Menu
Your Cart

«Намозда хушуъ ва унинг йигирма икки сабаби»

«Намозда хушуъ ва унинг йигирма икки сабаби»

«Намозда хушуъ ва унинг йигирма икки сабаби»

Ушбу китоб 2002 йилда "Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган "Намозда хушуъ" номли рисоланинг қайта ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашридир. Унда намознинг руҳи бўлмиш хушуъ, хузуъ масалалари, уларни пайдо қиладиган ва кеткизадиган омиллар ҳақида қисқача сўз юритилган. Шунингдек, китоб сўнгига бугунги кунда намозхонлар орасида учраб турган баъзи камчилик ва хатоликлар хусусида ҳам икки-уч оғиз сўз илова қилинди.


МУҚАДДИМА

Оламлар рабби Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад Мустафога, у кишининг аҳлига ҳамда саҳобаларига салавот ва саломлар ёғилсин. Намознинг киймати ҳақида китобларимизда кўп ва хўб сўзлар айтилган. Мазкур мавзу ҳақида улуғларимиздан ўтказиб бир гап айтиш ортикча бўлса-да, Аллоҳ таолодан яхшилик-савоб умидида билган-ўқиганларимиз асосида бир китобча битишга ҳаракат қилдик. Шояд, унинг мутолаасидан мўмин бандалар озгина бўлса-да, манфаат олишса ва шу сабаб ила Аллоҳ таоло охиратимизга яхшиликни захира айласа. Хўш, намоз нима ўзи?

Намоз - Исломнинг иймондан кейин турадиган иккинчи устуни.

Намоз бандани дунëю охиратда Аллоҳнинг ғазаби ва азобидан тўсадиган энг аввалги амал.

Намоз - иймоннинг энг биринчи тасдиғи.

Намоз -иймоннинг қалқони.

Намоз калбни куфр, нифоқ, ширк ва восвослардан ҳимоя қилиб тургувчи қўрғон.

Намоз яхши амалларнинг энг яхшисидир.

Намоз банда туриши мумкин бўлган энг улуғ мақомдир, мўминнинг меърожидир.

Намоз Яратувчи билан яратилмиш ўртасидаги

Энг муборак риштадир.


Муаллифлар:
 Абдуҳафур Искандар, Беҳзодхон Нуритдинов
Нашриёт: «Muharrir»
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 64 бет
ISBN: 978-9943-7406-7-9
Бичими: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича кўмитанинг 2021-йилдаги 3983-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.


Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Намозда хушуъ ва унинг йигирма икки сабаби»
11 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3037
  • Вазни: 0.06кг
  • ISBN: 9789943740679
Сотилган сони: 10
Кўрилган сони: 11260
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.