Янги
«Қизи борларга хушхабар»
Қиз фарзандлар Аллоҳнинг бизга берган энг буюк марҳаматидандир. Агар ота-она қизларига керакли тарбияни бериб улғайтирсалар қўлга киритадиган савоб-мукофотлари беҳисоб. Ота-оналар учун ўғил фарзанддан кўра қиз фарзандларини улғайтириб вояга етказиш масъулиятлироқ экани ҳам маълум. Аммо Аллоҳ бу қийинчиликларга сабр қилганларни мукофотсиз қолдирмайди. Қўлингиздаги китобни "Қизи борларга хушхабар" деб номлашимиздан мақсад ҳам шу. Ушбу китобни ўқиб фарзанд кутаётганлар чақалоқ хоҳ ўғил бўлсин, хоҳ қиз, Аллоҳга шукр қилиб, берган неъматига рози бўлсалар, қиз фарзанди бор оталар эса қизларининг тарбиясида, уларни етук қилиб улғайтиришда ўзларига куч олсалар, қиз фарзанди йўқлар қизлари кўп оталарга моддий-маънавий жиҳатдан ёрдам бериб савобга шерик бўлсалар, қизларимиз эса ўз яратилишларидан асло ўксинмасалар, ана шундагина ушбу китобнинг ёзилишидан мақсадимиз ҳосил бўлар эди.
Муаллиф: Муҳаммад Исмоил, Муҳаммад Содиқ
Нашриёт: «Anorbooks»
Сана: 2025 йил
Ҳажми: 120 бет
ISBN: 978-9910-8699-9-0
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 20.06.2025 санадаги 03-07/3635-сонли хулосаси асосида тайёрланди.
«Қизи борларга хушхабар»
30 000 сўм
- Stock: Сотувда бор
- Код: 6711
- Вазни: 0.16кг
- ISBN: 978-9910-8576-4-5
Сотилган сони: 0
Кўрилган сони: 34