Menu
Your Cart

«Ҳадис ва Ҳаёт» 32-жуз. Фитналар ва қиёмат аломатлари китоби

«Ҳадис ва Ҳаёт» 32-жуз. Фитналар ва қиёмат аломатлари китоби
«Ҳадис ва Ҳаёт» 32-жуз. Фитналар ва қиёмат аломатлари китоби
«Ҳадис ва Ҳаёт» 32-жуз. Фитналар ва қиёмат аломатлари китоби
«Ҳадис ва Ҳаёт» 32-жуз. Фитналар ва қиёмат аломатлари китоби

«Ҳадис ва Ҳаёт» 32-жуз
Фитналар ва қиёмат аломатлари китоби

МУҚАДДИМА

«Ҳадис ва Ҳаёт»нинг навбатдаги китоблари «Фитналар ва Қиёмат аломатлари китоби» ҳамда «Қиёмат, жаннат ва дўзах китоби» деб номланади. Бу китобларда келадиган барча масалалар ақоид илмида «ғайбиёт» деб номланади. Ғайбиёт деганда биздан ғойибда бўлган, фақат ишончли хабар билангина маълум бўладиган, шунинг учун қандай келган бўлса, шундай иймон келтириладиган нарсалар тушунилади. Бундай нарсаларни билиш учун кўз, ақл ва бошқа воситалар омил бўла олмайди. Уларни кўриш, ушлаш, эшитиш ёки қайсидир аъзо билан ҳис қилиш мумкин эмас. Улар ҳақидаги маълумотлар бизга фақат Қуръони Карим ва ҳадиси шарифлар орқали келган бўлиб, уларга иймон келтириш ҳар бир мўмин-мусулмон учун зарурдир.

Баъзилар «Бу борада келган хабарлар ичида мутавотир эмаслари ҳам бор. Эътиқод масалалари оҳод хабарлар билан собит бўлмайди, деганларга қандай жавоб берамиз?» дейиши ҳам мумкин.

Муҳаққиқ уламолар таъкидлайдиларки, эътиқод масалалари қатъий ва мутавотир хабарлар билан собит бўлганидек, оҳод хабарлар билан ҳам собит бўлади, аммо бу иккисининг орасида ҳукм жиҳатидан фарқ бўлади.

Шайх Муҳаммад Абу Заҳра бу ҳақда «Аслида ақийдалар фақат таъвилни қабул қилмайдиган Қуръон оятлари ва мутавотир суннат билангина собит бўлади. Оҳод хабарларга келсак, уларни қабул қилиш вожиблигини таъкидлаш билан бирга, улар орқали ақийда қатъий равишда собит бўлмаслигини ҳам айтишимиз керак. Мутавотир бўлмаган суннатда баъзи ақийдага оид нарсалар зикр қилинган. Биз уларни рад қилмаймиз, балки қабул қиламиз. Аммо буни инкор қилганларни кофир демаймиз», деган маънодаги гапларни ёзганлар.

Жумладан, Муҳаммад Носируддин Албоний «Баъзилар «Ақийда фақатгина қатъий далил, оят ва мутавотир ҳадис билангина собит бўлади», деган фикрга боришади. Бу эса бидъат қавлдир, шариатда асли йўқ қавлдир. Салафи солиҳлар бу гапни айтмаганлар, улардан бирор киши буни нақл ҳам қилмаган», деб ёзган.

«Фитналар ва Қиёмат аломатлари китоби» ҳамда «Қиёмат, жаннат ва дўзах китоби»даги баъзи масалалар оҳод ҳадислар билан собит бўлганлиги учун, шунингдек, кўпчилик бу китобда келадиган ақоид масалаларини тушуниши қийин бўлганлиги учун бу масалаларни алоҳида муқаддима шаклида келтиришни лозим топдик. Зотан, кўпгина ақоид китобларида ҳам бу масалаларга жавоб топиб бўлмайди.



Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Нашриёт: «Нilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: (2023) 2024 йил
Ҳажми: 208 бет
ISBN:
978-9943-9040-5-7
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023-йил 19-апрелдаги 03-07/2860-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.


Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Фитналар ва Қиёмат аломатлари китоби

Муқаддима

Биринчи боб. Фитналардан огоҳлантириш

Фитналар ва уларнинг турлари

Иккинчи боб. Жамоатга қўшилиш ҳақида

Фитна қачон бошланган ва қаердан келади?

Учинчи боб. Хаворижлар ва диндан отилиб чиқувчилар ҳақида

Хаворижларга қарши уруш қилиш фарзи айндир

Жамал воқеаси ҳақида сўз

Тўртинчи боб. Пайғамбарликни даъво қилганлар ҳақида

Мусайлима ва Ансий каззоблар

Ибн Сайёд ҳақида

Сақифдан бир каззоб ва бир озорчи чиқади

Бешинчи боб. Катта урушлар ҳақида

Турк ва ҳабашлар ғазоти

Ҳинд ва ажам ғазоти

Убулладаги Ашшор масжиди

Байтул-Мақдиснинг обод бўлиши – Ясрибнинг хароб бўлишидир

Қустантиния фатҳи

Ўшанда румлар кўпчилик бўлади, лекин мусулмонлар ғолиб бўладилар

Олтинчи боб. Қиёматнинг аломатлари ҳақида

Охирзамондаги ибодатнинг фазли

Еттинчи боб. Халифа Маҳдий розияллоҳу анҳу ҳақида

Имом Маҳдий ҳақида хулоса

Бир тоифа Қиёматга қадар ҳақда бўлади

Дажжол ҳозир Жазийрада, темир билан боғланган

Дажжол машриқдан чиқади, унга кўп одамлар эргашади

Энг катта фитна бўлмиш Масийҳ

Дажжолнинг сифатлари

Дажжол Макка ва Мадинадан бошқа барча юртларга киради

Дажжол ер юзида қирқ кун туради, кейин Ийсо алайҳиссалом тушиб, уни Шомда ўлдиради

Хотима

Ийсо алайҳиссалом нозил бўлиб, ер юзида бир муддат қоладилар сўнг Аллоҳнинг раҳматига ноил бўладилар

Манбалар рўйхати 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ҳадис ва Ҳаёт» 32-жуз. Фитналар ва қиёмат аломатлари китоби
30 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4350
  • Вазни: 0.25кг
  • ISBN: 9789943904057
Сотилган сони: 1054
Кўрилган сони: 25592
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.