«Тўй бўлсин»
(қолгани сизга боғлиқ)
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!
СЎЗБОШИ
Тўғри ишлатилмаган вақт ёки маблағ инсонни ҳалокат сари бошлайди. Одамларнинг «Менинг бошқалардан нима кам жойим бор?» «Бошқалар нима дейди?» «Мен фалончининг тўйида меҳмон бўлганман», «Халқнинг ошини еганман», «Ўқиб шаҳар олиб берармидинг?» «Кўп китоб ўқиб ақлли бўлиб қолдингми?» «Биз ҳам шундай қилмасак бўлмайди» деган қарашлари билан асрга тенг йиллар беҳуда ўтказиб юбориляпти. Бу нотўғри қарашлар инсон ва жамият тараққиёти учун нақадар хатарлидир. Бу хатарларнинг олдини олиш фарзандларимизни таълим-тарбия олишига имкон яратиб бериш билан бўлади. Имкон яратиб бермаслик эса оила ва миллат фожиаси эканлигини яхшилаб англаб олишимиз керак.
Шунинг учун улуғ мутафаккирларимиз илм олишга тарғиб қилиб, бу ҳақида жон куйдириб, кўп гапирганлар. Агар миллатимиз яна ҳам юксалишини хоҳласак, уларнинг ўгитларини ўқиб, амал қилишимиз, лозим.
Бу ҳолатларга четдан қараб туролмадим. Қўлимга қалам олдим. Илмсизликдан фарзандларимизни қутқариб қолиш ҳаммамизнинг бурчимиздир.
Китобни сизларга манфаатли бўлишини Яратгандан сўраб қоламан!
Муаллиф: Абдулкарим Ҳасан
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Ҳажми: 96 бет
Сана: 2023 йил
ISBN: 978-9910-731-19-8
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: юмшоқ
Мундарижа
Сўзбоши
Орзу-ҳавас ботқоғидагилар
Ота-оналар мажлиси
Чароғон
Кечиккан мақсад
Совчилар
Маслаҳат оши
Сарпо-суруқ ёки мол ёяр
Тўйлар муборак
Ушалмаган орзу
Хулоса ўрнида
«Тўй бўлсин» (Қолгани сизга боғлиқ)
- Нашриёт: «Hilol Nashr»
- Маҳсулот коди: 4473
- Сотувда: Мавжуд
-
19 000 сўм
Ўхшаш маҳсулотлар
Абдулкарим Ҳасан, Abdulkarim Hasan, To'y bo'lsin qolgani sizga bog'liq