиши
Бешинчи боб
Оталар ва болалар
Пушаймонлар
Уни нега нотўғри тушунишди?
Охири йўқ китобнинг охирги сатрлари
Таваллудидан вафотигача сўнгги султон (1842-1918)
- Stock: Сотувда бор
- Код: 6283
- Вазни: 0.22кг
- ISBN: 9789943914599