Menu
Your Cart

«Маънавий камолот сирлари» (суҳбатлар)

«Маънавий камолот сирлари» (суҳбатлар)
«Маънавий камолот сирлари» (суҳбатлар)
Янги
«Маънавий камолот сирлари» (суҳбатлар)
«Маънавий камолот сирлари» (суҳбатлар)

«Маънавий камолот сирлари»
 (суҳбатлар)

    Ушбу китобда ўтган асрда яшаб, ўз ҳаёти ва фаолияти билан Нақшбандийлик тариқатини талқин қилган валий зотлардан бири бўлмиш Саййид Абдулҳаким ал-Ҳусайний (қ.с.) томонидан баён қилинган руҳий покланиш ва маънавий камолот сирларидан баҳс қилинган суҳбатлар жой олган. Суҳбатларни йиғиб, нашрга тайёрлаган доктор, профессор А. Салоҳиддин Киначи. Турк тилидан таржима.


Муаллиф: Саййид Абдулҳаким Ал-Ҳусайний
Таржимон: Валижон Қодиров (педагогика фанлари доктори, профессор)
Нашриёт: «Qamar media» нашриёти
Сана: 2024 йил
Ҳажми: 336 бет
ISBN: 978-9910-8879-4-9
Ўлчами: 70x100 1/32
Муқоваси: юмшоқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 19 августдаги № 03-07 5084-сонли хулосаси асосида тайёрланди


Тақдимот

(Таржимондан)

Юртимизда шаклланиб бутун дунёда кенг ёйилган Нақшбандийлик тариқати асрлар давомида бир қанча руҳий тарбия устозлари – муршиди комилларни етиштириб чиқишига замин яратди. Улар бу буюк таълимотни инсонлар онгу шуурига, ахлоқига, ҳаёт тарзига сингдириб, турмуш тарзи ва жамият ҳаётига амалий тадбиқ этилишига эришганлар. Шундай улуғ муршиди комиллардан бири 1972 йилда вафот этган нақшбандийлик тариқатининг етук намоёндаларидан бири Саййид Абдулҳаким ал-Ҳусайний Нақшбандий ғавси Қасравийдир. У зотнинг иршоди Онадўлу, Яқин Шарқда жорий бўлиб, миллионлаб аҳли сунна эътиқодидаги мусулмонларни руҳий покланиш йўлига чорлаб, улардан бир қанчасини маънавий камолот мақомларига эриштирган эди. Ушбу китобда шу улуғ шайхнинг инсонни маънавий камолотга эришиш йўлларидан баҳс этадиган эллик олти суҳбати жой олган. Суҳбатларида аҳли сунна ақидаси ва тўрт фиқҳий мазҳаб доирасида тариқатдан кўзланган мақсад ҳамда унда жо бўлган ҳикматларни сода тушунарли тил, равон услубда баён этади. Ушбу китобни, умуман, тасаввуфий асарларни мутолаасига киришган китобхон билиши лозим бўлган бир неча муҳим жиҳатлар мавжуд. Барча авлиёлар – муршиди комиллар сунний ақида ва соғлом фиқҳ мазҳаби билан ҳаракат қилиб Аллоҳга восил бўладилар. Уларнинг ягона дарди, кўзлаган матлаби Аллоҳ таоло висоли ва ўзига эргашганларни ҳам Унга еттиштириш эди. Шундан келиб чиқиб, уларнинг суҳбатларини ўқиётганда: Суҳбатларидан ҳикмат излаш, киши ўзининг ожиз ақлига таяниб, улардан хато ва камчилик излашдан тийилиши керак. Суҳбат қилаётган муршидни ўзи учун буюк устоз ўрнида кўриб, самимият ва эҳтиром ила маънавият сабоқларини ақли ва қалби билан ўзлаштириши лозим. Уларнинг суҳбатларини аҳли сунна эътиқодига биноан тушуниш, ушбу эътиқодга мос келмайдиган фикрлардан узоқ туриш керак. Англаш қийин бўлган баъзи суҳбатларига аҳли суннат ақидасидан ташқари изоҳлар бериш уларга ва у зотлар мансуб бўлган тасаввуф йўлига хиёнат ҳисобланади. Суҳбатларида ўтган фиқҳий масалалар мутлақо саҳих ижтиҳод доирасида айтилган. Саҳих бир фиқҳий мазҳабдан ташқари кўринган ифодалар бўлса, уни инкор этиш йўлига ўтмасдан, изоҳи, талқинини англаш учун олимларга мурожаат қилиш тўғри бўлади. Суҳбатлар, аввало, суҳбат бўлиб ўтган мажлисда қатнашганларнинг барчаси ёки айримларининг эҳтиёжларига қараб амалга оширилган бўлиши мумкин. Тушуниш қийин бўлган ифодалар суҳбат бўлиб ўтган пайтдаги тингловчилар (муридлар)нинг ҳолатини билмаслик натижасида ҳам мавҳумлик касб этган бўлиши мумкин.



