Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
«Қуръонни тартил билан тиловат қил» деб буюрган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.
«Яхшиларингиз – Қуръонни ўрганганларингиз ва уни ўргатганларингиздир» деган Набийимиз ва Расулимизга саловоту саломлар бўлсин.
Аллоҳ таолонинг фазли ва тавфиқи билан ушбу ҳажми кичик, аммо фойдаси улуғ тажвид китобини таржима қилишга киришдик. Китобнинг муаллифи шайх Яҳё Ғавсоний ҳафизаҳуллоҳ билан боғланиб, у кишидан таржимага рухсат сўрадик. Муаллифнинг розилиги ҳамда дуоларини олиб, иш бошладик. Китоб бошловчиларга мўлжаллангани учун, манфаати кўпроқ бўлсин деган ниятда эркин ва содда тилда таржима қилинди.
Роббим ушбу камтарона меҳнатни Қуръонга хизмат сифатида қабул қилиб, савобларини кўпайтириб беришидан умидворман. Китобни ўқиб, ўрганиб, ундан манфаатдор бўлган муҳтарам китобхонлардан биздан ўтган азизларимизни, хусусан, бобомиз шайх Исмоил Махдум ҳазратлари ҳамда устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини дуоларда эслашларини илтимос қиламиз.
Таржимон
Муаллиф: Шайх Яҳё Ғавсоний
Таржимон: Фозилжон Абдулқаюм
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 48 бет
ISBN: 978-9943-7031-3-1
Ўлчами: 70x90 1/32
Муқоваси: юмшоқ
Ушбу китобниниг электрон ҳамда аудио нашри ҳам бор. Уни ўқиш учун сизга «Hilol eBook» дастури керак бўлади:
Мундарижа
Кириш
Муқаддима ва таърифлар
Сукунли «нун» ва танвин қоидалари
Изҳор
Идғом
Иқлоб
Ихфо
Сукунли «мим» қоидалари
Мад қоидалари
Аслий мадлар
Бадал мад
Эваз мад
Сила мад
Фаръий мад
Вожиб муттасил мад
Жоиз мунфасил мад
Лозим мад
Лин мад
Қалқала
«Ро» ҳарфининг қоидалари
Вақф ва ибтидо
Вақфнинг турлари
Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятидаги махсуc жойлардаги сакталар
Хотима