Menu
Your Cart

«Макка, Каъба, Замзам тарихи» (ҳаж ва умра маносиклари)

«Макка, Каъба, Замзам тарихи» (ҳаж ва умра маносиклари)
«Макка, Каъба, Замзам тарихи» (ҳаж ва умра маносиклари)
«Макка, Каъба, Замзам тарихи» (ҳаж ва умра маносиклари)
«Макка, Каъба, Замзам тарихи» (ҳаж ва умра маносиклари)

«Макка, Каъба, Замзам тарихи»
(ҳаж ва умра маносиклари)

 Аллоҳ таолонинг иродаси, лутфи ва карами ила ушбу мухтасар рисолани сиз азиз ўқувчиларга тақдим этмоқдамиз. Рисолани ёзишга эса қуйидаги сабабни ҳам Унинг Ўзи муяссар қилганини алоҳида таъкидлаймиз: Ҳақ таолонинг буюк инояти билан камина оиласи билан ҳижрий 1440, милодий 2019 йилда муборак ҳаж сафарига бориш шарафига муяссар бўлди. Ушбу сатрлар соҳиби бундай хотирлайди: «Ҳаж мавсуми бошланиб, жаҳоннинг турли давлатларидан ташриф буюрган миллионлаб ҳожилар Мино водийсида жам бўлган илк кунларнинг бирида тунда кўрган тушимдан ниҳоят даражада ҳайрон ва лол бўлиб уйғониб кетдим. Каъбанинг эшиги олдида бир қанча кишилар билан жамланган ҳолда турган эканмиз. Кишилардан бири менга қарата: «Каъба эшигига қопланган олтиннинг софлигини билиб берсангиз», деб айтди. Мен Каъба эшигига қараб, қуёш нурида ялтираган олтин эшикнинг ўртаси қизғиш тобланиб турганини кўрдим ва ўзимга ўзим: «Эшикнинг мана шу қизариб турган ўрта қисмидаги тилла соф бўлмаса керак, чунки шу қисм қизғиш тобланиб, эшикнинг юқори ва қуйи қисмларидан фарқланиб турибди», дедим. Шундан кейин уйғониб кетдиму, тушимдаги бу ҳолатдан ўзим ҳайратга тушдим. Кўрган тушимни яхшиликка таъвил қилдимда, ёнимдаги баъзи ҳожиларга уни сўзлаб бердим. Аср намозидан кейин жамоамиздан бўлган ҳожилардан бири мени Муфтий Усмонхон ҳазратлари ўз чодирларига чорлаётганлари ҳақида хабар берди. Мен ҳазратнинг чодирларига бордим. У ерда ҳазрат билан бир қатор муқарраб ҳожилар бирга ўтиришган экан. Мен улар билан сўрашиб, ҳазратга яқин жойга ўтирдим. Суҳбат ҳожиларнинг Минодаги ҳолатлари ҳақида борарди. Шу вақт Шом намозига азон айтилди. Муфтий ҳазрат менга: «Абдулҳамид ҳожи домла! Шом намозига ўтиб беринг», дея илтифот қилдилар. Мен дарҳол ижобат қилдим ва Кафирун ва Наср сураларини зам қилиб, шом намозини жамоат билан адо этдик. Муфтий ҳазрат намоздан сўнг узоқ дуо қилдилар. Намоздан кейин ўзаро суҳбат вақтида камина журъат қилиб бугунги кўрган тушимни ҳазратга изҳор этдим. Муфтий ҳазрат бир оз мулоҳаза қилдиларда, сўнг: «Ҳожи домла! Маккаи Мукаррама, муборак Каъба, тавоф, замзам суви тарихи, ҳаж ва умра маноциклари ҳақида бир мухтасар рисола ёзиб, ҳожиларга тақдим этсангиз», деб лутф қилдилар. Мен: «Иншааллоҳ, ҳаракат қиламан», деб муфтий ҳазратнинг бу таклифларини қабул қилдим». Мана, бугунга келиб, Ҳақ таолонинг лутфу карами, изни ва мадади билан муборак заминда кўрилган туш таъвили ва беминнат илтифот сабабидан қўлингиздаги рисола дунёга келди. Мазкур рисола Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қаламига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг ўнинчи жузи, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исъҳоқ ибн Аббос Фокиҳий Маккийнинг «Ахбору Макка фи қадимиддаҳри ва ҳадисиҳи», Доктор Муҳаммад Илёс Абдулҳанийнинг «Макканинг янги ва эски тарихи» ва шу мавзуда бошқа муаллифларнинг битган китоб, шарҳ ва рисолалари асосида ёзилди.

Муаллиф: Абдулҳамид Муҳаммад Турсун
Нашриёт: «Нilol-Nashr» нашриёт-матбааси
ISBN: 978-9943-9130-7-3
Ҳажми: 288 бет
Сана:
 2023 йил
Муқоваси: қаттиқ

Мундарижа

Кириш сўзи

Маккаи Мукаррама тарихи

Маккаи Мукарраманинг географик ўрни

Маккаи Мукарраманинг Қуръони 

Каримда келган исмлари

Маккаи Мукаррама ҳарами тарихи

Танъим масжиди тарихи

Жиърона тарихи

Ҳудайбия тарихи

Нахла тарихи

Азоту лабан тарихи

Эҳром мийқотлари ҳақида

Шарафли Каъба тарихи

Каъбапўш ишлаб 

чиқарадиган фабрика тарихи

Каъбапўшнинг ҳалқасимон белбоғи

Байтул маъмур

Матофнинг тарихи

Тавоф одоблари

Иброҳим алайҳиссаломнинг мақомлари

Замзам қудуғи тарихи

Сафо ва Марва ўртасида 

саъй-ҳаракат қилишнинг тарихи

Баъзи қўшимча маълумотлар

Масжидул Ҳаром тарихи

Ислом тарихида Масжидул 

Ҳаромнинг кенгайтирилиши тарихи

Замзам сувининг тарихи

Таҳоратхоналар

Сел сувларини бартараф қилиш

Автоуловлар учун ер ости турар жойлари

Арафа куни ҳақида

Мино водийси тарихи

Фил қиссаси

Муздалифа

Машъараул ҳаром масжидининг тарихи

Арофат водийси тарихи

Намира масжиди тарихи

Сахрот масжиди

Раҳмат тоғи

Урна водийси тарихи

Баъзи тарихий жойлар

Дорул Арқам ҳовлисининг тарихи

Абу Толиб дараси тарихи

Дорун Надва ҳовлиси тарихи

Хадижа онамиз яшаган 

ҳовлининг тарихи

Савр ғори

Абу Қубайс тоғи

Қуъайқиъон тоғи

Байъат масжиди тарихи

Жин масжиди

Шажара масжиди

Роя масжиди тарихи

Холид ибн Валид масжиди

Муҳассаб

Жумумдаги фатҳ масжиди

Зу-Туво қудуғи

Зубайда булоғи тарихи

Муъалло қабристони

Сариф

Ҳаж ва умра тарихи

Ҳаж ибодатининг тарихи

Ҳажнинг фарз бўлиш шартлари

Ҳаж аҳкомлари

Умра

Мадинаи Мунаввара зиёрати

Сўнгги сўз

Манбалар рўйхати


Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Макка, Каъба, Замзам тарихи» (ҳаж ва умра маносиклари)
37 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4102
  • Вазни: 0.33кг
  • ISBN: 9789943913073
Сотилган сони: 89
Кўрилган сони: 24676
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.