Мундарижа

Амр этилгандек тўғри бўл

“Ишимиз емок ва боғламоқдир”

Амалининг кучи билан ҳеч ким мақсадига ета олмайди

Аслида инсон ўзига ўзи хиёнат ишлатади

Жаброил алайҳиссалом қаерда?

Арслондан қочган каби қочиш керак. Ризолик талаби – комил иймонга далолат

Уч улуғ неъмат

Аллоҳ дўстлари тафаккур қилувчи, маҳзун, ҳикмат аҳли зотлардир

Тошдан ибрат олган зот

Аллоҳ кирадиган ва кирмайдиган қалблар

Далли кимдир?

“Копки, мени онам туғмасайди”

Кимлигинг ҳожатга кўра белгиланади

Кўркувсиз ва умидсиз бўлма

Роббул оламийн ҳузурида энг мақбул кимса

Зоҳирлари халқ билан, ботинлари Ҳақ билан

Нисбат инсоннинг қўлида бўлмаган неъматдир

Азамат – ёшлигидан Аллоҳга юналган киши

Маънан ўлган инсонлар додига жавоб йўқ

Аллоҳ пайғамбарларни ҳам амалсиз бўлишларига рози бўлмади

Маънавий тасарруф ҳақиқати

Ҳақиқий ақлли, мард одам қандай бўлади?

Аллоҳ дўстининг иззати ва дунё одамнинг хотири ҳақида

“Золимларга ёрдамчилар йўқдир”

Ҳақиқий эркакнинг сифати

Ўт ҳам куйдиролмайдиган бадан

Дунё бир жирканч нарсадир, унинг толиби кўпдир

Чалинчак Сурнинг уч нидоси – оқилларга ишорат

“Келинглар, Пайғамбаримиз с.а.в.нинг ғийбатларини қиламиз”

Ҳар кимга ўз танлови берилади

Илмсиз укадан сабоқ олган ҳазрат Ғаззолий

Нега содиқлар билан бирга бўлиш керак?

Ҳар бир кўй ўз оёғидан осилар экан

Қўлига чўп олган кишилар

Насиҳат кўрилади – кўриш учун кўз керак

Ким Шайх Абдулқодир Жийлоний бўла олади?

Тижорат нималиги ва ундан кўриладиган манфаат тўғрисида

Дунёга муҳаббат қўйишнинг аломати

Агар оиламизни, фарзандларимизни севсак

Инсон ўлимидан сўнг дунё ҳаётидан нафақага чиқади

Томчиларнинг давомли бўлганидан кўл пайдо бўлиши

Шайхлик ва муридлик

Аллоҳ севгиси озаймаса, давлатманд бўлишда ҳеч бир зарар йўқ

Тавба шундай бир лутфи Илоҳийдирки

Оқил одам ҳамиша тафаккурли бўлади

Илмдан истифода этиш унга амал биландир

Қалб кўзи очиқ ва оқил инсон Роббига мухолафатдан қочади

Охири фақат ҳасрат бўлган йўл

Имкони борида, монеликлар йўқлигида ҳаракат, фақат ҳаракат

Зокирларнинг олдига шайтон бормайди

Инсон ўзини қутқариш йўлларини изласин

Ҳолбуки, инсоннинг ўз айби бутун олам айбларидан ҳам кўпдир

Инсон охирги нафасининг ғамида бўлиши лозим

Инсоннинг ҳақиқий ўз моли, ўз мулки ва ҳақиқий тижорати

Қайси замонда дунёга келиш неъмат ҳисобланади?

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Маънавий камолот сирлари» (суҳбатлар)
100 000 сўм
  • Stock: Сотувда бор
  • Код: 6904
  • Вазни: 0.66кг
  • ISBN: 9789910887949
Сотилган сони: 0
Кўрилган сони: 87